أبو الفقيه


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام.
«Илм - ҳаётдир, нурдир.
Илмсизлик - ўлимдир, зулматдир».

Админ: @Abulfaqiyhhbot
Ҳамкорлик: @tijoriyreklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Қачон ва қандай илмларни олиш билан аёллар камолат топади! Қайси сифатлар билан Умма Хотул мўъминин сифатига етишади?

Агар улар (аёллар) буюм параст, латта параст бўлсачи? Қалбида дунёга муҳаббати бўлсачи?...

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий


Оналар шакл параст бўмасин, қошига қараб, кўзига қараб, жасадпараст бўлмаслиги керак. Атроф тўла салон. Қани қалбини поклаётганлар. Қалбидаги доғи билан иши йўқ, кўпчилиги юзидаги доғи билан овора.

🌟 Устоз Ҳусайн Буҳорий




📖 – Илм талаб қилишда бардавомликнинг самараси!...

30-40 ёшида илм талабига кириб «Муфассир, Муҳаққиқ» даражасига етганлар ҳам тарихда талайгина бўлишган..
Шулардан бири, Имом Юсуф ибн Абу Бакр Саккокий
дир!

🌟Устоз Бусайн Бухорий


✍️дунёни ҳоҳлайсанми, унда илм ўрган!
Охиратни ҳоҳлайсанми, унда илм ўрган!
Иккаласини ҳам ҳоҳлайсанми унда илм ўрган!...

Шайх Муҳаммад Ротиб Набулсий




#ОШИҚ


Ошиқлик - қийин иш, кафолати йўқ.
Таваккул иши бу йўқдир маоши.
Ошиқнинг йўлида айрилиқ бордир -
Ва яна ёлғизлик ҳамда кўз ёши...


©️ Маҳбубий


إن الليلى والنهار يعملان فيك
فاعمل فيهما.

– Албатта кун ва тун сенинг устингда ишлаяпти!
Шундай экан, сен ҳам уларда ишлаб қол (амал қилиб қол).

عمر بن عبد العزيز🪶


Илм талаб қилишдаги умумий қоидалар ❗️

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий


🪶ترجمة

Жаннатнинг энг баланд мартабаси ҳофизи Қуръон учундир. Нимани кутяпсиз❗️


Аёлларга айтар сўзларим...

1. Ҳозирги кунда ўзаро суҳбатлар орасида гапларига ёлғон қўшиб юбориш оддий ҳолга айланган.
Афсус... Сизга арзимас кўринса-да, айтадиган маълумотларингизга ёлғон қўшиб, шеригингизга етказманг. Бу гуноҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Ҳатто ҳазил ўрнида ҳам ёлғонни тарк этмагунича банда комил иймон келтирган бўлмайди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
2. Суҳбатларда, у хоҳ сизга бегона бўлсин, хоҳ яқин бўлсин, бир инсон ҳақида туҳмат гап (хабар) эшитсангиз, жим турманг. Гапга нуқта қўйинг. Туҳмат сабаб қанчадан-қанча хонадонлар вайрон бўлган, дўстлик иплари узилган.
Бу хусусда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ҳам ривоят қилинган: "Кимки Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонса, туҳмат пайдо бўладиган ўринларга тушиб, ўзини фитнага солмасин".
3. Ғийбатдан тийилинг, бунинг гуноҳи оғирдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Меърож кечаси бир тўда инсонларни кўрдим, тирноқлари билан юзларини тимдалар, ифлос нарсалар ейишарди. Жаброилдан: «Булар ким?” деб сўрадим. “Булар дунёда инсонларнинг гўштини еганлар, ғийбат қилганлардир!” деди».
4. Бидъат амаллардан қайтинг.
Тавба қилинг. Ширк – кечирилмайдиган гуноҳлардан. («Мушкул кушод», «Биби сешанба» деб аталган маросимлар, мотам маросимларидаги бидъатлар, тўйларимизга кириб келган «эски» ва «янги» урф-одатлар). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, ҳар қандай янги пайдо қилинган нарса бидъат, ҳар бир бидъат залолатдир».
5. Хушмуомала бўлинг. Чунки биз аёлмиз...
Аллоҳ таоло: “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли ва мақтанчоқ кимсаларни суймас” (Луқмон сураси, 18-оят), дея марҳамат қилган.
6. Тўй ва турли маросимларга ҳадя учун қадри йўқ буюмлар ва тоғоралар эмас, китоблар олиб боринг.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Кумайлга: «Илм молдан яхшидир, у сени ҳимоя қилади, молни эса сен қўриқлашга мажбурсан, илм – ҳоким, мол маҳкумдир, илмни тарқатганинг сайин кўпайиб боради», деганлар.
7. Омонатга xиёнат қилманг.
Бир инсоннинг сизга ишониб айтган сирида, берган ваъдангизда, вақтда, буюмда ёки пулда – ҳар қандай омонатга хиёнат қилманг.
«Ва албатта, Аллоҳ хоинларнинг ишини ўнгламас» (Юсуф сураси, 52-оят).
8. Фарзандларингизга эътиборли бўлинг.
Улар бизга Аллоҳ таоло берган омонатлардир. Уларнинг тарбиясига кўпроқ биз, аёллар масъулмиз. Парвариш қилинган ниҳол мева беради. Икки дунё саодатига эришай десангиз, фарзандларингизнинг дунёвий ва диний илм олишларини таъминланг.
Динимизда илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарз бўлган амаллардандир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…” (Мужодала сураси, 11-оят).
9. Тарбияга, одоб-ахлоққа зид бўлган турли кўрсатувларни, сериалларни томоша қилманг. Ижтимоий-сиёсий янгиликларни кузатиб боринг, китоблар ўқинг ва зиё улашинг.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”, дедилар. Илмга даъват қилиш учун бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак.
10. Тартибли таомланинг, рўза тутинг, парҳезлар қилинг. Семизликдан ўзингизни асранг. Бу иллатдир.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг, вақтни қадрланг, ҳаракатдан тўхтаманг. Эртанги қиладиган ишларингизнинг режасини бугун, ётишдан олдин қоғозга тартиб билан ёзиб боринг. Бу нарса эртангиз унумли, фойдали ўтишига ҳисса қўшади.
11. Озода, саранжом-саришта бўлинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ покдир, покликни яхши кўрадир. Озодадир, озодаликни яхши кўрадир. Карамлидир, карамни яхши кўрадир. Сахийдир, сахийликни яхши кўрадир. Бас, ҳовли-жойларингизни озода тутинг. Яҳудийларга ўхшаманг», дедилар.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва албатта, севинг, ардоқланг.

Умму Мқҳаммад Зоҳид
©Муслимаат




– Рамазонда эҳсон чиқармоқчи бўлганлар бўлса, толиби илмларга ҳиммат қилинг! ⬇️

5614 6822 1779 1948


Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради!➿Бақара, 195-оят.
Албатта бу мажбурий эмас!


– учрашув одоби ва бу қанчалар муҳим аҳамиятга эгалиги борасида..❗️

الأستاذ عبدالله حفظه الله


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илм: - уни (илмни) эҳтиром қилиш билангина эришилади...❗️

🌟 Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўлажак келин аввал бошқаси билан гаплашган бўлса!..

🌟 Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


🍂Дунё – олимнинг қийматсиз ўйинчоғи, аҳмоқнинг эса қийматли арғимчоғидир.

🪶Mevlana Celaleddin-i Rumi


✍️Каломингни қалбимга жойла,
Юрагимни ишқингга бойла.
Мен чарчадим нафас олишдан,
Ақлимни ол, девона айла.


©ذو النورين


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илм тартиб билан олинади❗️

🌟 Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Показано 20 последних публикаций.