Бухорода фан ва таълим


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!
Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Ўқитувчилар иш тажрибасини оммалаштириш жараёни бошланди

2025 йил 1 март санасидан бошлаб такомиллаштирилган тартиб асосида ommalashtirish.uz платформаси орқали методик ишларни қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Ўқитувчилар педагогик кенгаш қарори асосида методик ишларини  ommalashtirish.uz платформага жойлашлари мумкин. Платформага жойланган ишлар экспертлар томонидан баҳоланиб;
👉 туман (шаҳар)
👉 вилоят
👉 республика
босқичларида оммалаштиришга тавсия этилади.

Оммалаштириш деиректор жамғармасидан устама олишни ният қилганлар учун қўшимча баллар тақдим этади.

Масалан:
👉 мактаб миқёсида оммалашган иш - 7 балл
👉 туман (шаҳар) миқёсида - 10 балл
👉 вилоят миқёсида - 12 балл
👉 Республика миқёсида - 15 балл берилади.


Бухорода фан ва таълим


⚡️Аттестация имтиҳонига тўлов қилиш 10 мартга қадар узайтирилди

Аттестасия жараёнлари учун тўловларни 2025 йилнинг 10 мартига қадар амалга оширишлари мумкин.

➖ Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестасияда навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилинганлиги сабабли, аттестация имтиҳонлари учун тўловлар 10 мартга қадар узайтириб берилди.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Бухорода фан ва таълим


❗️Педагоглар учун аттестация ва устама ҳақ тўғрисида янги тартиблар белгиланди

Асосий ўзгаришлар:

- Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70% миқдорида устама тўланади;
- Устама икки йил давомида фақат олий ва биринчи малака тоифасига эга (ёки сақлаган) педагогларга берилади;
- 2024 йилдан бошлаб мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларининг психологлари ҳам аттестациядан ўтади. 

Аттестациядан озод қилинадиган педагоглар (2025 йил 1 сентябрга қадар): 
- Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаб келганлар;
- 25 йил ва ундан кўп педагогик стажга эга бўлганлар; 
- Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар 
- Пенсия ёшида бўлган педагоглар. 

Малака тоифасини тўғридан-тўғри олувчилар: 
- 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагоглар; 
- Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар (мавжуд малака тоифаси сақланади); 
- Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаганлар. 

2025-2026 ўқув йилидан аттестацияга жалб этиладиганлар: 
- Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари; 
- Пенсия ёшидаги педагоглар; 
- Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар. 

Бу ўзгаришлар педагогларнинг малакасини ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган.

Бухорода фан ва таълим


Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТИББИЁТ ТЕХНИКУМЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Сайрам тиббиёт колледжи ва Бухоро халқаро тиббиёт техникуми ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларда иш олиб бориш режалаштирилган:

✅ Талабалар учун тиббиёт соҳасида билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш;

✅ Сайрам тиббиёт колледжи билан ўқув-семинар машғулотларини ўтказиш;

✅ Халқаро стандартлар асосида тиббий таълим бериш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

✅ Тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, давлат дастурларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;

✅ Юқори малакали илмий даражага эга бўлган тиббий-педагогик кадрлар билан таъминлаш;

✅ Тиббиёт соҳаси бўйича ўқув адабиётлари, илмий нашрлар ва материаллар алмашинувини йўлга қўйиш;

✅ Ҳамкорликдаги семинарлар, конференциялар ва илмий учрашувларни ташкил этиш;

✅ Ҳар икки томон учун манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.

Мазкур меморандум тиббиёт соҳасида юқори сифатли таълим бериш ва малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

Бухоро халқаро тиббиёт техникуми сайти https://bxtt.uz

👉Каналга уланиш👈


Энди пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳам мажбурий аттестацияга жалб этилади

🔺1 сентябргача олинган тоифалар умрбод амал қилади. Ушбу санадан кейин олинган тоифа сертификатлари ҳар 5 йилда янгиланиши керак.

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Бухорода фан ва таълим


Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70 фоиз миқдорида устама белгиланади

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга икки йил давомида берилади.

Жорий йилдан бошлаб давлат мактабгача ва умумтаълим ташкилотларининг психолог кадрлари ҳам аттестациядан ўтказилади.

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар 2025 йил 1 сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.


Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга белгиланган муддатга қадар тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;
олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.


2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.

Бухорода фан ва таълим


⚡️Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

👉 Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
👉 Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
👉 Математика фанидан – ёзма;
👉 Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
👉 Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

👉 Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
👉 Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
👉 Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
👉 Тарих фанидан – ёзма;

Ўқувчининг танлови бўйича:

👉 Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
👉 Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.

Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

Ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар вазирликнинг ижтимоий тармоқлари орқали берилади.

Бухорода фан ва таълим


Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтига бириктирилган техникумлар вакиллари ташриф буюришди. Ташриф давомида уларга институтдаги мавжуд шароитлар ва имкониятлар таништирилди.

Дастлаб, институт ректори Шавкат Жахонович меҳмонлар билан суҳбатлашиб, уларни институт фаолияти ва таълим жараёнлари билан яқиндан таништирди. Шундан сўнг, янги спорт зали ва замонавий лабораториялар кўрсатилиб, улардаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ташриф давомида техникум вакиллари институт инфратузилмаси билан яқиндан танишиб, таълим жараёнларини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр алмашишди.

Бухорода фан ва таълим


#Тезкор #Расман

🌙⚡️РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Бухорода фан ва таълим


Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Макттабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

Мазкур қарорга кўра, энди мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиш ҳуқуқига эга бўлади. Илгари бу устама фақат мактаб ўқитувчилари учун мўлжалланган эди.

Шунингдек, эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Барча фан ўқитувчилари синовларда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу ўзгартишлар педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бухорода фан ва таълим


Педагоглар учун яхши хабар: вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

➖ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

➖ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Яна бир янгилик! Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.


2025-2026-oʻquv yili uchun 823.pdf
408.0Кб
⚡️Устама белгилашда ҳисобга олинадиган фан олимпиадалари, тадбирлар ва танловлар рўйхати эълон қилинди.

2025-2026 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик
устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.

2025 йил июн ойида устама тайинлашда айнан шу танлов ва тадбирлар ҳисобга олинади.


Бухорода фан ва таълим


Бухоролик ўқитувчи Вазир устмаси учун ўтказилган синовда 100 фоизлик натижага эришган

Когон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Ҳайит Шакаров Вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилаётган тест синовларида мувафаққиятли иштирок этиб, 100 фоизлик натижани қайд этган.

Бухорода фан ва таълим


⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хусусий боғча учун тўланган маблағдан даромад солиғини қайтариш мумкинлигини билармидингиз


Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодекси”нинг 378-моддасига биноан нодавлат таълим муассасиҳасига тўланган маблағлардан даромад солиғи солинмаслиги белгиланган.

Бухорода фан ва таълим


Бухоро давлат техника университети.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, минг доллардан ошиқ маош олаётган муаллим

Сардор Фармонов Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактабида ёш авлодга кимё фанидан сабоқ бериб келмоқда.

🤔Унинг ўқувчилари ҳар йили фан олимпиадаларининг вилоят ва туман босқичларида иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этиб келишмоқда.

🎚️Ўз касбининг фидойиси бўлган олий тоифали муаллим мамлакатимизда ўқитувчиларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда миллий сертификат ҳамда вазир жамғармаси устамасини қўлга киритди.

Айни пайтда муаллим 14 миллиондан сўмдан ошиқ маош олмоқда.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бугун ариза топширишнинг сўнгги куни

⚡️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида видео орқали билиб олинг.

Бухорода фан ва таълим


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👓 Самарқандлик талаба кўзи ожизлар учун гапирувчи кўзойнак яратди

Шахзод Рахмонов – СамДУнинг 4-курс талабаси. У сунъий онг асосида ишлайдиган кўзойнак яратди.

Кўзойнак камера ва наушник билан жиҳозланган бўлиб одам олдида турган нарсалар ҳақида айтиб беради.
Масалан зина, автомобил ёки светофорнинг ранги ҳақида.

Бухорода фан ва таълим


📌IELTS tayyorlanmoqchi bo'lganlarga va har qanday darajadagi  o'quvchilar uchun bu post!

✅Bizda siz uchun maxsus individual kurslar mavjud. Kurs loyihasi    samarali ishlab chiqilgan va 100% ishonchli🤩.  Natija kafolati 100%

🕓Kurs davomiyligi 3 oy.
💲To'lov faqat 1 marta qilinadi xolos (to'lovni lichkada aytaman, faqat anchagina qimmat bo'ladi, chunki bitta o'zingiz o'qiysiz guruhda).


➡️
Eslatma: qabul shartnoma asosida bo'ladi.  

❤️‍🔥Bunaqa taklif boshqa bo'lmasligi aniq.
May  oyigacha boshqa bunaqa kurs ochmayman.

❗️Faqat 10 ta joy mavjud. Kursga yozilmoqchi bo'lsangiz yoki to'liq ma'lumot olishni xohlasangiz: @AZ4444 yozing yoki +998913127069 ga qo'ng'iroq qiling

Показано 20 последних публикаций.