«Инстаблогернинг телефони ва саҳифасини олиб қўйган солиқчиларга чора кўрилиши талаб қилинади!»
Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бир гуруҳ солиқчилар бир инстаблогернинг саҳифасини эгаллаб олиб, телефонини ҳам олиб қўйишгани ҳолатига муносабат билдирди:
«Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг Инстаграмдаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди. Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.
Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар.
Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!».
Қизиғи, шу куни Давлат солиқ қўмитаси ҳам, кечаги «блогерлар солиқ тўлаши керак» деган гап-сўзлардан кейинги шов-шувлардан сўнг, бир қизиқ баёнот берди: «Ижтимоий тармоқларда тарқалган, блогерлик фаолияти билан боғлиқ хабарларда кўтарилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Натижаси юзасидан батафсил расмий маълумот берилиши маълум қилинади».
Окей, кутамиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg