Byudjet xodimlari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ҳамкорлик учун: @TalimHamkor
Мурожаат учун: @Byudjet_aloqa
@Byudjet_xodimlari барча давлат ташкилотлари ҳодимларини ўзида жам қилган ягона канал!!
Канал мавзусига мос хабарлар бўлса бизга юборинг.Биз каналга чиқарамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Расмий_муносабат
📄Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ойлиги 122 миллион сўмми?

🟣Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу эса жамоатчиликда нотўғри фикрлар шаклланиши, вазирлик жамоасига нисбатан асоссиз эътирозларни юзага келтирмоқда.

🟣Вазирлик раҳбариятининг ойлик маоши деб талқин этилаётган маълумотлар нотўғри эканлигини қайд этиб, ҳурматли журналист ва блогерлардан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.

🟣Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

🟣Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги журналист ва блогерлар билан конструктив мулоқот ва ҳамкорликка тайёр - дейилади расмий муносабатда

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

6.6k 0 53 19 29

❗️Улуғбек Қосимовнинг ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини 661 млн сўм билан мукофотлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

661 миллион сўм маблағ “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилиши белгиланган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин

Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

14.1k 0 479 16 23

Репост из: Iqtidorlar maktabi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😍IMAS xalqaro matematika olimpiadasiga start beramiz!

🔰 Buning uchun iqtidorlar.uz saytidan ro'yxatdan o'tgan holda olimpiada ishtirokchisiga aylanishingiz mumkin.

👉 Batafsil ma`lumot olish uchun havola

@iqtidorlaruz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Иш берувчи ходимга
компенсация тўловларини амалга оширишга мажбур


✅Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

🟣хизмат сафарларида бўлганда;

🟣сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

🟣иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

🟣иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

🟣ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

🟣ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

🟣ходим фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

🟣иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️O'qituvchilar va davlat ishida ishlaydiganlar uchun katta imkoniyat. Endi siz dasturlashni o'rganib, daromadingizni 2 barobarga oshira olasiz.

🔥31-yanvar kuni! "Dasturlashda 0 dan natijagacha erishish qadamlarini 100% BEPUL ko'rsatib beraman"

🎁 Shuningdek hoziroq ochiq dars kanalga obuna bo'lganlarga $60 lik chek listni bepulga beraman. Ushbu chek list orqali qanday qilib o'qituvchi va xodim bo'la turib dasturlash orqali daromadingizni 2X oshirish yo'llarini o'rganasiz

🤩 Hattoki orangizdan 1 kishini tanlab BEPULGA shogirdlikka olamiz!

⚠️ Dars yopiq kanalda bo'lib o'tadi va 84% joylar to'lib bo'ldi qo'shilishga ulguring.

👉 Hoziroq BEPUL qo'shilish


#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган"Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми? мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:

📄Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

🟣Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Шуҳратова ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг telegram гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.

🟣Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

🟣Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

Еслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:

“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.


Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

11.4k 0 132 31 27

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота-оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилди

🟣“Ҳурматли синф раҳбарлар, вижи-вижи гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ”, дейди директор.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

14.8k 0 254 81 28

PISA 2025 buyruq (1-ilova_maktablar).docx
31.6Кб
#Файл
⚡️2025 йилда PISA тадқиқотларида иштирок этувчи 233 та мактаб танлаб олинди

PISA 2025 тадқиқотида қатнашиш учун халқаро ташкилотлар томонидан республикамиздаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинди. Мазкур мактаблардаги 9050 нафар 15 ёшли ўқувчи тадқиқотда қатнашиши назарда тутилган.

2025 йилдаги тадқиқотда дунёнинг 91 та мамлакатлари қаторида Ўзбекистон мактабларининг муносиб иштирокини таъминлаш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тадқиқот жараёнлари 2025 йилнинг апрель ва май ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб,  синовлар компьютер ёрдамида онлайн тарзда ташкил этилади.

Маълумот учун: 2022 йилдаги тадқиқотда жами 81 та давлат иштирок этган бўлиб, Ўзбекистондан 202 та мактабдан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Биласизми
📸📸
Сизнинг номингизга бегона шахслар кредит олишини чеклаб қўйишингиз мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимлари қуйидагича рағбатлантирилибди

🟣вилоят ҳокимининг 7 нафар ўринбосари учун 201 250 000 сўм;

🟣вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи учун 28 750 000 сўм;

🟣Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари учун 431 250 000 сўм.

Сабаби:

🟣14 январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз фаолиятларида эришаётган муваффақиятлари, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида бажарган.

Манба: @r_kusherbayev

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

18k 0 104 36 97

1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🏙 Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди

🟣Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  Қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструксия қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

🟣Кўзда тутилган имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

🟣2023 йилдан бошлаб ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган, қурилган ва реконструксия қилинган мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз олти ой ичида бегоналаштирилганда, қарорнинг 1-бандида назарда тутилган даромадлар белгиланган тартибда солиққа тортилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


💬Қандай ҳолларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолинади?

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан ходимнинг  ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса 269-модданинг иккинчи қисмига мувофиқ иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда, ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар, иш ҳақидан ушлаб қолиш амалга оширилади:

➖ солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

➖ суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

➖ иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун;

➖ ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

➖ иш берувчи томонидан ходимга қўлланган жаримани ундириш учун;

➖ ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.

➖ Ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️☎️Ишда телефондан вақти-вақти билан фойдаланиш стрессни камайтириши ва иш унумдорлигини ошириши исботланди

Олимларнинг аниқлашича, иш вақтида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш ишчиларни «ташқи дунёдан узилгандек» ҳис қилишларини ва стрессни кучайтиради.


Бундан ташқари, тақиқ ишдаги ва ҳаётдаги зиддиятларни кучайтириши мумкин, бу эса ҳодимнинг самарадорлигига салбий таъсир қилади.

Ишхона группасига ташлаб қўйинг.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

24.1k 0 143 11 43

🔴 Маст ҳолатда ишга келган ҳодим ишдан четлаштирилиши шарт


🔰 Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:

⏺ваколатли давлат органларининг талабига кўра;

⏺алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;

⏺меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;

⏺мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;

⏺ходим ишни бажариши учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;

⏺тиббий хулосага кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож ходим бошқа ишга ўтишни рад этганда ёхуд иш берувчида бундай ходимга берадиган иш бўлмаганда;

⏺ходим фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.

❕Ходим карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар таҳдиди вақтида жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этганда иш берувчи уни ишдан четлаштириши мумкин. Эмлашга ходим соғлиғида қарши кўрсатмалар бўлса ишдан четлаштирилмайди.

⚠️ Хизмат текшируви ўтказилганда ҳам ходим унга халақит беришига асосли сабаб бўлса, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


​#Биласизми
📆1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.

Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

🟣кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

🟣қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

🟣баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

🟣ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

☝️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


🗓 Эртага – 14 январь иш куни

Ушбу сана ишланмайдиган байрам куни сифатида белгиланмаган. Шундай экан, 14 январь барча учун одатий иш куни ҳисобланади.

🔺2025 йилда ишланмайдиган байрам кунлари қуйидагича:

🟣1 январь – Янги йил;   
🟣8 март – Хотин-қизлар куни;
🟣21 март – Наврўз байрами;
🟣9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
🟣1 сентябрь – Мустақиллик куни;
🟣1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
🟣8 декабрь – Конституция куни;
🟣Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр);
🟣Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


📈Энг кам иш ҳақи миқдори бўйича Ўзбекистон дунёда нечанчи ўринни эгаллади?

🟣Ўзбекистон энг кам иш ҳақи миқдори бўйича 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақдаги “World Population Review” томонидан эълон қилинган рейтингда сўз боради.

🟣Рўйҳатда мамлакатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори АҚШ доллари кўринишида ҳисоблаб чиқилган.

🟣Натижаларга кўра, Австралия йилига 35 515 доллар, соатига эса 17,47 доллар миқдоридаги энг кам иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган. Кейинги ўринни эса Янги Зеландия эгаллаган. Ушбу мамлакатда йилига 33 487 доллар, соатига эса 16,10 доллар энг кам иш ҳақи тўланади. Учинчи ўринни Люксембург йилига 32 103 доллар, кунига 15,43 доллар билан эгаллаган.

🟣Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1 041 доллар, соатига эса 0,50 доллар қайд этилган.

🟣Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон йилига 162, соатига эса 0,08 доллар билан 148-ўриндан жой олган. Тожикистон йилига 265, соатига 0,13 доллар билан 143-ўринни эгаллаган. Минтақада энг яхши натижани Қозоғистон қайд этган. У ерда энг кам иш ҳақи йилига 1 972, соатига 0,95 долларга тенг.

🟣Жадвалда Габон давлати йилига 3 доллар, соатига эса 1.56 доллар билан энг қуйи ўринни қайд этган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


💳 Humo карталарини блокдан чиқаришни биласизми?

HUMO картасидан фойдаланишда pin-кодни нотўғри теришлар сони лимитдан (3 мартадан) ошиб кетиб, картангиз блокка тушиб қолса, ушбу @HUMOcardbot боти орқали картани блокдан чиқариш мумкин.

Бунда карталарни бошқариш бўлимига ўтиб, блокланган картани танлайсиз ва кейинги меню орқали блокдан чиқарасиз.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

Показано 20 последних публикаций.