Янги ички ишлар вазирига ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаш буюрилдиШавкат Мирзиёев “102” хизмати орқали жиноят ҳақидаги хабарларни автоматик рўйхатга олиш тизими ўз самарасини беришини айтиб ўтган. Аммо айрим туман ва шаҳар
ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш мақсадида жиноятларни яшириб, рўйхатга олишни кечиктираётганини танқид қилди.
Шу билан бирга, янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камералари билан жиҳозлашни ва ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш учун
янги платформа ишга туширишни топширди.Таъкидланишича, прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтиргани ҳамда судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлар туфайли терговга қайтарилган.
Президент Бош прокуратура ва ички ишлар вазирлиги жиноятчиликнинг олдини олиш ва тергов сифатини ошириш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклигини айтиб, икки идора ҳам янгича ишлаб,
бир-бирини тийиб туриши кераклигини қайд этган.
@chustxalqi