Умри тувакда тугаб кетади
Гуллар ичида Орхидея деган айёри бор. Йўқ бўлса ҳам, ўзини нектари бордай тутади. Чиройли очилади, ҳид тарқатади. Нектар излаган асалари унга қўнади. Ҳеч нарса топилмайди. Ҳудди шундай кейингисига ҳам қўнади. Чанглантиради. Нектар топа олмайди.
Ўша асалари энди Орхидеяга қўнмайди. Лекин асаларидан кўпи борми? Кейингилари адашишда давом этаверади.
Медиада ҳам шундай одамлар бор. Товланиб туради. Чиройли гапиради. Олдида бироз ўтирсангиз, ичи бўм бўшлигини тушунасиз. Баъзида 1 соат етади. Баъзиларга бир ҳафта кетиб қолади. Нектари йўқлигини тушунсангиз, туриб кетасиз.
Ишхонада ҳам шундай одамлар бор. Жадал ишлаётгандай туюлади. Иши ҳақида кўп гапиради. Иши учун сиқилиб ҳам қўяди. Яқинлашиб қарасангиз асосий иши гапдан иборатлигини кўрасиз.
Уларнинг мантиғи ҳам шундай. Аслимни билса нима қилибди? Билмайдиган яна қанчаси чиқади.
Орхидеялардан узоқроқ юринг. Асал йиға олмай қоласиз.
Орхидея бўлманг. Уларнинг аксарини умри хона четидаги тувакда тугаб кетади.