Нега жинсий заифлик ёшариб кетди?Нега ҳозирги кунда кўпчилик йигитлар илк кечада уялиб қолишмоқда? Нега ўз вазифасини бажара олмай қолишмоқда?
Нега жинсий алоқага қизиқиши пасайиб, потенцияси заифлашиб қолмоқда? Бугун шулар ҳақида. Тўғрироғи бунинг энг асосий сабабларидан бирига тўҳталамиз. Бу
порноқарамлик ва мастурбациядир. Эркак кишида бу иллатлар албатта салбий оқибатини кўрсатади. Жинсий алоқани қила олиш ва уни ҳоҳлашнинг даражаси пасайиб кетади.
Чунки бор аламини, бор эҳтиросини улар видеодаги аёлларга "баҳшида" қилиб уни орқасидан ўзини ўзи суньий қондириб бу даражага келиб қолишади.
Буюк Британияда сексологлар ўсмирлар орасида заиф эрекцияга ва соғлом жинсий қизиқишни пасайиши каби оқибатларга жуда кўп дуч келишганидан бу воқеликка алоҳида ном беришибди "
психоимпотенция".
Бу ерда ёш йигитларда
порнографияга қарамлик оқибатида психологик равишда
жинсий муносабатларга қизиқиш сўниб қолиши ҳақида гап кетмоқда.
Кўпчилигида жисмоний равишда муаммолар бўлмаслиги мумкин,
аммо қизиқиш йўқ. Нафақат жинсий муносабатларга ҳаттоки ҳаётга ва бирон бир мақсадга ҳам.
Бундай эркакларда бирон бир фойдали иш қилишга ҳам керакли энергия бўлмайди.
Бу ҳолатда илк ёрдам ушбу ёшларга 6 ойлик диета экан. Яьни 6 ой давомида порнография ва мастурбацияга яқин йўламаслик керак бўлади.
ҳали яна давом этамиз
@champion_men