daho.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Сиз излаган дохийона ечим
Иқтидорли одам ҳеч ким ета олмаган мақсадга ета олади;даҳо эса ҳеч ким кўра олмаган мақсадга
Daho.uz сайтининг расмий телеграмм канали
Ўзбекча 👉 @dahouz
O’zbekcha 👉 @dahouzofficial
Сайт: www.daho.uz
Ахборот учун 👉 @dahouzb

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kelajak avtomobilining fantastik namoyishi, xuddi 3020 yildan tashrif buyurgandek!

Фантастический концепт автомобиля будущего от Mersedes, прямиком из 3020 года!

#texnika


Maktab doskasi qachon paydo bo`lgan?

1801 yili AQSh harbiy Akademiyasida (West Pointda) ishlagan ingliz matematigi Jorj Baron, o`zining ma'ruzalaridan birini maktab doskasiga bo`r bilan turli kerakli ko`rgazmalarni chizish bilan olib brogan. Bu katta auditoriyaga murakkab formulalarni tushuntirishning samarali usuli ekan.
1809 yilga kelib esa sinf doskalari Filadelfiyadagi har bir maktabda bor edi. U paytlarda doskalarni qayin daraxti taxtalaridan tayyorlashardi va ustiga tuxum oqi va maydalangan kuydirilgan kartoshka po`chog`I aralashtirilgan birikma bilan ishlov berishardi.
1840 yilga kelib doskalarni sifatli ishlov berilgan taxtalardan, ustini keramik qoplamali qilib, sanoat ko`lamida ishlab chiqarish boshlandi. XX asrda doskalar metal tarkibli bo`ldi, 30-yillarga kelib esa uning qoplamasi qoradan yashilga o`zgardi.

#fact


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Uydagi mini elktrostansiya


Топишмоқлар

1.Дурдона, Азиза ва Лазиза меваларни: олма, нок ва ўрикни расмини чизишаётган эди. Ким нимани расмини чизди, агар: Дурдона олма ва нокни чизмаган, Азиза эса олмани чизмаган бўлса?
2.Олча дарахти турибди. Унинг тўртта шохи бор экан ва хар бир шохда учтадан гилос бор экан. Дарахтда жами нечта гилос бор?
3.Агар ғоз бир оёқда турса, у 4 кг экан. Агар у иккала оёғида турса вазни қанча бўлади?
4.Нуриниса ва Азиза опа-сингил. Нуринисанинг битта акаси бор, Азизанинг эса иккита акаси бор. Оилада нечта фарзанд бор?

#topishmoqlar @dahouz

👇🏻Жавобингизни текшириб кўринг:👇🏻

https://telegra.ph/Topishmoqlar-08-08


1️⃣2️⃣0️⃣9️⃣ 1️⃣

Лев Толстой топишмоғи

Сотувчи шапкаларни сотади. Нархи 10 рубль. Харидор келди, ўлчаб кўрди ва сотиб олмоқчи, лекин унда фақат 25 рублли яхлит пул экан. Сотувчи ёрдамчи болани пулни алмаштириш учун қўшни дўконга чиқариб юборди. Бола қайтиб келди ва 10+10+5 талик пулларни берди. Сотувчи шапкани ва 15 рубль қайтимни берди. Бир оз вақт ўтгандан кейин қўшни дўкон сотувчиси чиқди ва у берган 25 рубллик пул қалбаки эканлиги айтди ва пулларини қайтиб беришни талаб қилди. Сотувчи нима ҳам қила оларди энди. У кассадан пул олиб қўшнисига бериб юборди.
Сотувчи неча пулга алданди?

#mantiqiy @dahouz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Youtube га қўйилган энг биринчи видео "Биз зоопаркдамиз"

Видеода Youtube асосчиларидан бири Жавед Карим зоопаркда суратга тушгани акс этган.
Youtube га бу видео 23 апрел 2005 йил қўйилган.

#fact @dahouz


​​Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар

✅ Энг биринчи веб-камерани 1991 йили Кембриж университетидаги тадқиқотлардан бири доирасида синовдан ўтказишган эди. Унда ягона мақсад бор эди: бир кофэ қайнатгични назорат қилиб туриш ва кофэ тугаб қолаяпганидан хабардор қилиш эди.
Youtube видеохостнигига энг биринчи қўйилган видео бу унинг асосчиларидан бири Жавед Карим (у худди шунингдек PayPal тўлов тизимининг ҳам асосчиларидан биридир) зоопаркда тушган видеоси эди.
Сергей Брин ва Ларри Пейдж ўзлари яратаётган қидирув тизимларини қандай номлаш учун анча вақт бош қотиришди, сабаби унинг номланишидан тизимнинг ақл бовар қилмас даражада кўп маълумотларни таҳлили қилиш қобилиятини билиниб туришини хоҳлашган эди. Гуруҳларидан бўлган кимдир қидирув тизимини “Гугол” деб номлашни таклиф қилди, чунки 1 ва 100 та нолдан иборат сон айнан шундай ном билан аталар эди. Номни банд эмаслигини текшириш жараёнида ёзаяпган одам хатоликка йўл қўйди ва googol деб ёзиш ўрнига google деб ёзиб қўйди, бироқ Ларри мана шу янги сўзни маъқуллади.

#fact @dahouz


1️⃣0️⃣0️⃣9️⃣ 1️⃣

Суратдаги она ва болани топинг.

#surat @dahouz


Энг қисқа IQ тест

1️⃣ 🏏 Бита ва коптокча биргаликда 1,10 доллар туради. Бита коптокчадан 1 долларга қиммат. Коптокча неча пул туради?

2️⃣ Агарда 5 та машина 5 та детални 5 дақиқада тайёрласа, у ҳолда 100 та машинага 100 та детални тайёрлашга қанча вақт керак бўлади?

3️⃣ Кўл юзида сув гуллари ўсиб турибди. Ҳар куни улар сони 2 баравар ортмоқда. Агар 48 кунда улар бутун кўлни қоплаб олишадиган бўлса, у ҳолда кўлнинг ярмини қоплаб олиш учун сув гулларига неча кун керак бўлади?

#test @dahouz


IQ тест

IQ ёки интеллект коэффиценти – бу инсоннинг ақлий қобилиятига, ривожланганлик даражасига миқдорий баҳо бериш ўлчами. Бу тушунчани 1912 йили немис олими Вильгельм Штерн амалга киритган. Шу вақтдан бери бу ўлчамни аниқлаш учун анча-мунча тестлар пайдо бўлди. Одатда уларда аста-секин қийинлашиб борувчи мантиқий топишмоқлар бўлади. Массачусетс технологик институти профессори Шейн Фредрик эса бор-йўғи 3 та математик вазифадан иборат энг қисқа IQ тестини таклиф қилди.
Бу тест профессорнинг илгариги 2005 йилдаги тадқиқотларининг бир қисми эди, лекин у интернетда бугунги кунларда машҳур бўлиб кетди. Бу тестдан тўғри ўтиш учун каллага биринчи бўлиб келадиган жавоб вариантларини инкор қилиш керак. Манбаларнинг маълум қилишича, фақатгина 17% одамгина шу 3 та саволнинг ҳаммасига тўғри жавоб бера олар экан.
Сиз тайёрмисиз? Унда бошладик!


0️⃣9️⃣0️⃣9️⃣ 1️⃣

Мисолнинг жавобини топинг.

#matematika @dahouz


​​Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар

1️⃣ 1991 йили Тим Бернс-Ли интернетдаги биринчи саҳифани яратди. Бу саҳифа ҳалигача мавжуд, унда интернет нима, қандай қилиб серверни, браузерни ўрнатиш кераклиги тўғрисида, шунингдек бошқа шунга ўхшаш маълумотлар бор.
2️⃣ Маълумки, барча компютерларни ўзаро бирлаштириш фикри 1957 йили американинг илмий-текшириш агентлиги томонидан илгари сурилган эди. Бироқ, бугунги кунда биз интернет деб атайдиган нарса (айнан HTML тили ва HTTP протоколи) Европа ядро иттифоқи тадқиқотлари жараёнида яралган. Бизларга яхши таниш бўлган Тим Бернс-Ли гипперссылкалар ёрдамида ҳужжатларнинг ички айланишини яхшилаш таклифини илгари сурди. Бу нарса 1989 йили содир бўлган эди. Оқибатда айнан шу, муҳимлиги иккинчи даражали деб ҳисобланган лойиҳа бугунги кун интернетига айланди.
3️⃣ Бу қандайдир фантастикага ўхшаши мумкин, лекин бу ҳақиқат: дунёда бутун дунё интернет тармоғининг калитларига эга бўлган 7 та махсус дастурчилар бор. Бу ҳолатда “Калит” деганимизда махсус шифрга эга махсус электрон тизимлар назарда тутилмоқда. Булар ёрдамида бутун тизимни “перезагрузка” қилиш мумкин. Яъни, тўсатдан дунёвий миқёсда хакерлар ҳужуми уюштирилса, бу дастурчилар зудлик билан АҚШ ҳарбий базасига етиб келишади ва бутун интернетни ўчириб қўя олишади.
4️⃣Кўпчилик мутахассислар фикрича интернетни бутунлигича ўчириб қўйишнинг иложи йўқ. Уларнинг бундай ишончга эга бўлишларига сабаб шуки, бутунжаҳон интернет тизими маршрутизаторларининг ягона бошқарув маркази йўқ.
Бироқ, 2012 йили бир машҳур хакерлар гуруҳи бутун интернетни “ўлдирамиз” дейишди. Ўшанда улар 13 та энг муҳим серверларни ўлдиришга муваффақ бўлишди. Ҳайрият, уларнинг бошқа уринишлари чиппакка чиқди. Ҳақиқатда эса, 13 та асосий серверни (ҳақиқатда бу бир неча ўн дата-марказлар) бутунлай “ўлдириш учун” камида 2 сутка уларни “чўктириш” керак.


Каналимиз мухлислари, танловлар ўтказилиш тартибига яна ўзгартириш киритамиз.
Энди топшириқлар учун балл тўпламайсиз. Турли хил бошқотирмалар, саволлар ва топишмоқларни каналимизда эълон қилиб борамиз, сиз уларни ишлаб тажриба орттиришингиз мумкин бўлади. Кейин аввалдан маълум қилиб бир вақтни белгилаймиз, масалан, кечқурун соат 20:00 да танлов учун бир савол ё бошқотирмани эълон қиламиз. Ким биринчи бўлиб
https://t.me/dahouz_javoblar
группамизга тўғри жавобни йўлласа шу ғолиб бўлади ва мукофотга эга бўлади.


Ассалому алайкум, бу хабарни
Daho. uz
каналига кўпроқ одам қўшиш учун тарқатаяпмиз.

📣 Daho. uz канали бу:

t.me/joinchat/AAAAAEU9OYAya1JncjPCbQ

📣 Ўтмиш ва замонамиз даҳоларининг энг сара билимлари ва таълимотларини бирлаштирган ажойиб канал.
📣 Ақл, билим ва тараққиёт канали:

t.me/joinchat/AAAAAEU9OYAya1JncjPCbQ

📣 Сиз ва оилангиз учун ажойиб бошқотирмалар, топишмоқлар, ақлни чархлайдиган турли савол-жавоблар канали.

📣 Daho. uz каналига аъзо бўлинг, барча танишларингизга хабарни юборинг:
Эҳтимол, сиз туфайли ёнингиздаги, балки ичингиздаги даҳо инсон ўз қобилиятларини тўлиқ намоён қила олиш йўлини топар.
✅ Ҳозир: бир неча дақиқа вақтингизни аямасдан контактдаги дўстларингизга хабарни юборинг, каналга уланинг.
🌄 Эртага: бунинг натижасини кўришни бошлайсиз.
❗️Унутманг: Иқтидорли одам ҳеч ким ета олмаган мақсадга ета олади; даҳо эса ҳеч ким кўра олмаган мақсадга.

t.me/joinchat/AAAAAEU9OYAya1JncjPCbQ


​​🔬Тажриба!🔭

Эътибор берган бўлсангиз, деярли ҳар ҳафта палонча одам қўшганга палонча сўм бераман деган янги телеграмм группалари пайдо бўлмоқда. Биз таниган шундай группаларга қизиқиб одам қўшган инсонлар ҳеч қандай пул олишмадику(эҳтимол кимдир олгандир), лекин группалар жуда қисқа муддатда жуда кўплаб аъзоларни йиғиб олишди. Ҳатто баъзилари бир ҳафта мобайнида нолдан 100 мингдан ортиқ аъзо бўлишгача эришишди . Албатта, группани очган одамлар инсонларнинг осон пул топишга бўлган интилишидан самарали фойдаланишди ва группа аъзолари сони геометрик прогрессия бўйича тезлик билан кўпайиб кетди. Ҳа, осон пул топишни хоҳловчилар жуда кўп.
Энди энг қизиқ жойига келдик:
Илм олишга интиладиган, Ватани энг юқори даражада тараққий этган давлат бўлишини ҳохлайдиган инсонлар ҳам шу даражада кўпмикин? Келинг буни синаб кўрайлик, пул учун эмас, беғараз, илмли одамлар кўпайиши, орамиздан даҳолар етишиб чиқиши учун каналимизда одамлар сонини кўпайтирайлик. Бунинг учун қуйида берилган хабарни ўзингизнинг барча контактларингиздаги танишларингизга юбориб кўринг, натижасини қандай бўлишини каналимизда кўриб боришингиз мумкин.


​​Ассалому алайкум, каналимиз мухлислари!
Узр, сизни анча куттириб қўйдик. Янги маълумотлар, бошқотирмалар бериш бир оз тўхтаб қолди, сабаби ижодий изланишда эдик. Бизни ўйлантирган бир бир муаммо бор:
Биз каналимиз ўқувчиларига ақлий ва шахсий ривожланишлари учун энг илғор билимларни бериб бормоқчимиз, лекин ҳали етралича ўқувчиларни жалб қилмадик. Каналимизга аъзо бўлган ўқувчиларимиз ҳам негадир жуда пассив. Берилган маълумотларни кўрилиш даражаси паст. Шунинг учун аввал етарлича мухлис йиғиб олишимиз керак ва шундан кейин муҳим маълумотларни бериб боришимиз мумкин.
Тўғри телеграмм ҳозир кўпчилик учун фақатгина дам олиш, ишдан кейин дунё ташвишларидан бир оз чалғиш воситаси, илғорроқ одамлар учун эса бугунги кун янгиликларидан хабардор бўлиш воситасидир холос.
Лекин замонавий воситалардан тўлақонли фойдаланиш керак!
Телеграмм орқали ҳам билим олса бўлади!
Бўлганда ҳам энг замонавий, энг илғор, шу билан бирга ўтмиш даҳоларининг сараланган билимларини ва замонанинг даҳо олимларининг билимларни олиш мумкин. Ўзимиз ва ватанимиз тараққиётда юқори даражаларга эришиши учун бу имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Фойдаланганда ҳам фақат ўзимизни ўйламасдан, имкони борича кўпроқ инсонни бу имкониятлардан фойдаланишига сабабчи бўлсак яхши бўлар эди.
Мухлисларни кўпайтириш масаласида бир тажриба қилиб кўрмоқчимиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!🇺🇿


Каналимиз аъзолари ичида қайси ёшидагилар кўпроқлигини аниқламоқчимиз. Илтимос сиз қайси ёш оралиғидасиз белгилаб юборинг.
Опрос
  •   10 ёшгача
  •   10 - 20 ёш орлиғида
  •   20 - 30 ёш орлиғида
  •   30 - 40 ёш орлиғида
  •   40 - 50 ёш орлиғида
  •   50 ёшдан катта
  •   бутун оила билан мухлисмиз
72 голосов


Каналимизда бериб борилаётган мияда тез ҳисоблаш усулларини тушуниб ўзлаштириб ололдингизми?
Опрос
  •   Ҳа, барчасини яхши ўзлаштириб олдим
  •   Йўқ, мен учун қийинлик қилди
  •   Буларнинг нима учун кераклигини тушунмадим
  •   Математикага қизиқмайман
49 голосов


Ассалому алайкум, каналимиз мухлислари!
Ахири 2-танловимиз ғолибларини аниқладик.
Жавоблар жуда аралаш-қуралаш юборилагани учун, уларни таҳлил қилиб чиқишимиз анча вақт талаб қилди.
Ҳозир бизнинг ҳисоб-китоб бўйича ғолибларни эълон қиламиз. Улар бошқа иштирокчилардан анча юқори баллар тўплашган, шунинг учун ҳеч кимда эътироз юзага келмаса керак. Лекин шундай бўлса ҳам соат 18:00 гача вақтингиз бор: агар кимдир, мабодо, ўзининг ҳисоблаши бўйича ғолиблардан кўпроқ балл тўпладим деб ҳисобласа, Dahoboy га мурожаат қилиши мумкин. Эътирозингизни кўриб чиқамиз.
Демак ғолибларимиз:

I – ўрин : Jonibek (@Jonibek27) 68 балл ;
II – ўрин : . (@Silmarillionnn) 66 балл ;
III – ўрин : Кудрат Тажибаев 46 балл.

Ғолибларни танловда ғолиб бўлганлари билан табриклаймиз!
#tanlov

Показано 20 последних публикаций.

30

подписчиков
Статистика канала