15 март куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Муз саройи очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунованинг айтишича, тадбирга 6 мингдан ортиқ меҳмон таклиф қилинган. Тантанали маросимда Филипп Киркоров, Николай Басков, Дмитрий Билан каби россиялик таниқли қўшиқчилар чиқиш қилиши кутилмоқда.
Муз саройи 15 март куни очилгани билан, унинг қурилиши муносабати билан 2018 йил 17 март куни ёпилган Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Фурқат кўчасига қадар бўлган бўлаги 31 мартгача ёпиқ бўлади. Нега? «Ушбу қарор ‘Ҳумо Арена’ муз саройининг қурилиши билан боғлиқ», — дейилади ИИББ ахборотида. Нима, 15 мартдан кейин ҳам қурилиш бўладими?
Сурат 11 март куни олинган — бу «Ҳумо Арена»нинг ташқаридан кўриниши
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg