𝗙𝗔𝗥𝗚'𝗢𝗡𝗔 𝗠𝗔𝗥𝗞𝗔𝗭𝗜𝗬 𝗕𝗔𝗡𝗞𝗜🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


💯 Расмий канал 🇺🇿
Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг Расмий канали
Мурожаат учун
Бот: @cbufer_bot
Телеграм орқали: @CBU_FERGANA
Тел: (73) 244-11-66

Каналига уланиш: https://t.me/cbu_fer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


⭐️ Бугунги кунда ўлчовли олтин қуймаларни қуйидаги тижорат банклари шохобчаларидан сотиб олишингиз мумкин.

🏦 Агро банк Фарғона вилояти ҳудудий филиали
Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 11-уй.

🏦 Миллий банк Фарғона амалиёт БХМ
Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси, 35-уй

🏦 Турон банк Фарғона БХМ
Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси, 44-уй.

🏦 Ҳамкор банк Фарғона минтақавий БХО
Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 41-уй.

🏦 Траст банк Фарғона филиали
Фарғона шаҳар, Маърифат кўчаси, 8-уй.

🏦 Капитал банк Фарғона филиали
Фарғона шаҳар, Б.Марғиноний кўчаси, 103-уй.

🏦 Азия альянс банк Фарғона минтақавий БХО
Фарғона шаҳар, Ўзбекистон овози кўчаси, 4-уй.

🏦 Агро банк банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 34-уй.

🏦 Асака банк Қўқон БХМ
Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 25-уй.

🏦 Миллий банк Қўқон БХМ
Қўқон шаҳар, Ҳамза кўчаси, 34-уй.

🏦 Ипотека банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 162-Б уй.

🏦 Инфин банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси, 15-А уй.

🏦 Капитал банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, Сарбоз кўчаси, 49-А уй.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


#Олтин_қуймалар

🔹 Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Дам олиш кунлари банк кассаларидан нақд пул олиш имконияти бўлмайди. Бундай вазиятларда, жойларда ўрнатилган банкоматлар мижозлар хизматига тайёр!

🧐 Сизга энг яқин банкомат қаерда жойлашган? Марҳамат, бу ердан топинг.

❗️ Банкоматларда нақд пул олишда муаммолар юзага келса, зудлик билан мурожаат қилинг:

📱 Телеграм бот: @cbufer_bot
📞 Телефон: (90) 534-24-50, (90) 303-15-82,
☎️  (73) 244-11-66
...........................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭐ Фарғона шаҳрида Марказий банк раҳбарияти ва республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятидаги чарм-саноат йўналишидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⭐️ Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

🔸 Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔸 У шу кунга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Шанба дам олиш куни қуйидаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

🏦 Ҳамкор банк Фарғона минтақавий БХО
Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 41-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Инфин банк Фарғона вилоят филиали
Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси, 52-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 15:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Истиқбол УБХО
Фарғона шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 74-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Қўқон УБХО
Қўқон шаҳар, Қипчоқариқ кўчаси, 98-уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.

🏦 Инфин банк Қўқон филиали
Қўқон шаҳар, Шохрухобод кўчаси, 15-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 15:00 гача.

🏦 Ҳамкор банк Марғилон УБХО
Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 440-А уй.
Иш вақти: соат ⏰ 13:00 гача.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭐️ 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймалар тижорат банклари орқали сотувга чиқарилди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Эслатма:

⏰ Бугун - 17 январь куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ Шубҳали иловалардан ўзингизни ҳимоя қилинг!

Киберхавфсизлик маркази зарарли файлларни ўчириш бўйича тавсиялар берди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


🟦 "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ 2018-2024 йилларда Фарғона вилоятидаги тадбиркорларни 1,2 трлн сўмлик молиявий ёрдам билан қўллаб-қувватлади.

🔹 Хусусан, 4 767 нафар тадбиркор билан ҳамкорлик натижасида ҳудудда 35 466 та янги иш ўринлари яратилди. Тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш ишлари компания томонидан давом эттирилмоқда.

Компания қуйидаги молиявий ёрдамларни кўрсатмоқда:

🔹 кредит, лизинг, банк кафолати, аккредивлар учун гаров етмаганда 5 млрд. сўмгача кафиллик;

🔹 улушдорлик асосида 5 млрд. сўмгача капиталга улуш киритиш;

🔹 салоҳиятли лойиҳаларни молиялаштириш учун 20 млрд. сўмгача молиявий қарз;

🔹 бино ва ускуналар олиб бериши учун 20 млрд. сўмгача хизматлар ипотекаси;

🔹 кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун 5,4 фоизгача компенсация;

🔹 кредит ва лизинг ажратиш учун 5 млрд. сўмгача ресурс;

🔹 ажратилган микрокредитларнинг 100 млн. сўмгача қисмини қайта молиялаштириш.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


⚡️ Ўлчовли янги олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда.

🏦 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

🤩Батафсил
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


📊 Истеъмол ва бизнес кайфиятни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг 2024 йил IV чорак учун сўровномасида фаол иштирок этинг

⏺ Истеъмол ва бизнес кайфияти бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

⏺ Сўровнома 2025 йил 24 январга қадар давом этади.

🤩@confidence_index_2024Q4_bot
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


Истеъмолчиларга банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим этилиши ва таништирилиши шарт.
Опрос
  •   Нотўғри
  •   Тўғри
239 голосов


⭐️ Молиявий саводхонликни ошириш бўйича викторина.

🏦 Марказий банк Фарғона вилоят бош бошқармасининг телеграм каналида молиявий саводхонлик бўйича қизиқарли викторина ташкил қилинмоқда.

✅ Сиз мазкур викторинада иштирок этиб, билимингизни синаб кўришингиз мумкин.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.


💻 Жисмоний шахслар учун тижорат банкларининг молиявий хизматлари бўйича Bankxizmatlari.uz ахборот портали.

Тижорат банкларининг мақбул ҳамда фойдали маҳсулот ва хизматларини танлаш бўйича оқилона қарорлар қабул қилиш имкониятларини яратиш мақсадида молиявий хизматлар истеъмолчилари учун Bankxizmatlari.uz ахборот портали ишга туширилган.

✅ Ахборот портали фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, депозитлар, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни таққослаш имкониятини беради.

Ахборот порталининг афзаллиги нимада?

▫️ Доимий равишда янгиланиб бориладиган тўлиқ маълумотлар базаси;
▫️ Таққослашнинг аниқлиги ва ҳаққонийлиги;
▫️ Танланган шартлар ва мақсадлар асосида истеъмолчи учун мақбул бўлган молиявий хизматни танлаш;
▫️ Ҳозирги кун учун энг яхши таклифлар.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.

Показано 20 последних публикаций.