Репост из: Buxoro yoshlari | Расмий канал
БАЪЗАН РОСТДАН ЁЛҒОН ЯХШИДУР...
Бир подшоҳ бир асирни ўлдиришга фармон берди. Шўрлик асир ҳаётдан умид узиб, подшоҳни сўка бошлади.
Подшоҳ:
- У нима деяпти? - деб сўради.
Софдил вазирлардан бири:
- Эй подшоҳ : "Ҳар кимки ғазабин ичга ютар, гуноҳ қилганнинг гуноҳин ўтар", - деяпти жавоб берди. Подшоҳнинг раҳми келиб, асирни афв этди.
Софдил вазирнинг пайини қирқиб юрадиган иккинчи вазир гапга аралашиб деди:
- Бизнинг мавқеимизда бўлган одамлар подшоҳ ҳузурида фақат рост сўзлашлари лозим. Бу асир подшоҳни ҳақорат қилди ва шаънига ёмон гаплар айтди.
Подшоҳ бу сўзни эшитиб, қош-қовоғини солиб деди:
- Сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони яхшилик юзасидан айтилган эди, сеники эса жиноятга бошлаш учун айтилди. Донишмандлар: "Фитна қўзғатувчи ростдан маслаҳатли ёлғон яхши", дедилар.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлар" китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@by_gazetasi