Aqida Hanum кундалиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Facebook ва бошқа жойларда айтилмаган фикрлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Нимадир бўляпти-да.
“Аҳил бўлинглар!” деган постлар чиқяпти интернетда

787 0 5 13 30

Энди Ўзбекистонда қурилиш майдонида ҳавони ифлослаганлар жаримага тортилади
Қурилиш майдонида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаган мансабдорларга
БҲМнинг 10 баравари — 3 млн 750 минг сўм жарима солинади.
Ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса БҲМнинг 50 баравари - 18 млн 750 минг сўм жарима қўлланилади.


Сахарликда ёзган постимга ўша селекторда иштирок этган бир опамиз ёзиб юборибдилар:

“Ассалому алайкум Ақидахон синглим яхшимисиз? Коррупция хақидаги постингизни ўқидим. Биз ҳам бу селекторда вилоятдан онлайн қатнашдик. Балки бошқача қабул қилишингиз мумкин, лекин давлат коррупцияга қарши жиддий кураш бошлади синглим.

Энди бу иш фақат расмий идораларга боғлиқ бўлмайди экан. Ҳар йили 10 миллиард сўм ажратилиб, коррупцияга қарши фаолият юритаётган нодавлат ташкилотлар (ННТлар) қўллаб-қувватланадиган бўлди. Яъни оддий одамлар ҳам бу курашга қўшилиши мумкин!

Сизу биз нима қила оламиз? Агар сиздан пора сўрашса, сукут сақламай, бу ҳақда тегишли идораларга хабар беришимиз керак.
Агар ноҳақликни кўрсак, ҳақиқатни гапиришдан қўрқмайлик! Агар сиз бирон-бир идора ёки мансабдор шаффоф ишламаётганини билсангиз – жамоатчилик диққатига чиқаринг, бу ҳам кураш.

Коррупция – фақат юқоридаги одамлар ҳал қиладиган нарса эмас. Бу жамиятнинг барча қатламларига таъсир қиладиган муаммо. Агар ҳаммамиз ҳалолликни қўллаб-қувватласак, порага муросасиз муносабатда бўлсак, шундагина ҳақиқий ўзгариш бўлади.
Ҳалоллик энг кучли қуролимиз бўлмоғи керак!
Қўл қовуштириб ўтириш йўқ бу ёғига энди. Ишларингиз муваффақиятлар тилайман синглим”.


04:34. Сахарликка тараддуд кўриб, ЎзТВ га қўйибман, бирон нарса деб турсин дея. Коррупция бўйича селекторни кўрсатяпти. Шунақа тасаввур уйғотди, худдики ҳамма летаргик уйқуда бўлган ва бирдаааан уйғонишди. Камоооон гайс!
Бир одам 1991-2016 йилни ёмонлаб чиқди. Ваҳоланки бугунги кунгидек от изи билан ит изи аралашиб кетмаган эди ҳарҳолда

Ли Куан Юни мисол келтирайлик. У коррупцияга қарши кескин сиёсат юритган ва бу борада қуйидаги фикрларни билдирган:
1. Коррупцияга нисбатан муросасизлик – Унинг фикрича, коррупцияга қарши курашда энг муҳим омил – бу давлат раҳбариятининг шахсий намунаси ва муросасиз позицияси. У шундай деган:
“Агар сиз коррупцияга барҳам беришни истасангиз, дўстларингиздан бошланг. Улар орасида ҳалол ва қонунбузарларни ажрата билиш керак.”
2. Қатъий жазо чоралари – У коррупцияга қарши қатъий жазо ва назорат тизимини жорий этди. Унинг фикрига кўра:
“Олий мартабали амалдор коррупция билан шуғулланса, уни бошқаларга ўрнак қилиб қаттиқ жазолаш керак.”
3. Очиқ ва самарали бошқарув – Ли Куан Ю коррупциянинг олдини олиш учун давлат хизматчиларининг маошларини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва мустақил назорат механизмларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаган:
“Сифатли ва пок раҳбариятсиз ҳеч бир давлат тараққий эта олмайди.”
4. Қонун устуворлиги – У шундай деган:
“Қонун олдида ҳамма тенг бўлиши керак. Агар бирортангиз қонунни бузсангиз, ким бўлишингиздан қатъи назар, жавобгарликка тортиласиз.”

Ли Куан Юнинг бу ёндашувлари Сингапурни дунёдаги энг кам коррупцияга эга бўлган давлатлардан бирига айлантирди.

Ман тинчгина сахарлигимни қилай, тонг саҳарлаб асабимни бузмасдан

2.3k 0 13 25 133

🌳 2024 йилда 600 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилиши олди олинибди


Репост из: Gorizont
🇺🇿 Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти келди — Шавкат Мирзиёев

Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1-апрелгача киритиш топширилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Батафсил Gorizontда...

2.2k 0 10 15 38

#фалсафалашамиз

Одам олий маълумотли бўлмаслиги мумкин, лек фаросатли бўлиши шарт!

2.6k 0 8 15 151

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимани қилсанг хор, ўшанга бўласан зор

3.5k 0 27 20 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соғ эмас бизникилар. Ўзи бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган қорақулоқни понт учун боқишади. Ошна-оғайнилар уни кўриб “Ўўўў!” дейиши учун. Бечора хайвон. Экологлар зоопаркка топширибди.


Азизлар! Муқаддас Рамазон ойи ва баҳор кириб келмоқда. Барчамизга қутлуғ бўлсин.

Шу қўшалоқ байрамга яхши хабарим бор. Эсингизда бўлса ўтган йили сентябрь ойида парк қилиш баҳонаси билан дом қуришга “сирли” равишда қўлга киритилган парк хақида эфир қилгандим. https://www.facebook.com/share/v/1A1DFZSWGX/?mibextid=wwXIfr

Парк халққа қайтди ва бугундан дарахт экиш ишлари жадал бошланиб кетибди. Кўриб жуда ҳурсанд бўлдим. Насиб қилса эко боғ бўлади ва сизу биз у ерда салқинда тоза хаво, сокинлик ва гўзалликдан бахраманд бўламиз. Экология вазирлигига раҳмат боғни қайтариб бериб уни ободонлаштираётганлари учун.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанддан бир мурожаат келди.

Асаби бўшларга тавсия этилмайди.

2024 йил 08 ноябрь куни кеч соат 22:30 ларда, Самарканд шахри ахолисига узларининг тиббиёт сохасида ва айникса тиббиёт колледжи ортидан танилган АЛЛАЯРОВлар сулоласининг эркатойи шахзода А... А... отасининг унга кадрли совгаси булган ХУНДАЙ САНАТА русумли автомашинасида, тиббиётчилар куни эканлиги сабабли Самарканд шахрининг Зархал ресторанида кеч соат 17:00 дан вокеа содир булгунга кадар спиртли ичимликлар ичиб, ута маст холатда 2 нафар уртоклари билан катта тезликда йул четида кетаётган фукаро 39 ёшли 4 нафар вояга етмаган фарзандларнинг отаси Д.Шировни уриб дахшатли автохалокат содир килиши окибатида жабрланувчининг вокеа жойида улишига сабабчи булган. Бугунги кунда эса бу бадавлат кибрли оила аъзолари на мархумнинг марака мавруди ва на турт етимнинг холидан хабар олмаган. Аксинча хонадоннинг катта хоними мархумнинг уйига келиб, узининг угли маст булмаганлиги ва унинг мархум ва пиёда булган угли айбдорлигини айтиб муросамага келишга хам улгурган. Тугри унинг бу гапни гапиришига асоси бор, чунки айбдор угли Азимбек билан бир дастурхонда бир неча соат утириб спиртли ичимлик ичиб, бир автомашинада булган дустлари Азиз ва Исломлар шахзоданинг маст булганлигини айтиб курсатмалар бериб туришган булсада, бу сулоланинг унинг угли шу куни ичмаган булганлиги тугрисида ёлгон маълумот берган ва бундан кейин хам шу каби кабих хизматларга таёр шогирдлари топилган, майли нима булганда хам бир бандага яхши куриниш учун Оллохни танимаган виждонсиз докторларга хам инсоф берсин. Шахзода камокда булса керак деб уйлагандирсиз, афсус у киши Тошкентда даволанишда эканликлари сабабли хатто судга хам келишдан очикча бош тортиб юрган эмишлар, агар бу холат бирор бир оддийрок оиланинг бошига тушганда эдими томошани ушанда курардик, мана конуннинг устуворлиги. Хулоса узингиздан!”.

12.6k 3 128 49 154

🇬🇧: Бу сенинг қароринг ва мен уни ҳурмат қиламан.

🇩🇪: Бу сенинг қароринг ва мен уни ҳурмат қиламан.

🇺🇿: Билган қандингни егин хопми?!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар байроқ 🇺🇿 ва гербимизни кўрмаганимда, ва Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати “ўзувузани” қоракўзимиз Илхом ака Абдуллаевлиги эълон қилинмаганида, бу Госдумани «пленарка»си деб ўйлардим, ўлай агар.

Депутатимиз ўзбекча гапиролмайдилар ва бу биринчи мартта эмас. Сиз уларга овоз бермаганмидиз мабодо? Ман овоз бермаганим аниқ.

Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
Ассалом, доҳимиз Сталин, жонажон
… И вой, узр-а?!

5.3k 2 20 31 84

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
3 бола билан бева қолган. Даладан чиқмаган. Баъзи сабабларга кўра ўқишга киролмаган. Энг захматли кунларда илм нажот нури бўлиб кирган хаётига.
Сериалдан, ғийбатдан, нолишдан ортмай ўтирса бўларди-ку баъзиларга ўхшаб. Йўқ! Асло! У “Ibrat farzandlari” да инглиз тилини мустақил ўрганиб, қўни-қўшнини болаларига ўргатиб ва кеееетди у ёғига. Хаётида шундай ўзгаришлар бўлиб кетди-ки…
Излаган имкон топар, изламаган бир тонна баҳона!

Видеонинг тўлиғи бу ерда👇

https://youtu.be/B1Y3ii5K_5w?feature=shared

4.3k 0 36 7 100

Репост из: Ibrat Farzandlari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
328 nafar bolalarga xorijiy tillarni o'rgatayotgan qishloq ayoli

Taniqli bloger Aqida Hanum hamda "Ibrat farzandlari" jamoasidan ajoyib video-hikoya.

Bugungi qahramon: Xurshida Egamberdiyeva, 3 farzandning onasi, 328 nafar bolalarning ustozi, "Shuhrat" medali sohibasi, matonatli o'zbek ayoli.

Ko'rsatuvni to'liq tomosha qilish uchun

P.S. Dastro'molcha olish esdan chiqmasin

@ibratfarzandlari


Яқиндагина инстаграмда бир видеога кўзим тушди. Униям шунақа жойини кесиб қўйишибди ўзиям. Бир қозоғистонлик аёл айтяпти: Қозоғистонга келадиган туристларни Ўзбекистон айнитяпти (Узбекистан портит туристов). Қошим чимирилиб “Чунмаааадим?!” 🤨 деб видеони давомини кўра бошладим. У аёл туризм соҳаси, бўлибам меҳмонхона йўналишида ишлар экан. Унинг айтишича, Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса бир мартта бўлган сайёх, Қозоғистонга келиб ўша ерни сервисини талаб қила бошлайди, инжиқ бўлиб қолади сервисга дейди. Бу дегани туризм потенциали, меҳмонхона, меҳмон уйлари ва уларда кўрсатиладиган хизмат сифати. Ҳурсанд бўлдим эшитиб.

Бугун Hotel Business Forum-2025 доирасида 400 дан зиёд одам Қозоғистон🇰🇿, Тожикистон🇹🇯, Қирғизистон 🇰🇬, Туркия🇹🇷, Озарбайжон 🇦🇿, Италия 🇮🇹, Россия, Чехия🇨🇿, Германия🇩🇪, Швейцария🇨🇭 ҳамда ўзимиздан иштирок этди.

Туризм соҳаси манга ҳам бегона эмас. Анча йиллар олдин Wyndham да Guest relation бўлиб ишлаганман ва ўша ерда кўплаб яхши инсонлар билан танишганман ва бугун уларнинг аксарияти меҳмонхона бизнесида юқори лавозимларда ишлашади. Кўпчилиги чет элда.

Ҳуллас, келтирилган статистикага кўра МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон меҳмонхоналар брони бўйича 4 (!) ўринда экан. Бу зўр кўрсаткич!

Ўзи Ўзбекистонга қанча сайёх келди?

Ўтган 2024 йил давомида жами туризм ва бошқа мақсадларда
10,2 миллион нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга кўрсатилган туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард долларни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
1,5 баробарга ўсди.
Қўшни давлатлардан сайёҳлар сони 2023йилга нисбатан 1,6 баробар, қолган МДҲ мамлакатларидан 23,7 фоиз ошган бўлса, узоқ хориж давлатларидан 1,5 баробарга кўпайди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ҳудудлар бўйлаб аҳолининг 22,7миллион нафар ташрифлари амалга оширилди. Ижтимоий кўмак сифатида 18,1 минг нафарга яқин имконияти чекланган шахслар ва 6,3 миллион нафар ёшлар саёҳатлари ташкил этилди.

Ҳуллас! WELCOME TO UZBEKISTAN 🇺🇿


Яна Самарқанд. Яна суицид. Яна ёшгина қиз. Ҳеч нарса ўз жонига қасд қилишга арзимайди.

4.1k 0 22 38 103

Такси. Катта кўча бўйлаб ободонлаштиришдагилар арча экяпти. Радиодан “Қора сочи жамалак, қаро зулфи қайрилган” деган қўшиқ янграяпти. Доимгидек телефонимни титиб кетяпман. Шу тоб шопир амаки “Хе падаринга налатлар. Топвогани арча. Экади, қурийди, келаси йил яна экади. Ўрганволдида булар пул қилишни. Ҳаҳ қўлгинаси синса бўлмасмиди ўша пул қилаётганларни” дейдилар.

“Ҳай, ҳай! Оғирроқ бўлинг амаки! Катта-катта одамларни қўли синади синсаям” деб наушнигимни қулоғимга тиқиб, қўшиқ тинглай бошладим. Яна озроқ гапирсалар арча бизнесига алоқадор казо-казоларни исми шарифлари оғзимдан чиқиб кетади. Тинчгина етиб олай манзилимга

12k 2 13 13 128

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биздачи?


"Рус босиб олгани, яхши" - дер бири,
Бири: "Америка яхшироқ"- дейди.
Зоҳири озод, лек ботини қуллар,
Фақат бир-бирининг ғўштини ейди.

"Реал" ёки "Барса", "айфон" ё "samsung",
"Роналдо" ё "Месси" қайси зўр"- дейди,
Китоб ўқи десанг бўлар кар ва гунг,
Фақат бир-бирининг ғўштини ейди.


Жавоҳир Эшонқулов

4.5k 0 26 43 205
Показано 20 последних публикаций.