Куни кеча Тошкентдаги «элитний» 75 та мактабга бошқа ҳудудда яшовчи болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича «ставкалар» нархи ёзилган сурат тарқалган эди. Масалан, Шайхонтоҳурдаги учинчи категорияга киритилган 180-мактабга «бегона бола»ни 1-синфга қабул қилиш нархи энг кам иш ҳақининг 30 баробари (6 081 900 сўм), Чилонзордаги биринчи категорияга мансуб 103-мактабники эса энг кам иш ҳақининг 50 баробари (10 136 500 сўм) деб кўрсатилган эди.
Кейинроқ Халқ таълими вазирлиги вакиллари бу «прайслист»ни ҳақиқий эмас, «бўлмағур гап», дегандек рад этди. Лекин, мана, бугун блогерлар ёзяпти: 50-мактабда «бегона болалар»ни 1-синфга қабул қилиш нархи 10 миллион сўм этиб белгиланибди, 110-мактабда эса бундай хизмат нархи 10,3 миллион сўм бўларкан (иккала мактаб ҳам биринчи категорияга мансуб).
Умуман олганда, ҳукуматнинг сўнгги қарорларига мувофиқ, бу мактаблар маъмуриятлари, бу мактаблардаги Ота-оналар кенгашлари шундай нархларни белгилашга ҳақли — ҳатто нарх энг кам иш ҳақининг 10 баробари (2,02 миллион сўм)дан паст бўлмаслиги шарт. Бир дўстимиз айтганидек, улар қилган иши бўйича «қонунан ҳақ, лекин қонунлар ноҳақ».
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg