Dilshod Dadaboyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz
@Dilshod_Dadaboyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Эртага Cobalt учун шартнома очилади

UzAuto Motors компанияси эртага 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани UzAM расмий сайти орқали олиш мумкин бўлади.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Ташкил этилганига бир ҳафта бўлганида 48 млрдга 1 гектар ер сотиб олган компания, бир йил ўтиб Тошкентдаги собиқ «Interсontinenal» меҳмонхонасини 40 млн доллардан ортиқ харажат эвазига сотиб олибди

Давлат активларини бошқариш агентлиги қайд этишича, инвестор «InterHotel» МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини 26 млн.АҚШ долларига сотиб олиш билан бирга уларнинг тегишли банк олдидаги 14,7 млн. евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам қабул қилган.

Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили августда ташкил этилган бўлиб, ўшанда очилганидан бир ҳафта ўтиб Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олганди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD




Депутатлар маъқуллаши ва президент фармони билан вазирликлар раҳбарлари ҳам тасдиқланди

🔹 Лазиз Қудратов – инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

🔹 Ботир Зоҳидов – камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

🔹 Иброҳим Абдураҳмонов – қишлоқ хўжалиги вазири;

🔹 Шавкат Ҳамроев – сув хўжалиги вазири;

🔹 Шерзод Ҳидоятов – қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

🔹 Илҳом Маҳкамов – транспорт вазири;

🔹 Жўрабек Мирзамаҳмудов – энергетика вазири;

🔹 Бобир Исламов – тоғ-конь саноати ва геология вазири;

🔹 Шерзод Шерматов – рақамли технологиялар вазири;

🔹 Азиз Абдуҳакимов – экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

🔹 Асилбек Худоёров – соғлиқни сақлаш вазири;

🔹 Ҳилола Умарова – мактабгача ва мактаб таълими вазири;

🔹 Қўнғиротбой Шарипов – олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

🔹 Адҳам Икромов – спорт вазири;

🔹 Озодбек Назарбеков – маданият вазири;

🔹 Акбар Тошқулов – адлия вазири;

🔹 Бахтиёр Саидов – ташқи ишлар вазири;

🔹 Абдулла Қўлдошев – фавқулодда вазиятлар вазири;

🔹 Пўлат Бобожонов – ички ишлар вазири;

🔹 Баҳодир Қурбонов – мудофаа вазири этиб тайинланди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Oziq-ovqat va yetkazib berish olamidagi eng soʻnggi yangiliklardan xabardor bo‘lishni xohlaysizmi? 🛍

Fudtexga bag‘ishlangan ushbu kanalga obuna bo‘lishni tavsiya etamiz. Faqat tekshirilgan, siz yoqtirganingizdek qiziqarli va hazilomuz tarzda taqdim etiladigan insaydlar.

Muhim yangiliklarni o‘tkazib yubormaslik uchun hoziroq @foodtech_uz kanaliga obuna bo‘ling!🔥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун бир Давлат Йўл Ҳаракати (ГАИ )ходимини эшитиб ёқамни ушлаб қолдим Наманган шаҳридаги Мурафалиев Аброр исмли Гаи ходими айтишича хизмат даврида нос, сигарет чекиши умуман одамни хушини ёқoтадиган барча нарсаларни хизмат фаолияти давомида фойдаланиши мумкин экан

Фуқаролар билан мулоқот қилган вақтда ҳам бемалол нос тупуриб сигарет чакиб туриши мумкин экан😁

Бу ходимни устидан хизмат текшируви ўтказилиши талаб қиламан

Юқорида видеони ҳавола этаман унда ходим хизмат даврида чекиш мумкинлигини такидлаб ўтган

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барча вилоятлар ҳокимлари «Андижон тажрибаси»ни ўрганиш учун ушбу вилоятга ташриф буюришибди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


#ИСТЕЪФО

⚡️Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович лавозимидан озод этилди.


Транспорт вазири Махкамов Илҳом Рустамович лавозимидан озод этилди.

Адлия вазири Ташкулов Акбар Джурабаевич лавозимидан озод этилди.

Рақамли технологиялар вазири — Бош ахборот директори Шерматов Шерзод Хотамович лавозимидан озод этилди.

Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Рахимович лавозимидан озод этилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Кудратов Лазиз Шавкатович лавозимидан озод этилди.

Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович лавозимидан озод этилди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Исламов Бобир Фархадович лавозимидан озод этилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Хидоятов Шерзод Саиджанович лавозимидан озод этилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович лавозимидан озод этилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович лавозимидан озод этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Хилола Уктамовна лавозимидан озод этилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Бош экологик инспектор Абдухакимов Азиз Абдукахарович лавозимидан озод этилди.

Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович лавозимидан озод этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич лавозимидан озод этилди.

Маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович лавозимидан озод этилди.

Мудофаа вазири Курбанов Баходир Низомович лавозимидан озод этилди.

Энергетика вазири Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович лавозимидан озод этилди.

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Худаяров Асилбек Анварович лавозимидан озод этилди.

Ташқи ишлар вазири Саидов Бахтиёр Одилович лавозимидан озод этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазири Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич лавозимидан озод этилди.👇

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


UzAM Cobalt MTни сотувдан олди

UzAuto Motors расмий сайтидаги нархлар жадвалида механик узатмалар қутисида ҳаракатланувчи Chevrolet Cobalt автомобили олиб ташланди.

«Механика» сотуви тўхташи ортидан Ўзбекистонда 10 минг доллардан арзонроқ машина қоғозда бўлса ҳам қолмади. Эндиликда энг арзон автомобил Cobalt автомат 146,5 млн. сўм (11 400 доллар).

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


❗️Тошкент вилоятида 7 килограммлик чақалоқ туғилибди

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Президент

➖Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

➖Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев,

➖Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб ўрнига дом қуришмоқчи

Ўзбекистон вазирлик ва идораларига келишиш учун юборилган "Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасининг 16-бандида шундай таклиф акс этган:

"Захириддин Муҳаммад Бобур" ҳайкалини Андижон шаҳридаги "Регистон" майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер участкасида 2та 20 ва 16 қаватли турар-жой мажмуаси барпо этилишини ҳамда 90 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари киритилиши таъминлаш".

Ўзингизга тасаввур қилишингиз учун бу худди пойтахт қоқ марказидаги Амир Темур ҳайкалини кўчириб, ҳиёбонда дом қуриш билан баравар қадам бўлади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги таклифи билан Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида Andijon city ишбилармонлик маркази, 19та 18 қаватли ва 7та 28 қаватдан юқори турар-жой ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилиши кўзда тутилган.

Яна солиштириш ўринли бўлса,Андижонда Алишер Навоий боғи бу Тошкентнинг юраги Миллий боғи сингари.

Тўғриси, менда бу ғаройиб таклифларга изоҳ ва шарҳ беришга заррача кучим қолмади. Биз қаерда ва нима учун тескари оғиб кетдик, буни ўнглашнинг қандайдир иложи борми, билмайман.

©️ Bakiroo


Владимир Путин Севара Назархон ва Фаррух Зокировни мукофотлади

Ўзбекистонлик санъаткорлар Владимир Путин фармони асосида Россиянинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Budjet_P_25_uz.pdf
1.2Мб
Фуқаролар учун бюджет (2025 йил) лойиҳаси эълон қилинди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур - президент

Бунинг учун давлат раҳбари парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Бироздан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бошланади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


18-NOYABR – O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT BAYROG'I QABUL QILINGAN KUN

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


📊 Осиёнинг энг қиммат таркибга эга миллий жамоалари рўйхати — Ўзбекистон 5-ўринда

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги президент фармони билан:

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди
.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD


58 ёшли Майк Тайсон очколар ҳисобига Джейк Полга ютқазди.

Жанг сўнггида бокс афсонаси Тайсонга унинг рақиби ҳурмат кўрсатди.

👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD

Показано 20 последних публикаций.