Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди. Қозоғистон Сенати раҳбари муваққат президентга айланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат раҳбари ваколатларини топширди. У бу ҳақда 19 март куни тўғридан-тўғри эфирга узатилган халққа махсус мурожаати вақтида маълум қилди.
«Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тугатишга қарор қилдим. Бу йил энг олий лавозимни эгаллаб турганимга 30 йил тўлади. Халқ менга мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлиш имкониятини берди», — деди Нурсултон Назарбоев.
Қозоғистон президенти вазифасини вақтинча Қозоғистон Сенати спикери Қосим-Жўмарт Токаев бажариб туради, дея қўшимча қилди Нурсултон Назарбоев.
Назарбоев истеъфодан сўнг Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раисига айланади. У ушбу лавозимни умрбод эгаллаши мумкин. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси Қозоғистон парламенти томонидан 2018 йил май ойида қабул қилинган. @davletovuz ёзганидек, «демак, парда ортидан ҳокимиятни бошқаришда давом этади».
Нурсултон Назарбоев 1990 йилдан бери Қозоғистонга раҳбарлик қилиб келаётган эди. 2015 йил апрелида у муддатидан аввалги сайловларда бешинчи президентлик муддатига сайланган эди. Ўша сайловда Назарбоев сайловчиларнинг 97,75 фоиз овозини қўлга киритган.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ