🤩
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгартирилди!
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2024 йилдаги «Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-749-сон қарори қабул қилинди.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутмоқда:
1️⃣ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз ҳаражатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
2️⃣ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштириш;
3️⃣тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгилаш.
Хусусан,
илгари ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, тиббиёт бирлашмалари, молия бўлимлари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари
масъул бўлишган бўлса, эндиликда мазкур функциялар қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:1️⃣«
subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси;
2️⃣ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.
@generalissimo_marshal