Қашқадарёдаги болалар «чайла-мактаб»да ўқиса, Наманганда «вагон-мактаб»да ўқийди
«Вагон-мактаб» Наманган вилоятининг Поп тумани Гулистон қишлоғида жойлашган. У Попдаги 21-мактабнинг филиали. 1983 йилда очилган. ОАВ эътиборига биринчи бор тушиши эмас — «вагон-мактаб»нинг асосчиси Аҳмаджон ҳожи Баҳоров 1990 йил октабрида «Сарсон болалар» сарлавҳали мақола билан газеталарда чиқиш қилган.
«Вагон»да 30 нафар бола ўқийди. 1 ва 3-синф ўқувчилари эрталаб, 2 ва 4-синф ўқувчилари пешиндан кейин таълим олади. 5-синфдан бошлаб болалар 21-мактабнинг ўзига қатнайди — у ерга бориш-келиш 8 километрлик йўл. Қишда, қалин қор тушган вақтлари, «вагон-мактаб» ҳафталаб ишламай ҳам қолади. «Биз ўзимиз зўрға етиб келамиз бу ерга», — дейди «вагон»даги ўқитувчи.
Ўқувчилар, албатта, катта, чиройли, спорт зали ҳам бор мактаб бўлишини истайди. Уларнинг ота-оналари ҳам. 21-мактаб директорининг айтишича, бир ҳафта ичида 240 ўринлик янги, замонавий мактаб қурилиши бошланиши кутиляпти. Агар «вагон-мактаб» ўрнига одамбашара мактаб қурилса, шу яқин атрофдаги 138 нафар ўқувчининг узоққа қатнаб ўқишига ҳожат қолмайди, дея хабар беряпти MY5.
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg