Бургут


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot
Реклама - @burgutuz_ads_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқандда Cobalt Камаз билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳодиса 2 февраль куни соат 10:30 атрофида Пайариқ тумани Гулистон маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси хавфли бурилиш пайтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган «КамАЗ» юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган.

@burgutuzb


Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», деб ёзди миллиардер Х саҳифасида.

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқандда лайлак қор ёғмоқда

Каттақўрғон туманида олинган кадрлар. Тошкентда қор қани?

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шунақа сув ичиб юрган танишларга юбориб қўямиз.

@burgutuzb

15k 0 391 109

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарёда 20 минг шишага яқин ароқ маҳсулоти шунақа усулда йўқ қилинибди

Шунчаки ароқни тўкиб ташлаб, тупроққа зарар етказмасдан, шишани қайта ишлашга бериб юбориш кимнингдир калласига келмаганмикан? Ёки келган бўлса ҳам унақа усул ҳайп бўлмайди деб ҳисоблашганмикан?

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечаги педофил қўлга олинибди

У ёш болага шилқимлик қилган деб ҳисобланмоқда.

@burgutuzb


«Манчестер Сити»нинг ижтимоий тармоқларида исталган ўзбекистонликни топиш мумкин. Ҳатто қарзини бермай, ўртоқларидан қочиб юрган «фалончи»ни ҳам🤦‍♂

@burgutuzb

16k 1 240 312

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, ўзбек тилининг асосчиларидан бири сифатида кўриладиган Алишер Навоий таваллуд топган кун. Шоирнинг 584 йиллиги нишонланмоқда.

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тарихий воқеа!

Абдуқодир Ҳусанов Англия кубогида Гол урди!

@burgutuzb

20k 0 203 397

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Ер ютворди мени» 😂

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
+18. Даҳшат! Орамизда юрган педофил

Чилонзордаги автобуслардан бирида педофил 12 ёшли болани зўрлашга уринди. Бола ҳам ўзини йўқотиб қўймасдан, педофил билан бўлган воқеани видеога олган.

@burgutuzb


«Дўстлик» ордени соҳиби, актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

Ҳусан Мусабоев ўзининг Телевизион миниатюралар театридаги роллари билан кўпчиликка танилганди.

@burgutuzb


Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов:

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

@burgutuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Экология вазирлиги Тошкент вилоят бошқармаси Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида текширув ўтказиб ҳавода PM 2.5 заррачалари меъёридан ортиқ эмаслигини аниқлабди ва видео эълон қилибди

Видеонинг
0:05 секундида эса ҳаво тозалигини ўлчовчи қурилма яқиндан кўрсатилган. Унда PM 2.5 кўрсаткичи 0,209 мг/м³ ни кўрсатмоқда, аммо одатда бу кўрсатки микрограммларда (мг/м³) ўлчанади. Бу 209 мкг/м³ га тенг бўлиб, нормадан 40 марта ошиб кетганини билдиради. Унда 4 феврал санасини ҳам кўриш мумкин.

Худди шу вақтда air.tаshkent.uz сервисининг Олмазар туманидаги датчиги ( ўлчанган ҳудудга яқин жойда) 220 мг/м³ ни кўрсатди (яқин қиймат), ва сервис ҳавони «Жуда зарарли» деб баҳолаган.

Савол туғилади: Экология вазирлигининг бу шармандали ҳолатига ким айбдор? Қурилмани тушунмайдиганларми ёки тушуниб туриб, бошқалар тушунмайди деб ўйлаганларми?

@burgutuzb


Расман: Абдуқодир Ҳусанов «Реал»га қарши майдонга тушиши мумкин!

«Манчестер Сити» Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун янги қайдномани тақдим этди. Ундан Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди. Энди Ҳусанов «Реал»га қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкин бўлади.

@burgutuzb


Тошкент шаҳар янги катта ҳалқа йўли бўйида, Food City яқинидаги бинолардан бирда йирик ёнғин чиқди.

@burgutuzb


Янги iPhone SE кейинги ҳафта оммага тақдим этилади сотув февралдаёқ бошланади

Янги смартфонда «Home» тугмачаси бўлмайди. Дизайн бўйича модел кўпроқ iPhone 14ни ёдга солади. Унга Apple сунъий интеллекти бўлган Apple Intelligence тизими ҳам уланади. А18 чипи ва Европа Иттифоқи ҳудудларида сотилиши учун USB-C порти ҳам мавжуд бўлади.

@burgutuzb


Энди UzAuto Motors автомашиналари учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.

@burgutuzb




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқларда Исроил томонидан «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдириши акс этган видеоси тарқалди

Зарба 27 сентябр куни гуруҳнинг Байрут жанубидаги ерости штабига йўлланган. Оқибатда Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлган.

@burgutuzb

Показано 20 последних публикаций.