🇬🇪 Тбилисидаги намойишчилар 25 ноябр куни бўлиб ўтадиган янги сайланган парламентнинг биринчи мажлиси олдидан парламент биноси олдида чодирлар ўрнатди
Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси парламент сайловларининг расмий натижаларига қарши мухолифат норозилигига қарамай, уни ўтказиш ниятида.
Депутатлик мандатига эга бўлган тўрт мухолиф партия вакилларининг барчаси ушбу йиғилишда иштирок этмасликларини ва парламент қонунийлигини тан олмасликларини маълум қилишди.
Парламент мажлисида, шунингдек, сайлов натижаларини тан олмаган Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳамда мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этмасликларини эълон қилишган.
Қонун чиқарувчи орган иш бошлаши учун парламент аъзоларининг кўпчилик аъзоси иштирок этиши етарли ҳисобланади. Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, парламент сайловларида ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси 150 мандатдан 89 тасини қўлга киритган.
Парламент биноси яқинида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Грузия Ички ишлар вазирлиги намойишчиларни “стратегик объектни тўсиб қўйиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши” ҳақида огоҳлантирди.
🔥 @burchakostida