Buxoro — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Buxorodagi eng so‘nggi yangiliklar kanaliga xush kelibsiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#ДОЛЗАРБ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Телефонни тунги вақтда қувватлаш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин

ФВВ қуйидаги ҳолатлардан огоҳлантирди:

▪️Гаджетларни ётоқ ёнида, ёстиқ тагида қаровсиз ҳолда қувватлантирманг;
▪️уларни кундузи, назоратингиз остида қувватлантиринг;
▪️телефонингизни ёстиқ тагига асло қўйманг;
▪️агар электр жиҳози алангаланса, биринчи навбатда токни узинг, сўнг устига қалин мато ёпинг;
▪️алангани фақат ўт ўчиргич билан

👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МашаАллоҳ

2025 йилда туғилган илк 5 нафар эгизак чақалоқлар 😍

Барча ҳавас қилганларга насиб қилсин!

👉 @BuxoroLive24


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️Эртага, 4 январь (Шанба куни) — барча учун иш куни

Президент қарорига кўра, эртага, шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан 2 январь куни қўшимча дам олишди.

ИШХОНА ГРУППАСИГА тарқатинг❗️

👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️⚡️Энди радарлар умуман ўчмасдан 24/7 ишлайди, электр сабаб ўчиб қолмайди

Бухорога қуёш панелли радарлар келди.Тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қуёш нурлари орқали қувватланувчи янги 10 та радар мосламалари ўрнатилмоқда.

👉 @BuxoroLive24


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️Расман: Она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

❗️Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори балга эга сертификатлар учун қўлланилади.

ЎҚИТУВЧИЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ


👉 @BuxoroLive24


Мустақилликдан бери қўйилган барча йил номлари:

• 1991 - "Алишер Навоий йили".
• 1992 - "Ҳамширалар йили".
• 1993 - "Аҳмад Яссавий йили".
• 1994 - "Мирзо Улуғбек йили".
• 1995 - "Ибн Сино йили".
• 1996 - "Амир Темур йили".
• 1997 - "Инсон манфаатлари йили".
• 1998 - "Оила йили".
• 1999 - "Аёллар йили".
• 2000 - "Соғлом авлод йили".
• 2001 - "Оналар ва болалар йили".
• 2002 - "Қарияларни қадрлаш йили".
• 2003 - "Обод маҳалла йили".
• 2004 - "Меҳр-мурувват йили".
• 2005 - "Сиҳат-саломатлик йили".
• 2006 - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили".
• 2007 - "Ижтимоий ҳимоя йили".
• 2008 - "Ёшлар йили".
• 2009 - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили".
• 2010 - "Баркамол авлод йили".
• 2011 - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили".
• 2012 - "Мустаҳкам оила йили".
• 2013 - "Обод турмуш йили".
• 2014 - "Соғлом бола йили".
• 2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили".
• 2016 - "Соғлом она ва бола йили".
• 2017 - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили".
• 2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили".
• 2019 - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили".
• 2020 - "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили".
• 2021- "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили".
• 2022 - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили".
• 2023 - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили".
• 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".
• 2025 йил - “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

👉 @BuxoroLive24


⚡️⚡️⚡️Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолди.

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини Kun.uz’га маълум қилди.

Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлган. Бу ҳақида Kun.uz манбаси хабар бермоқда. У шаҳар перинатал марказига олиб борилган. Манбага кўра, қизнинг ҳомиласи 4 ойлик.

Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилётгани, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

👉 @BuxoroLive24

2.5k 0 52 46 25

#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

⚡️⚡️⚡️Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 соъм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунидаги хабарлар тарқалди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилади.

Хабарда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади." келтирилган жумлани ўзидаёқ маиший истеъмолчилардан ташқари деб аниқ ифода этилган

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан бу тартиб  фақатгина юридик шахслар учун амал қилади.

👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Бир неча кунлик дамдан сўнг ишга чиққанлар😁

👉 @BuxoroLive24


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❄️ Бухоро вилоятига эртага ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Ҳарорат кундузи +1°C, кечаси -5°С совуқ бўлади.

Яқинларни ОГОҲЛАНТИРИНГ❗️

👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥Бугун 3-январь Оналар куни экан.

Сизни яхши кўраман ОНАЖОН🥰

Онажонларимизга юборамиз


👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_муборак

2025 йилнинг ва Ражаб ойининг биринчи ЖУМА айёми муборак бўлсин!

Илоҳим, йил давомида хайрли ва савобли амалларингиз кўп бўлсин. Яҳши инсонлар ҳамиша сиз билан бирга ёнингизда бўлсин.

Энг яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг.

👉 @BuxoroLive24


Репост из: Buxoro — LIVE
#Тақвим
⚡️🕌 Бухоро  вилояти учун Ражаб ойида (Нафл ёки Қазо) Рўза тутиш жадвали.

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни.

Яқинларга ҳам улашинг!

👉 @BuxoroLive24


БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

3-Январдан➖9-Январгача
 
  🏙 БОМДОД:             07:00 🕰

  🌄 Қуёш чиқиши:     08:04 🕰

  🏞 ПЕШИН:                13:10 🕰

  🌇 АСР:                       16:00 🕰

  🌆 ШОМ:                     17:40 🕰

  🌃 ХУФТОН:               19:10 🕰


👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЭКСКЛЮЗИВ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Бухорода бугун "Ҳаво шарлари" фестивали бўлиб ўтди.

Группаларга тарқатинг!

👉 @BuxoroLive24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЭКСКЛЮЗИВ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Бухоро шаҳрида бугун ўтказилаётган "Ҳаво шарлари" фестивалидан видеолар

Группаларга тарқатинг!

👉 @BuxoroLive24


#Хушхабар
⚡️🚅 Энди Афросиёб поезди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтаркан

“Афросиёб” поезди “Тошкент – Бухоро” йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтади. Бу борада тегишли топшириқ Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга берилган.

👉 @BuxoroLive24


Расман

Ҳукуматнинг 27 декабрдаги қарори билан энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади.

👉 @BuxoroLive24


#ХУШХАБАР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️⚡️2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдори оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табригида қуйидагиларни маълум қилди

"Биз 2025 йилга мамлакатимизда Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили деб ном бердик. Асосий мақсадимиз – инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир.

Янги йилда бизнес учун янада кенг имкониятлар яратилади. Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ишларини қатъий давом эттирамиз. Ижтимоий соҳалар, иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдорини ошириш эътиборимиз марказида бўлади".

ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ❗️

👉 @BuxoroLive24


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️⚡️Эртадан барча ходимлар учун 2025 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Қарорга кўра,  2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Эртадан, яъни 3 январдан бошлаб барча ходимлар учун 2025 йилнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Дам олиш кўз очиб юмгинча ўтиб кетади-а. Сизларга ҳам шундайми 😁

ИШХОНА ГРУППАСИГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ❗️

👉 @BuxoroLive24

Показано 20 последних публикаций.