Тошкентдан Остонага халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди
10 мартдан «Тошкент—Қарағанда—Остона» йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Хитойда ишлаб чиқарилган Yutong автобуслари 1650 километр масофани 27 соат 30 дақиқада босиб ўтиши айтилмоқда.
Автобуслар кунига тўрт маҳал йўлга чиқади: Тошкентдан соат 12:00 да, 14:00 да, 16:00 да, 18:00 да, Қозоғистон пойтахти Остонадан эса 15:00 да, 16:00 да, 17:00 ва 18:00 да ҳаракат бошланади.
«Таштранс.уз» каналининг ёзишича, Тошкентдан Қарағандага етиб олиш нархи 260 минг сўм, Тошкентдан Остонагача йўл ҳақи эса 312 минг сўм.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олтита — «Тошкент—Чимкент», «Тошкент—Олмаота», «Тошкент—Қизилўрда», «Тошкент—Туркистон», «Нукус —Ушкнур», «Чирчиқ—Ушқун» йўналиши бўйича халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилган.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg