Венесуэланинг ярми электр таъминотисиз қолиб кетди
Венесуэлада электр таъминотининг кенг миқёсли узилиб қолиши кузатилди. Фавқулодда вазият мамлакатнинг 23 та штатидан камида 10 тасига таъсир кўрсатган. Bloomberg’нинг ёзишича, пойтахт Каракасда, хусусан, метро ва аэропортда ҳам чироқ бўлмагани ҳақида ёзмоқда.
Венесуэла электр энергия вазири Луис Мотта Домингес юз берган воқеани саботаж ҳамда «ҳокимият ва халққа қарши қаратилган ҳужум» деб атади. Унинг айтишича, ҳуқуқбузарлар мамлакат электр таъминотининг 70 фоизи учун масъул Гуридаги гидроэлектрстанцияга ҳужум қилган. Вазир электр таъминотини бир неча соат ичида қайта тиклашга ваъда берди.
Президент Николас Мадуро эса «электр уруши» кетаётганини ва бу уруш ортида АҚШ тургани ҳақида баёнот берди.
Маълумот учун, Венесуэлада бир неча йилдан бери оғир иқтисодий инқироз давом этмоқда. Инқироз оқибатида мамлакатда биринчи галда зарур маҳсулотларнинг кучли тақчиллиги юзага келган. Электр ва сув таъминотида мунтазам узилишлар юз беради.
Январь ойида мухолифатчи парламент раҳбари Хуан Гуайдо ўзини давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи деб, президент Николас Мадурони эса ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган шахс деб эълон қилди. Гуайдони АҚШ, Жанубий Америка ва Евроиттифоқнинг қатор мамлакатлари қўллаб-қувватлади. Россия, Туркия ва бир қатор бошқа мамлакатлар Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg