Аёллар стоматологияси деб ёзиб олганлар пушаймон ейишмоқда. Нега?
Масалан, Шайхонтохур туманида аёллар стоматологияси деб ёзиб болган бир стоматология бу ерга фақат аёллар кириши мумкинлигини маълум қилган. натижада МЖТК 189-2-модда билан айбли деб топилган ва судда пушаймонлигини билдирган. Суднинг раҳми келиб жазо бермаган, ўзига тегишли хулоса
чиқариб олганлигини инобатга олиб огоҳлантириш билан чекланган.
Яна бир ҳолатда ҳам бир клиника Аёллар ва болалар учун стоматология деб фаолият юритгани учун ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланган. Суд мажлисида стомотология раҳбари мазкур стомотология пештоҳига “Аёллар ва болалар стомотологияси” деб ёзганлиги, айни вақтда унинг номини ўзгартирганлиги яъни “Оналар ва болалар стомотологияси” деб номлаганлиги, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонда эканлиги, бошқа бундай ҳолатларни такрорламаслигини маълум қилган. Суд унга ҳам жавобгарлик белгиламаган.
МЖТК 189-2-моддаси ўзи нима?
Диспозиция - жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш.