Ўзингизни унутмангБир танишим бор эди, — жуда тиришқоқ, меҳнаткаш аёл, икки фарзанднинг онаси. Ҳар бир ишини жонини бериб, сидқидилдан бажарар эди. Атрофидагилар ҳам унга ўрганиб қолган, ҳамма масъулиятни унинг елкасига юклаб қўйишганди.
Ҳозир у инсон 4 ойдан буён комада. Ўша борлиғини бериб ишлаган иши ҳам, усиз бирон ишни қила олмаган ҳамкасблари ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Унинг ўрнига бошқа ходим олишди ҳам. Фақатгина ота-онаси ва болалари азият чекяпти.
Ҳамма нарса топилади – пул, мансаб, ҳатто инсонлар ҳам. Сизсиз ҳеч нарса ҳал бўлмайдигандек туюлиши мумкин, аслида эса ундай эмас, ҳаёт сизсиз ҳам давом этаверади.
Сиздачи? Ҳаммасига улгуришингиз шартдек туюлган кунларингиз бўлганми? Шу пайтгача неча марта ўзингизни орқада қолиб кетаётгандек ҳис қилгансиз? Қачон охирги марта ўзингиз учун яшадингиз? Фақат ишлаш, бажариш, улгуриш, парвариш қилиш эмас, балки чинакам бахтни ҳис қилиш учун?
Шундай экан, ўзингиз ва оилангизга кўпроқ вақт ажратинг. Ҳар куни уйғонишимиз, тоза ҳаводан нафас олишимиз, яқинларимизнинг овозини эшита олишимиз — шуларнинг ўзи бахт эмасми? Бу ҳаётда борлигимиз бахт эмасми? Яшамоқнинг ўзичи?
Кеч бўлмасидан, бахтингизни эртанги кундан қидиришни тўхтатинг. Токи юрагингиз уриб турар — яшанг, севинг ва севилинг. Бошқаларнинг хоҳиш-истакларини ўзингизникидан устун қўйиб, ўзингизни унутиб қўйманг. Ҳар ким ўз ҳаётининг қаҳрамони, ўз орзусининг эгаси бўлиши керак — сиз ҳам!
Азиз, меҳрибон, фидойи аёллар!Сиз бу дунёга нур, меҳр ва гўзаллик бағишлайсиз. Ҳар куни ўзингизни унутган ҳолда атрофингиздагиларга ғамхўрлик қиласиз, меҳрингизни аямайсиз. Бугун эса ўзингиз ҳақингизда ўйланг — сиз меҳр ва ҳурматга муносибсиз!8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин! Ҳар кунингиз қувонч, муҳаббат ва бахтга тўла бўлсин, қадрингиз ва қаддингиз эса доимо баланд бўлсин!➥#ТАРҚАТИНГ‼️
ЧИРОҚЧИЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼
➥
@Chiroqchiliklar_N1 💪🇺🇿