Koronavirus Info


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Times.uz
Қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди

Қизиқ ҳолат — тўйлар 23 мартдан бошлаб ўтказилмайди, дейилди. 22 март куни ҳамма тўй қилди. Бир тўйхона бир кунда 6–7талаб тўй ўтказишганини ҳам эшитдим.

«Озиқ-овқат бозорлари беркилади», деган миш-миш (нотўғри) тарқалди, ҳамма бозорга чопди…

Бир ойлик картошка ғамлаш учун минг одамнинг ичига туртиниб-суриниб кириб чиқсангиз-у, худо кўрсатмасин, вирус юқтириб (чунки ўзингиз бу эҳтимолни минг баробар оширяпсиз) олсангиз, сиз ҳам, оилангиз ҳам, карантинга олинасиз. У ерда бу картошкаларингиз керак бўлмайди. Касалхонанинг овқатларини ва дориларини истеъмол қиласиз, шуни тушунинг.

Фалон кундан бошлаб, бир жойга тўпланиш тақиқланади, дейилганда, «шу санадан олдин мумкин, хавфсиз», деган маънони англатмайди. Яъни, 23 мартдан чеклов қўйилса, биз вирус айнан 23 март куни келаркан, 22 март куни хавф йўқ, демаслигимиз керак.

Kun.uz колумнисти Қаҳрамон Аслановнинг мақоласини тўлиқ ҳолда қуйида ҳаволада ўқишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Репост из: davletovuz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйда қолинг.


Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️Хушхабар!

Бугун коронавирус касаллиги билан касалланган беморларнинг 7 нафари тўлиқ соғайди. Улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.


Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди.




Хитойдан тарқатилган хабар.

Ассалому алайкум.

Мен Лилия Аҳмадий, Хитойданман, Тиббиё т фанлари факультети, Занжан университети.

Эртами-кечми, коронавирус ҳар қандай давлатга келади, шубҳасиз, кўплаб мамлакатларда диагностика асбоблари ёки ускуналари ҳар доим ҳам мавжуд эмас. Шу боис, илтимос, иммунитетингизни мустаҳкамлаш учун иложи борича табиий С витаминини истеъмол қилинг.
С витамини вирусдан халос бўлишга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш ёки аниқ белгиланган даволаниш йўқ.
Афсуски, бу жуда хавфли генетик мутация туфайли юзага келди.
Ушбу касаллик, эҳтимол, илон ва уриш вируси генларининг бирлашиши туфайли келиб чиққан ва у (ген) сутэмизувчиларга, шу жумладан, одамларга ҳам юқиш қобилиятини олган.

Шуни эсдан чиқармаслик керак: Пекин ҳарбий госпиталининг бош директори, профессор Чен Хорин: "Бир стакан илиқ сувга солинган бир тилим лимон сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин" дейди.
Агар сиз жуда банд бўлсангиз ҳам, ушбу хабар билан танишиб чиқишингиз ва бошқаларга етказишингиз керак!
Иссиқ лимон саратон ҳужайраларини ўлдиради!
Лимонни уч қисмга бўлинг ва бир чашка ичига солинг, сўнгра иссиқ сув қуйинг ва уни ичинг, ҳар куни ичинг, шубҳасиз, ҳамма учун фойдали бўлади.
Лимонли иссиқ ичимлик, дастлаб антикоронавирус препаратини алмаштириши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, иссиқ лимон шарбати касаллик вируслари ва даволанишига таъсир қилади.

Биринчидан: бу экстракт билан даволаш фақат зарарли ҳужайраларни йўқ қилади ва соғлом ҳужайраларга таъсир қилмайди.

Иккинчидан: лимон шарбатидаги кислота юқори қон босимини тартибга солади, тор артерияларни ҳимоя қилади, қон айланишини тартибга солади ва қон ивишини камайтиради.

Маслаҳат:
Профессор Чен Хориннинг таъкидлашича, ушбу хабарни юборган одам ҳеч бўлмаганда бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кафолатланади...
@coronavirusinfo_uz


❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

«Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Репост из: Xushnudbek.uz
2 ой телефон ва интернет ўчмаслиги бўйича

Ёдингизда бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли қарорида фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

Beeline, Mobiuz ва Ucell компаниялари Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ушбу банди уларга тааллуқли эмаслигини маълум қилишди. Яъни ушбу алоқа компанияларининг абонентлари қарз бўлиб қолишса, телефонлари ўчирилади.

Uztelecom компанияси эса ушбу қарор уларга тааллуқли эканлигини расман маълум қилишди. Яъни 2 ой давомида фуқаролар Uztelecom савдо белгиси остида кўрсатиладиган интернет ва телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаса ҳам, хизмат кўрсатиш тўхтатилмайди.

Хабарда гап айни қайси хизматлар ҳақида кетаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилмаган. Лекин билишимча, Uztelecom савдо белгиси остига Uzmobile, Uzonline, IPTV, IP-телефон ҳамда оддий уй телефонлари хизматлари киради.

❗️ЭЪТИБОР БЕРИНГ: бу дегани - Сизга текинга интернет ёки телефон хизмати кўрсатилади, дегани эмас. Шунчаки Сизга қарз ёзиб кетаверишади, лекин ўчиб қолмайди холос. Ўшанчун айримлар интернет текин бўлди, мазза энди деб ўйлаб, 300 ГБ ишлатиб қўйиб, икки ойдан кейин миллионлаб қарздор бўлиб ўтиришмасин.

✅ ШАХСИЙ МАСЛАҲАТИМ: тўловга бугун имкониятингиз борми, унда эртага қолдирмасдан ўз вақтида тўловларни тўлаб қўяверинг. Бу ўзингиз учун фойда. Ҳаммаси йиғилиб, жуда катта сумма бўлиб кетса, аксинча қийналиб қоласиз. Фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйлаш керак.


👉 @xushnudbek 👈


Репост из: Xushnudbek.uz
Давлат мулкида ижарада турганлар ижара ҳақи тўламайди

Яхши хабарлар ҳам бор. Коронавирус сабабли тадбиркорларга ижара, хусусийлаштириш ва инвестиция мажбуриятларини бажаришда имтиёзлар бериладиган бўлибди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

1) Шу кунга қадар давлат мулки объектларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган аммо, карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди!

2) Карантин вақтида инвестиция мажбуриятининг бажарилишини кечиктирганлик учун пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди ва мажбурият бажарилмагани учун шартномалар бекор қилинмайди. Аксинча, Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, тадбиркорлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши муддатлари узайтириб берилади;

3) Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият туфайли давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалда бўлган шартномаларга асосан харид тўловлари ўз вақтида бажарилмаса Инқирозга қарши кураш Республика комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига кўра, муддат қайта кўриб чиқилади.

4) Карантин вақтида акциядорларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлислари ва акциядор (иштирокчи)ларнинг умумий йиғилишларини онлайн режимда масофадан туриб, замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда овоз бериш орқали ўтказиш тизимини бир ой ичида жорий этиш юзасидан Агентлик томонидан чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу бўйича алоҳида баёнот берилади.


👉 @xushnudbek 👈


Репост из: Зикр аҳлидан сўранг
КОРОНАВИРУС САБАБЛИ НАРҲЛАР

@Savollar_kanal 6654-савол

Ассалому алайкум! Юртимизда Коронавирус туфайли бази маҳсулотларнинг нархлари 2 баробардан ҳам ошиб кетяпти ва бу кўп ночор аҳоли учун қийинчилик туғдиряпти. Бугун нархларни суний кўтариш шаран харомлиги ҳақида хабарни ўқидим ва қуйидаги саволлар пайдо бўлди. Бу ишни харомлик даражаси бошқа харом ишлар(мисол учун қимор) орқали топилган пуллар билан баробарми?

2). Агар дўкончи картошкани олдин 2000 сўмдан олиб 2500 сўмдан сотаётган бўлса вирус сабабли картошкани 4000 сўмдан олиб 4500 дан сотса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шундай.

2). 4000 га олиб озгина устига қўйиб, сотса бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш


⚡️⚡️⚡️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда.


@coronavirusinfo_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


⚡️Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 400 минг кишидан, қурбонлар сони эса 18 мингдан ошиб кетди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, беморлар сони кўплиги бўйича юқори бешликдан Хитой, Италия, АҚШ, Испания ва Германия жой олган. Янги коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 18 мингдан ошиб кетган. Университет маълумотларига кўра, Италияда 6,8 мингдан ортиқ, Хитойда салкам 3,3 минг, Испанияда 2,8 минг, Эронда салкам 2 минг, Францияда эса 860 киши касалликдан вафот этган.

Вируслар юқтириб олганлар бўйича дунёдаги биринчи ўнта мамлакатлар:
Биринчи ўринда Хитой - 81,171, кейинги ўринларда Италия - 63 927, учинчи ўринда
АҚШ - 48,778.
Испания - 39 676
Германия - 31,370
Эрон - 24,811
Франция - 19 856
Швейцария - 9 117
Жанубий Корея - 9 037
Буюк Британия - 8 077

@coronavirusinfo_uz


https://www.instagram.com/p/B-CmRb5FWTQ/?igshid=1h78colpf6w4v
Abuvines ABDURAKHMON
Karantin🤪 ( uyda o’tirganlani. Xotinini yaxshi korib ketvotganlani kamentga belgilab qo’yamiza🤪) @s_abidzada #abuvines#abu_vines#uzvine#uzvines#tashkent




Вирусга чалинганларнинг 5 нафари тузалмоқда

Республика санитария бош врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавирус билан оғриганларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида УзрепортТВ орқали жонли эфирга узатилаётган брифингда маълумот берди.

«Ҳозирда коронавирус аниқланиб даволанаётганларда ижобий ўзгаришлар бор. Беморларнинг беш нафарида касаллик белгилари йўқолган. Улар ўзларини яхши ҳис қилишяпти.
Энди уларни организмда вирус бор-йўқлигига икки марта текширамиз. Шундан сўнг улар эҳтимол шарт 14 кун карантинда сақланади, сўнгра уйларига рухсат берилади»

@nozimsafari


Хозирда интернетда турли хил челленжлар авж олмоқда. Лекин мана шу икки челленж хақиқатда одамни ўйлашга мажбур қилади

Буни Биласизми


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйингизда қолинг. Нафақат ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа кўплаб инсонлар саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳим.

Манба

@coronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


❗️#Breaking.
Tokio—2020 Olimpiadasi ham qoldirildi

Yaponiya bosh vaziri Sinzo Abe Xalqaro olimpiya qo‘mitasi raisi Tomas Bax bilan 2020-yilgi Tokio Olimpiadasini 1 yilga kechiktirish bo‘yicha kelishuvga erishganini e’lon qildi.

@coronavirusinfo_uz


34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Айни пайтда тарқалаётган вирусга қарши @mehrob_uz жамоаси "34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР" лойиҳасини бошлади.

Бу балога қарши "34 МИЛЛИОН ИСТИҒФОР" лойиҳасида ҳар бир киши биттадан истиғфор айтса, гуноҳларига тавба қилса, Аллоҳ таоло биздан бу балони тезда олади, ташвишларни аритади, мушкулларни осон қилади.

Истиғфор – тавба дегани.

"Астағфируллоҳ” дейишнинг ўзи ҳам истиғфор.

“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” ҳам истиғфор саналади.


Бу лойиҳа 31 мартга қадар давом этади. Ким қанча истиғфор айтса саноғини қуйидаги линкка юбориши керак бўлади:

👉 @istigfor_ayt

Истиғфорлар 31 март куни ҳисоблаб, Тошкент шаҳридаги Мирза Юсуф жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида балоларни даф этишини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилинади.

♻️@Oliymahad
@coronavirusinfo_uz


⚡️⚡️⚡️⚡️Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 50 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган яна бир фуқарода аниқланган.

Показано 20 последних публикаций.

15

подписчиков
Статистика канала