Тошкентнинг Амир Темур хиёбони атрофидаги айланма йўлда жойлашган тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан бири словакиялик мутахассислар таклифи билан оқ ва қизил рангларга бўяб чиқилибди.
«Европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибасига кўра, оқ-сариқ чизиқлар ҳар доим ҳам, айниқса, куннинг қоронғи вақтида яхши кўринмайди, оқ-қизил чизиқлар эса ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам кўзига ташланиб туради», — дейилади пойтахт ИИББ ахборотида.
Тан олиш жоиз, Тошкентда пиёдалар хавфсизлигини таъминашга имкон қадар кўп эътибор берилмоқда. Масалан, яқинда «ўлим трассаси» — Амир Темур шоҳ кўчасида янгича пиёдалар светофори ўрнатилганди. Ундан ҳам етарлича фойда чиқмаслигини англаган масъуллар кўп ўтмай уни тўлақонли светофорга алмаштиришди. Аллақачон шундай қилиш кераклигини нафақат чет эллик мутахассислар, балки оддий ўзбекистонликлар ҳам айтганди.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg