Чилгижийда масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Фурқат тумани Чилгижийда жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ALHIDOYA.UZ
#Янгиликлар

🟥 Ўзбекистон Президенти Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади

Фаластин ва Ливан ҳудудидаги гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Махсус агентлиги доирасида ёрдам кўламини кенгайтириш таклиф этилди. Давлатимиз раҳбари урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.
➡️ БАТАФСИЛ

🟢 Юртимиз бўйлаб “Бағрикенглик ҳафталиги” бошланди

Миллатлараро тотувлик, диний конфессиялар ўртасида бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган янгиланиш жараёнларида муҳим ўрин эгаллайди.
➡️ БАТАФСИЛ

🟥 Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистон — бағрикенг диёр» мавзусида бўлиб ўтди
➡️ ВИДЕОНИ КЎРИШ

🔊 Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Марғилон шаҳридаги «Ижодкорлар мактаби»да «Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларига оид диний таълимотлар ва исломда аёллар ҳуқуқи» мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди...
➡️ БАТАФСИЛ


ALHIDOYA.UZ
га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Фарғона вилояти Фурқат тумани Чилгижийда жоме масжиди намоз вақтлари
                           Азон    Такбир
🌄 Бомдод    05:30 |   | 06:20
☀ Пешин      12:35 |   | 12:50
☀ Аср            15:30 |   | 15:40
🌅 Шом          17:20 |   | 17:25
☪ Хуфтон     18:50 |   | 19:05

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз".

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Instagram | You tube | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...
🤲🏻
Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Илоҳи, ўзимга ўзимни топшириб қўйма ҳаётимни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимни ва ўлимнинг барча ёмонликларидан роҳат бўлишини насиб қил, Амийн.
🕊
«Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам нафъ бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни.
Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»
🕊
Хайрли тун!

Instagram | You tube | Telegram


Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

Instagram | You tube | Telegram


Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати сизга бизга барчамизга ҳамрох бўлсин.

Instagram | You tube | Telegram


#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Instagram | You tube | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#VIDEOLAR

⁉️Baʼzi yoshlar hanuzgacha aldanishda davom etmoqda

✔️Avazxon Jalolov
Guliston shahar “Iso oʻgʻli Muso” jome masjidi imom-xatibi

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

🌐Ziyo.uz |✅ Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_суҳбати #sevimli #banda
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅  
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

🌷 Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ

Кунингиз хайрли,
Умрингиз фойдали,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Instagram | You tube | Telegram


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

#sunnat #juma #namoz #infografika

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Instagram | You tube | Telegram


#Тиловат

📖 "Каҳф сураси"
🎙 (Расулжон қори)

🤲 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

Instagram | You tube | Telegram


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин...

Бугунги кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!

Instagram | You tube | Telegram


​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#намоз

❓1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Instagram | You tube | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳали сўраламиз...
Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...
___

Сўраламиз...
Баридан, барчасидан сўраламиз...

Abdurashid domla


ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР
#ҳалол_ҳаром

❓1432-CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Instagram | You tube | Telegram


ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса, бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!
Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал килинг.
Шунда калбингиз гўзал , юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...

Abdurashid domla


Репост из: SOLIHLAR YO'LI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа
🟢 Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ
(Абдулмажид домла Исақов)

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/solihlar_yoli


Фарғона вилояти Фурқат тумани Чилгижийда жоме масжиди намоз вақтлари
                           Азон    Такбир
🌄 Бомдод    05:20 |   | 06:10
☀ Пешин      12:35 |   | 12:50
☀ Аср            15:35 |   | 15:45
🌅 Шом          17:25 |   | 17:30
☪ Хуфтон     19:00 |   | 19:15

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Намознинг калити – таҳорат, жаннатнинг калити – намоз".

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Instagram | You tube | Telegram


​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир.

Яқинларга  ҳам  улашинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!

Показано 20 последних публикаций.