Репост из: davletovuz
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Оммавий ахборот воситалари очиқлиги бўйича танлаган йўлимиз, сўз эркинлиги бўйича сиёсатимиздан орқага қайтмаймиз. Бу албатта айримларга ёқмайди. Лекин айнан журналистлар, блогерлар жамиятимизда кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти".
Тадбир давомида Юнусобод тумани фаолларидан бири томонидан ажримларни камайтириш мақсадида турмушнинг дастлабки йилларида ажрашишни қонун йўли билан тақиқлаш, шунингдек, телеканалларда намойиш этилаётган дастурлардан бирида қизларнинг ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифига давлат раҳбари батафсил жавоб қайтарди.
“Албатта, сизни тўғри тушуняпман, фарзандларимиз келажагини ўйлаб шу таклифларни айтяпсиз. Аммо ажримларни қонун йўли билан тўхтатишга уринсак, инсон ҳуқуқлари масаласи ўртага чиқади. Енгил-елпи теледастурларга келсак, уларни тўхтатиб ташлаш мумкин, лекин бу цензура дея баҳоланмайдими? Унинг ўрнига қандай кўрсатув яратилади? Нафақат нодавлат, балки давлат телеканалларида ҳам савиясиз дастурларга кўзим тушади. Биз уларни бутунлай тўхтатиш ҳақида эмас, савиясини ошириш ҳақида ўйлашимиз лозим”.
Манба