#Ибрат
ОТАЛАР ҲАҚИДА▪️Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️Ота уйда йўқ бўлиб қолган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА▪️Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Савоб умидида дўстларингизга ҳам улашинг👇👇👇🇺🇿
Энг оммабоп каналга ҳозироқ обуна бўлинг ⤵️ ⤵️ ⤵️
🐂 @buqabozor | канал
🐂 @xayvonlar_bozor | группа