Рембрандтнинг 150 миллион еврогача баҳоланаётган сурати Ўзбекистон Маданият вазирлигига топширилди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро Комил Йўлдошевга нисбатан 2014 йил 27 май куни Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратура суриштирув ўтказган.
Аниқланишича, 2008 йил 28 августда фуқаро Андрей Плужников ўз таниши Комил Йўлдошевга рассом таниқли голланд рассоми Рембрандт Ван Рейн (1606—1669)нинг муаллифлигидаги асарни 50 минг долларга сотган, ўз навбатида Йўлдошев таниши Р.Фузайлов орқали асарни Ўзбекистондан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетган.
2014—2018 йиллар давомида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабабли жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган. Шундан кейин, Андрей Плужников қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида бош прокурор Отабек Муродов номига ариза билан мурожаат қилган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Бош прокурор топшириғиға асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бўлимидан талаб қилиб олиниб, 2018 йил 4 июнь куни Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг иш юритувига берилган. Ўтказилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида 14 июнь куни иш фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилган.
Тергов натижаларига кўра, Комил Йўлдошев ва Р.Фузайлов Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 238-моддасининг 2-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан айбланувчи сифатида жалб қилинган ва 14 сентябрь куни жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилган. 21 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукми билан Йўлдошев ва Фузайлов айбдор деб топилган, асар эса давлат даромадига ўтказилган.
Суд ҳукмининг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 8 февраль куни Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Яшнобод МИБининг 13 мартдаги хатига асосан, Рембрандтнинг муаллифлик иши махсус комиссия аъзолари иштирокида Ўзбекистон Маданият вазирлигига тақдим этилган.
«Газета.уз»нинг Маданият вазирлигига асосланиб ёзишича, Рембрандтнинг бу иши Европа аукционларида 8—15 миллиондан (бошланғич нархи) 150 миллион еврогача баҳоланмоқда. Сурат дастлаб Германияда сақланган, Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг қўлга чиқиб кетиб, охир-оқибат Андрей Плужниковнинг қўлига келиб тушган. Маданият вазирлигидан қўшимча қилишларича, сурат яқин вақт ичида Ўзбекистон Санъат музейига топширилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg