Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #Фейк_хабарлар #стоп_фейк

Телеграм мессенжери орқали яна бир ёлғон хабар тарқатилмоқда. "Бир кунда 3 млн. сўм ишлаб топинг" дейилган хабар аслида ёлғон ва фирибгарларнинг тузоғи. Телеграмдаги "Али" каналига обуна бўлинг ва "ҳалол даромад" топинг дейилган хабарларга ишонманг.

❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Ҳудудларда_тарғибот_куни

📍 Тошкент шаҳри

Болалар ўртасида кибержиноятларни олдини олиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

———
Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇

🎞https://youtu.be/SH4qmE8Dypk?si=4pyJr6iDfXqICIJv

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи

📆 3 март

1. 1962 йил 3 март куни финляндиялик дастурчи Микаэль Видениус туғилган.

2. 3 март - "Халқаро болалар радиоси ва телевиденияси куни"

3. 1847 йил 3 март куни буюк ихтирочи Александр Белл туғилган. У биринчи телефонни ихтиро қилган шахс сифатида тарихга кирган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
3.03.2025 / 09:00 📈📉

💎 BNB - 617,01 $ (3.08 %) 📈

💎 Bitcoin - 93.665,82 $ (8.87 %) 📈

💎 BitcoinCash - 330.27 $ (1.21 %) 📈

💎 Ethereum - 2.466,32 $ (7.90 %) 📈

💎 Solana - 171,82 $ (16.18 %) 📈

💸 TON - 3,43 $ (2.08 %) 📈

💎 XRP - 2,83 $ (28.05 %) 📈

💎 Arbitrum - 0,45 $ (4.65 %) 📈

💎 Filecoin - 3,49 $ (5.44 %) 📈

💎 EOS - 0,63 $ (10.53 %) 📈

Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда!

Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 1.03.2025 йил ҳолатига нисбатан олинган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡#IT_термин

Диққат, савол:

🔴"5G" нима?
________________
Жавоб:

"5G" - бу мобил алоқа тармоғининг бешинчи авлоди бўлиб, у тезлик, узатиш ҳажми ва тизимнинг ишончлилигини сезиларли даражада яхшилашни мақсад қилган.

Ушбу атамада келтирилган "5" рақами, алоқа тармоғининг нечанчи авлод технологияси эканлигини, "G" ҳарфи эса инглиз тилидаги "Gen" яъни авлод сўзи қисқартмасидан олинган. "5G" технологияси 2019 йилда оммалашди, лекин унинг ишлаб чиқилиши 2010 йилларнинг бошларида бошланган.

"5G" симсиз алоқа тармоғи юқори частотали радио тўлқинлар ва янги антенналарни қўллаш орқали ишлайди. Бу тизим жуда юқори тезликда маълумот узатиш имкониятини яратади, шунингдек, паст кечикиш билан ишлайди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

10k 0 16 13 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇺🇸

2025 йилда қандай Роботлар ишлаб чиқарилиши ҳақида билиб олинг!

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #Cунъий_интеллект_технологияси

🤖 Норвегиядаги "1Х "компанияси уй ишларини бажарадиган хизматкор Нео Гамма гуманоид роботини намойиш этди.

Нео Гамма чой тайёрлаши, уйни чангютгичда тозалаши ва нарсаларни жойлаштириши мумкин. Лекин асосийси — унга сунъий интеллект ўрнатилган бўлиб, робот аста секин ўз эгалари ва уларнинг одатларига мослашиб боради.

Келажак аллақачон шу ерда.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!

Фирибгарлар томонидан "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда "O‘zbekiston24” ахборот канали номидан фойдаланиб, такроран тарқатилмоқда. Хабар мазмунида "Барча ўзбекистонликларга пул тарқатилмоқда" дейилади. Аслида бу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Ҳудудларда_тарғибот_куни

📍 Сурхондарё вилояти

Ўзини ходим деб таништирган фирибгарлардан қўнғироқлар бўлмоқда.
———
Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇

🎞 https://youtu.be/hXsxNVr2Egw?si=Dyu2a4ENvvEUvupU

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи #Рақамли_технологиялар_тарихи

📆 2 март

1. 1957 йил 2 март куни дастурчи инженер Марк Дин дунёга келган.

2. 1983 йил 2 март куни компакт-диск ихтиро қилинган.

3. 1987 йил 2 март куни "Apple" компанияси ўзининг "Macintosh SE" маркали компьютерини оммага тақдим этди.


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #IT_соҳасидаги_янгиликлар

🤖 Анатомик жиҳатдан энг одамга ўхшаш роботни ишлаб чиқаётган "Clone" стартапи илк бор роботнинг бутун танасини кўрсатди.

Гидравликада ишлайдиган сунъий мушаклар синтетик тери остида яширинган. Келажакда ушбу андроидлардан хизматкор сифатида фойдаланишмоқчи. Oлдиндан буюртмаларни эса шу йилдан очишади (ҳозирча нархи маълум эмас).

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Мутахассис_тавсияси

❗️❗️❗️ "Кам фоизли кредит" алдови.
———
Батафсил қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇

🎞https://youtu.be/LMUrN2vTtgM?si=XNjLRz7y0oEsgGt7

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Кибержиноят

📍Тошкент вилояти

⚠️ Бировларнинг номига кредит расмийлаштирган фирибгар қўлга олинди.


Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг👇

🎞https://youtu.be/WzOMRWRI7hE

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

⚠️ Украинада жамоат жойларида "QR" кодларни алмаштириш билан боғлиқ янги фирибгарлик схемаси фаоллашди.
——
Фирибгарлар фойдаланувчиларнинг банк реквизитларини олиш учун сохта ҳаволалардан фойдаланадилар, бу эса маблағларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Бу схема қандай ишлайди, Украинада яна қандай онлайн таҳдидлар кенг тарқалган ва ўз маблағингизни қандай ҳимоя қилиш керак - бу ҳақда Суспильне Полиция Миллий департаментининг онлайн фирибгарликка қарши кураш бўлими бошлиғи Aлександр Уляненков айтди. Полиция ходими маълумотларни киритишдан олдин ҳаволаларни синчковлик билан текширишни ва "QR" кодларни сканерлашда эҳтиёт бўлишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ киберполиция бундай схемалар тарқалиши ҳақида огоҳлантирган ва фирибгарлардан қандай ҳимояланишни тушунтириб берган эди.
_______
В Украине активизировалась новая мошенническая схема, связанная с подменой QR-кодов в общественных местах.
——
Злоумышленники используют поддельные ссылки для получения банковских данных пользователей, что может привести к потере средств.

Как работает эта схема, какие еще онлайн-угрозы распространены в Украине и как защитить свои финансы – об этом рассказал в эфире Общественном начальник отдела противодействия онлайн-мошенничествам Департамента киберполиции НПУ Александр Ульян. Полицейский призвал тщательно проверять ссылки перед вводом данных и быть внимательными при сканировании QR-кодов.

Напомним, киберполиция ранее уже предупреждала о распространении подобных схем и объясняла, как уберечься от мошенников.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар
#Зарарли_дастур

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!

——
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган ва актуал мавзуга айланиб бораётган "ОНЛАЙН ПУЛ ИШЛАШ" деган тушунча ниқоби билан иш юритаётган "OASIS MALL" сайти ccuba.cc илова бўлиб сохта ҳисоб рақамга пул ташлаш орқали "онлайн савдо" тушунчаси кенг тарқатилмоқда, ушбу хабарлар ЁЛҒОН ва асло иловани юклаб олманг.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡#Бу_факт

"QWERTY" клавиатураси 1860 йилда Кристофер Лэтем Шоулз томонидан кашф қилинган. Шоулз яратган клавиатура 1878-1890 йиллар оралиғида кенг оммалашишни бошлаган. Бугун ҳам "QWERTY" клавиатураси бутун дунёда қўлланилиб келмоқда. Шоулзнинг матн териш курсларидан даромад топиш истаги бўлган. Ўша даврларда ёзув машинкаларида ҳарфлар алифбо кетма-кетлигида бўлган, бироқ Шоулз янада қулайроқ машинкани ишлаб чиққан. Вақт ўтиши билан "QWERTY" клавиатураси янада такомиллашган. Шоулз яратган ёзув машинасида нафақат "Shift" тугмаси, "юқори ва пастга" ишора тугмачалари ҳам бўлмаган.

Энди Сиз "QWERTY" клавиатураси тарихини биласиз!


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


🛡 #Кун_тарихи #Буни_биласизми

📆 1 март

1. 1924 йил 1 март куни Дональд Шелл дунёга келган. У математика ва информатика соҳасига ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади.

2. 1942 йил 1 март куни "IBM" компаниясининг асосчиси Луис Герстнер туғилган.

3. 1973 йил 1 март куни "Xerox Alto" компьютери яратилган кун.

4. 2011 йил 1 март Шу кундан бошлаб Россияда "Хостинг ва провайдерлар билан ишловчи ходимлар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1.03.2025 / 09:00 📈📉

💎 BNB - 598,58 $ (2.96 %) 📈

💎 Bitcoin - 86.031,75 $ (5.55 %) 📈

💎 BitcoinCash - 325,83 $ (15.92 %) 📈

💎 Ethereum - 2.285,83 $ (5.36 %) 📈

💎 Solana - 147,89 $ (14.89 %) 📈

💸 TON - 3,36 $ (4.35 %) 📈

💎 XRP - 2,21 $ (7.80 %) 📈

💎 Arbitrum - 0,43 $ (7.50 %) 📈

💎 Filecoin - 3,31 $ (7.47 %) 📈

💎 EOS - 0,57 $ (7.55 %) 📈

Нархлар "Uznex" ва "Coinpay" каби расмий биржалардан олиниб, маълумот тариқасида берилмоқда!

Қийматнинг ўсиш-камайиш кўрсаткичи 28.02.2025 ҳолатига нисбатан олинган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Сrypto_info

Крипто саноатида муҳим ўрин тутган йирик Genesis Global Capital компанияси 2013 йилда Digital Currency Group (DCG) таркибида ташкил этилган.

Компания крипто бозорининг дастлабки босқичлариданоқ профессионал трейдерлар ва фондлар учун махсус хизматлар кўрсатиб, Bitcoin, Ethereum ва бошқа асосий крипто-активларни катта ҳажмда савдо қилиш имкониятини яратган.

Genesis компанияси крипто-активлар асосида кредит бериш соҳасида етакчи бўлиб, компания крипто активларни гаров сифатида қабул қилган ва йирик инвесторлар ҳамда компанияларга фиат пул ёки бошқа активлар асосида кредит ажратган.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


#Кибержиноят

📍Қарақалпақстан Республикасы

⚠️ Бир мәртелик тастыйықлаўшы кодты ҳешкимге бермең.


Төмендеги силтеме арқалы тамаша етиң👇

🎞https://youtu.be/IO_76gKRM7k

Показано 20 последних публикаций.