⚡️
Субсидияга ариза бериш бошландиБугун, 3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.
Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.
Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки
“my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача —
10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача —
5 балл.
Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача —
10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача —
5 балл.
Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги —
20 балл.
"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти —
10 балл.
Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари —
5 балл.
30 ёшгача бўлган ёшлар —
5 балл.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) —
5 балл.
“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар —
5 балл.
Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл —
35 балл.
Субсидия қанча миқдорда берилади? 2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган
30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.
Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:
⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.
Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда
330 млн, Тошкент шаҳрида эса
420 млн сўмгача берилади.
Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.
Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?⏺тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
⏺тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
⏺илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
⏺жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.
Шундай қилиб,
my.gov.uz порталига кириб,
“Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!
⚡️ Chaqmoq — LIVE