Бухоро вилоят прокуратураси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилоятида аҳоли томорқасини сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Бухоро вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилмоқда.

Ўрганишда, Бухоро шаҳридаги ижтимоий соҳа ва ичимлик суви объектлари, маҳаллардаги суғориш тармоғини тортиш ва кўп қаватли турар-жойлар қурилиши объектларида бўлиб, қурилишда маҳаллий маҳсулотлар ишлатилиши ҳисобига уй-жой таннархини тушириш, сифатсиз бажарилган иш турларини қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сўнгра, Когон тумандаги давлат дастурлари бўйича қурилаётган ҳамда қурилиши режалаштирилган объектларида бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳаларини ҳудудий штабда кўриб чиқиб, ортиқча харажатларни оптималлаштириш, қурилишда муаллифлик, техник ва давлат назоратини ташкил этишдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, объектни сифатли ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида қурилишга оид идора масъуллари, лойиҳачи ва туман (шаҳар) прокуратуралари ходимлари иштирокида дастурлар ижроси бўйича лойиҳа ишларини олиб борилиши, уларни назорат қилиш, кўп қаватли турар-жойларни қуриш ва фойдаланишга топшириш, ажратилган маблағларни ўз вақтида ишлатилиши юзасидан йиғилиш ўтказилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов вилоят Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, ушбу муассасада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Унда юнон-рум ва эркин кураш, оғир атлетика заллари ва сузиш ҳавзаси кўздан кечирилди, юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари учун яратилган шароитлар ўрганилди, спортчиларнинг машғулот жараёнларини кузатиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.

Шунингдек, спортчиларга ўз тавсияларини бериб, юртимизда спортнинг ривожланишига қаратилган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунда спорт курашлари спорт турлари билан 2 711 нафар спортчилар шуғулланаётган бўлиб, 2024 йилда уларнинг 157 нафари халқаро ва Республика турнирларида совринли ўринларни қўлга киритган.

Бундан ташқари, вилоят прокурори соҳа вакиллари иштирокида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими томонидан амалга оширилган тадбирлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар ижросига қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда спорт таълими ташкилотлари, спортчи ва мураббийлар билан спорт курашлари спорт турларини оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда натижаларни яхшилаш борасида уларнинг муаммо ва таклифлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланиб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


📄Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси нашри "Ҳуқуқ" газетаси 9-сонида Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Зариповнинг “Болага бепарво бўлманг” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

➡️Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали


⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси бўлим прокурорлари Ф.Гайбуллаев ва Д.Рахимовлар Кадастр агентлиги вилоят бошқармасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди. Бошқарма раҳбарияти ва ходимларга коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири, бу борада олиб борилаётган ишлар, қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий чоралар ҳақида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси бўлим бошлиги Д.Зарипов томонидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошкармасида коррупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва келгусида амалга оширилиши лозим булган устувор вазифаларга багишланган йигилиш утказилди.

Йигилишда, бошкарма ва унинг куйи тизим ходимлари томонидан ножуя хатти-харакатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танкидий мухокама килинди.

Шунингдек, йигилишда коррупцияни олдини олишда комплаенс назорат хизматининг фаолияти танкид килиниб, коррупциявий омилларни бартараф этишда уларнинг масъулиятини ошириш вазифаси куйилди хамда коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири хакида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти орқали маълум қилинг.

Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

*************

Объединим усилия против коррупции!

Сообщите о случаях коррупции по телефону доверия “1161” или по телеграм-боту@bpantikoruz_botГенеральной прокуратуры Республики Узбекистан.

Ваше обращение будет рассмотрено в кратчайшие сроки в соответствии с законодательством.

Ваша безопасность будет полностью гарантирована.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами

Муҳтарама
аёллар!
Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу азиз кунда сизларга мустаҳкам соғлик, баҳорий гўзаллик ва тўкис аёллик бахтини тилаймиз.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!



Показано 11 последних публикаций.