.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ассалому алейкум. Рамазон ойи муборак булсин хаммага. Каналимни взломать килишбти.


Репост из: Farishta Farishta
Агар сиз Коронавирус касаллигига чалинган бўлсангиз, бирданига шифохонага бориб ётиб олиш шарт эмас. Ҳеч кимга айтмай туринг. Ҳали давоси топилмади. Сизни ҳам алоҳида хонага тиқиб қўйишади. Ётасиз, телефон ўйнаб...!

Ундан кўра, ҳокимликка кириб, ерни пора эвазига сотаётган ҳокимни қучоқлаб олинг. Унга нақадар ҳалол яшаганини эслатинг. Сайловлар вақти бир қоп ваъдалар берган депутатингизни қўлларидан маҳкам сиқинг. Борингизга шукр деб пешонасидан ўпиб қўйинг.

Вақтингиз қолса, ўқитувчилардан байрамга пул йиғаётган, мажбурий меҳнат қилдираётган директорлар, болаларни боғчага пулга жойлайдиган мудирлар, жиноятни ёпишга уринадиган маҳалла инспектори, ёрдамга кирсангиз бир қоп ҳужжат сўрайдиган маҳалла идораси ва бошқаларни ҳам бир айланинг. Уларга ҳам қаттиқ севишингизни, умр бўйи уларни дуо қилиб яшаганингизни айтинг.

Шундан кейин тўғри шифохонага бориб, бир вақтлари вақтида келмаган тез ёрдам машинаси шифокорининг қучоғига отилиб, менга сунъий нафас керак денг. Уни олгач, сўнг секин кириб бирор хонага ётиб олсангиз бўлади. Бу дунёдан беармон кетасиз. Шунда келажак ҳам буюк бўлиб кетармиди дейманда.

Албатта буларнинг барчаси ҳазил. Бунақа қилманг яна 😂😂😂

➥ DO'STLARGA ULASHING ⤵️
http://telegram.me/joinchat/AAAAAEbovjOaH_FFSHewog


Репост из: КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8-мартга энг зўр табрик 😅
👇🏼👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFgfI2WxNJxvOhlutg


​​«Шунинг учун йиғлайман»

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ибн Зозондан ривоят қилинади: «Бир куни Ибн Ҳасан менга: «Эй Абу Салама, мен бир гуноҳ қилганман. Шунинг учун қирқ йилдан бери йиғлайман», деди. Мен: «Қандай гуноҳ, эй Абу Абдуллоҳ?» деб сўрадим. У шундай деди: «Бир дўстим мени кўргани келган эди, унга деб бир дониқ балиқ сотиб олдим. Еб бўлгач, қўшнимнинг деворидан бир бўлак кесак олдим, дўстим қўлини ўша кесакка ишқалаб, балиқнинг ёғини кетказди. Ўша кесакни қўшнимдан сўроқсиз олганим учун қирқ йилдан бери йиғлайман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


Репост из: Все обо всем
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


​​Ихтиёрий садақа

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайр-эҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта фойдалар келтиради.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Термизий:

«Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидадир: «Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди. Иккинчиси эса: «Аллоҳим! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».

Иккисини икки Шайх ва Насоий ривоят қилишган.

Садақа эса сиртдан молнинг озайишига ўхшаб кўринса ҳам, аслида, Аллоҳ таоло садақаси берилган молни баракали қилиб қўяди. У эгасига юқади, бахт-саодат келтиради ва бало-офатлардан сақлайди.

Садақа ва хайр-эҳсон берувчи қўл яхши қўл, баракали қўл, хайр-эҳсонли қўл, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган, Аллоҳга ва Унинг Расулига хуш келадиган қўлдир.

«Руҳий тарбия» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​Таҳажжуд намози 📿📿📿

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Савол:

Ассалому алайкум! Таҳажжуд намози кечанинг қайси қисмига тўғри келишини ёки қайси соатда ўқиш лозимлигини айтсангиз.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз таборака ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига нозил бўлади ва:

«Ким Менга дуо қилади, Мен уни қабул қиламан, ким Мендан сўрайди, Мен унга бераман, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қиламан», дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифдан таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиш афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажаллий қилган, дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта, бундай фазилатли вақтни таҳажжуд намози ила ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.

Шунинг учун бу амални қилишга, яъни таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқишга ўтмоғимиз, қилаётган амалларимизда яна ҳам қатъиятли бўлишимиз керак.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма!

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади

Бақара Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга Аллоҳни тўсиқ қилманг. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. (Бақара сураси, 224-оят)

Ушбу оятнинг тафсирида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқа азизлар:

«Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма, қасамингнинг каффоротини бергин-да, яхшилик қилавер», – деганлар.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қасам ичса ва қасам ичган нарсасидан яхшироқ ишни кўрса, қасамига каффорот бериб, яхши ишни қилаверсин», – деганлар.

Баъзилар «Фалон ишни қилмайман», – деб қасам ичиб қўяди. Кейин «Бу савобли ишни нимага қилмаяпсан?» – дейилса, «Қасам ичганман», – деб баҳона қилади. Бу оятда мана шу масалага ойдинлик киритиляпти.

Аслини олганда, қасам ичиш яхши иш эмас. Жиддий, ўзини билган одам керак ишни қасам ичмай ҳам қилаверади. Мабодо қасам ичиш лозим бўлиб қолса ҳам, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Аммо Аллоҳ таоло номи ила қасам ичишни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас. Мусулмонларнинг Исломга тўлиқ киришлари жараёнида жоҳилиятдан мерос бўлиб қолган шунга ўхшаш ишларни тўғри йўлга солишга ҳам эътибор берилади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​Аллоҳ ўта ҳилмлидир 🕋

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади

Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. (Бақара сураси, 225- оят).

«Беҳуда қасам» деганда ўйлаб-ўйламай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади, кўп ишлатилади. Бу туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин» деяверишга ўхшайди.

Бир куни Пайғамбаримиз саҳобалардан бирлари билан йўлда юриб борар эдилар. Улар ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда «Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим» деган овозлар эшитилди. Набий алайҳиссалом билан бирга кетаётган киши:

– Қасамхўр бўлишдими? – деб сўради. Набий алайҳиссалом:

– Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорот ҳам, уқубат ҳам йўқ, – дедилар.

Қасам уч хил бўлади:

Биринчиси – беҳуда қасам. Бу, аввал айтганимиздек, тил ўрганиб қолиб, ҳуда-беҳудага қасам ичаверишдир. Бундай қасамга каффорот йўқ, гуноҳ ҳам бўлмайди. Лекин мусулмонлик одоби бўйича, қасам ичмаслик лозим. Бошқа оятда кўп қасам ичиш кофирларнинг иши экани айтилган.

Иккинчиси – ғамус қасам. Яъни билиб туриб, ёлғондан қасам ичиш. Бундай қасам катта гуноҳ бўлиб, истиғфор ва тавбани талаб қилади.

Учинчиси – мунъақида қасам. Яъни ният билан боғланган қасам. Келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни ният этиб, қасд билан қасам ичиш. Бундай қасам ичган одам уни амалга ошира олмаса, каффорот бериши лозим бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​«Ўлимга тавба билан юзлангим келди»

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Зуҳайр ибн Абу Атийя айтади: «Ўлим соати яқинлашгач, Аъло ибн Зиёд Адавий йиғладилар. Сабабини сўрашган эди, «Аллоҳга қасам, ўлимга тавба билан юзланмоқчи эдим», деб жавоб бердилар. «Бўлмаса шундай қилинг, Аллоҳ сизни раҳматига олсин», дейишди. У зот сув опкелтириб, таҳорат олдилар. Кейин янги кийим олиб келишни буюрдилар. Янги кийимларни кийдириб қўйишгач, ётган жойларида қиблага юзланиб, бошлари билан икки марта ишора қилдилар. Сўнг ухлашга ётгандай чалқанча ётдилар ва кўп ўтмай вафот этдилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сафарда бир аъробий ўтиб қолди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий:

«Фалончининг ўғлимисан?» деди.

«Ҳа», деди Ибн Умар ва орқасидан эргаштириб юрадиган эшакни беришга амр қилди. Бошидан салласини ечиб, унга берди. Шунда у билан бирга турганлардан бири:

«Унга икки дирҳам кифоя қилмасмиди?!» деди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отангнинг дўстлигини муҳофаза қил. Уни кесма. Яна Аллоҳ нурингни сўндириб қўймасин», деганлар», деди Ибн Умар».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу сафарда кетаётиб, бир аъробий – саҳролик арабни учратиб қолибдилар.

Аъробийлар саводсизлиги, соддалиги, муомалалари бироз қўполроқ бўлиши билан маъруф ва маълум бўлган. Ўша аъробийнинг отаси ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган экан.

Аъробий Ибн Умарга қараб: «Сен Умарнинг ўғлимисан?» дебди.

«Ҳа, мен Умарнинг ўғлиман», дебдилар Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва унга бир эшак совға қилишга амр этибдилар, бошларидаги саллаларини ҳам ечиб, унга кийгизиб қўйибдилар.

Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсафарларидан баъзилари: «Бунга бир-икки дирҳам бериб қўйсангиз ҳам бўларди», дейишибди.

Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Отангнинг дўстлигини муҳофаза қил. Уни кесма. Яна Аллоҳ нурингни сўндириб қўймасин», деганларини эшитганман. Шунинг учун бу одам икки дирҳамга лойиқ бўлса ҳам, эшак миндириб, салламни кийгиздим», дебдилар.

Бошқа ривоятларда ҳамсафарларининг «Бу оз нарса билан ҳам хурсанд бўлаверарди», дейишгани, у кишининг эса «Унинг отаси менинг отамнинг дўсти эди, шунинг учун эҳтиром қиляпман, чунки Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилганлар», деганлари айтилган.

Демак, «Ота-онамга улар вафот этиб кетганларидан кейин ҳам яхшилик қилишни истайман», деган фарзанд ота-онаси дўст тутган кишиларни дўст тутиб, уларга яхшилик қилишда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ибрат олиши керак бўлади.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


Отадан кейин унинг дўстини эъзозлаш

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:

«Яхшиликларнинг энг яхшиси киши отасининг яхши кўрганларига яхшилик қилишидир. У кетганидан кейин».

Яъни отаси ўтиб кетганидан (кейин)».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Фарзанд дунёдан ўтган отасига яхшилик қилишни, уни эъзозлашни истаса, отасининг яхши кўрган кишиларини зиёрат қилсин, уларга яхшилик қилсин, уларни ҳурмат қилсин, отасининг ўрнига уларни эҳтиром этсин. Бу билан худди отасининг ўзига яхшилик қилгандек бўлади, отасининг руҳи шод бўлади.

Бу ҳадисдан ўғил ёки қиз фарзанд ота-онасини чиндан ҳам севса, уларга вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилишда давом этишни истаса, улар дўст тутган кишиларни ота-онасини ҳурмат қилгандек ҳурмат қилиб, уларга моддий ёрдам, хайр-эҳсонлар ва бошқа яхшиликлар қилиб туриши лозимлигини билиб оламиз.

Ҳанзала ибн Абу Суфён бир кишидан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ ибн Товус ўлим тўшагида ётган отасига:

«Нимани васият қиласиз?» деди.

«Менга ҳадя қиладиган нарсангни фалончига қил», деди.

Ўша киши (ровий) айтди: «Абдуллоҳ кетаётган эди. Мен у билан бирга эдим. Бирдан мазкур киши чиқиб қолди. Абдуллоҳ отдан тушди ва юриб бориб, уни қучоқлади».

Ҳусайн Марвазий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Товус отаси вафот этиши олдидан, яъни ўлимидан олдинги бетоблигида:

«Нимани васият қиласиз?» деб сўради.

«Менга ҳадя қиладиган нарсангни фалончига қил», деди отаси.

Яъни «Мен вафот этгач, менга ҳадя қилиб юрадиган нарсангни, мени ҳурсанд қиладиган нарсангни фалончига қилиб юргин», дея бир дўстининг исмини айтди.

Ровий айтадики, «Абдуллоҳнинг отаси вафот этганидан кейин бир куни у билан бирга кетаётган эдик. Отаси айтган ҳалиги одам кўриниб қолди. Шунда Абдуллоҳ отидан тушиб, югуриб бориб, мазкур одам билан қучоқлашиб сўрашди». Яъни отасининг васиятига амал қилиб, унинг дўстига шу даражада ҳурмат кўрсатдики, бу билан у худди отасига яхшилик қилгандек бўлди.

ДАВОМИ 👇🏻👇🏻👇🏻


Айбсиз дўстни қидирган одам ёлғиз қолади.

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Айбсиз дўстни қидирган одам ёлғиз қолади.

Камчилиги йўқ хотин қидирган одам хотинсиз яшайди.

Муаммосиз дўст қидирган одам уни бир умр қидиради.

Мукаммал қариндош излаган одам қариндошлардан узилган ҳолда яшайди.


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​Набий алайҳиссаломга кофирлар томонидан қилинган таклифлар

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларидан қайтариш учун яна бир уриниш қилиб кўришди. Улар у зотни молу дунё, мансаб ва бошқа нарсалар билан ўз ишларидан қайтармоқчи бўлишди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг барча таклифларини рад этдилар.

Ҳабашистон ҳижрати

Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб бораверишди. Бора-бора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину диёнатлари, соғлиғу ҳаётлари аниқ таҳдид остида қолди.

Ана шундай оғир ҳолатда, яъни нубувватнинг бешинчи йили, ражаб ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур саҳобаларига: «Ҳабашистонга борсангиз, яхши бўларди. У ерда бир подшоҳ борки, унинг юртида ҳеч кимга зулм қилинмас. Бу юрт сидқ юртидир. Аллоҳ ҳозирги ҳолатни енгиллаштириб қолса, ажаб эмас», дедилар.

Шунда бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат учун отландилар. Ушбу ҳижрат Исломдаги биринчи ҳижрат эди. Биринчи муҳожирлар гуруҳи ўн олти кишидан иборат бўлиб, уларнинг ўн иккит нафари эркак, тўрт нафари аёл эди. Мазкур тўрт аёл эрлари билан бирга чиққан эдилар. Улар: Усмон ибн Аффон ва аёли Руқайя, Абу Ҳузайфа ибн Утба Абшамий ва аёли Саҳла бинт Суҳайл, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий ва аёли Умму Салама бинт Абу Умайя, Омир ибн Рабийъа ва аёли Лайло бинт Абу Ҳасма, шунингдек, Усмон ибн Мазъун Жумаҳий, Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий, Мусъаб ибн Умайр, Зубайр ибн Аввом Асадий, Абдуллоҳ ибн Масъуд Ҳузалий, Абу Сабра ибн Абу Руҳм, Суҳайл ибн Байзо ва Ҳотиб ибн Амр Омирий розияллоҳу анҳум.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


​​- Ҳааа... Масжид билан гаплашиб турасизми? Масжид ҳам сизга гапирадими?

Йигит табассум қилди.

- Ўзим ҳам мени телба деб ўйласангиз керак, деган гумонга боргандим. Тош ҳам гапирадими? Ахир у тошдан бошқа нарса эмас-ку.

- Гапингиз тўғри. Фақат у гапирмаса, қандай қилиб сиз у билан гаплашасиз?

Йигит яна ерга қараб хаёлга чўмди. Кейин бошини кўтармасдан гапира бошлади:

- Мен масжидларни яхши кўрадиган одамман. Эски, вайронага айланган, ташландиқ масжидлар ёнидан ўтаётганимда у ерлар бир вақтлар обод бўлгани, одамлар намоз ўқиганлари ҳақида ўйланаман. Ичимда, «Аллоҳим бу масжид бағрида намоз ўқилишига қанчалар муштоқ бўлаётгандир, Аллоҳнинг зикрини қанчалар соғингандир», дейман. Унинг тасбеҳу таҳлилларга қанчалар муштоқлигини, биргина оятдан деворлари титраб кетишини ич-ичимдан ҳис этаман. Кейин унинг бошқа обод масжидлар орасида ўзини ғариб ҳис этаётганини сезаман. Бағрида бир ракатгина намоз ўқилишини, биргина йўловчи бирровга кириб, Аллоҳу акбар, дея такбир айтишини орзу қилаётганини ҳис қиламан. Кейин эса ўзимга ўзим: «Аллоҳга қасамки, чанқоғингни қондираман, ўша обод кунларингни бир зумга бўлса ҳам ҳадя этаман», дейман-да, ичкарига кириб, икки ракат намоз ўқийман, ортидан бир пора Қуръон тиловат қиламан. Бу қизиқ-ку, дея кўрманг. Аллоҳга қасамки, мен масжидларни яхши кўраман.

Кўзларим ёшланди. Уларни яшириш учун ерга қарадим. Унинг гапи, унинг ҳис этиши, унинг услуби, унинг амали!!! Ё Аллоҳ!!! Масжидларга боғланган қалб соҳиби!!! Тилим тутилиб:

- Аллоҳ сизни ҳамма яхшиликлар ила мукофотласин, - дейишдан нарига ўтолмадим. У билан хайрлашар эканман:

- Дуоларингизда мени ҳам унутманг, - дедим.

Шундан сўнг янада даҳшатлироқ воқеа содир бўлди. Масжиддан энди чиқиб кетмоқчи бўлиб турганимда кўзи ҳамон ерга тикилганча деди:

- Мана шундай ташландиқ масжидлардан чиқиб кетаётганимда қандай дуо қилишимни айтайми?

Мен унга ҳайрат тўла кўзларим билан боқар эдим. У гапида давом этди:

- Аллоҳим, Парвардигорим, кўриб-билиб турибсан. Мен мана шу масжид ҳолидан хабар олиб, унда Сени ёдга олдим, муборак Қуръонингдан Ўзинг учун тиловат қилдим. Энди Сен ҳам қабрда ёлғиз ётган ота-онам ҳолидан хабар ол. Сен раҳм қилгувчиларнинг раҳм қилгувчироғисан!

Ўзимни тутиб тура олмадим. Ёш боладек йиғладим, йиғладим, йиғладим...

Муқим Маҳмуд таржимаси


Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


Хурсанд бўлавер. Мана, яна жамоа намози!

🕋 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Тоғам билан жумани Маккада ўқиб қайтаётган эдик.

Йўлда бир ташландиқ масжид бўларди. Ўтган-қайтганда кўзимиз тушиб турарди. Шоҳ йўл бўйида жойлашгани учун машиналар эътибор бермай ўтиб кетаверадилар.

Қарасак, ҳаворанг бир форд машинаси турибди. «Машина бу ерда нима қиляпти?», деган савол миямдан лип этиб ўтди. Қизиқишим ортиб, тезликни туширдим-да, машинани масжид тарафга, тупроқ йўлга бурдим.

- Нима гап? Нима бўлди? - деди тоғам.

Машинани тўхтатиб, масжидга кирдик. Қулоқ солсак, кимдир баланд овозда Қуръон тиловат қиляпти. «Раҳмон» сурасини ўқиётганди. Ташқарида туриб эшитаверишни ўйлаб тургандим. Лекин ичим қизиб, учдан бири вайронага айланган, устидан қуш ҳам учиб ўтмайдиган бу ташландиқ масжид ичида не ишлар бўлаётганини билгим келди.

Ичкарида бир йигит ерга жойнамозни ёзиб ўтирарди. Қўлида кичкинагина Қуръон. Тиловат қиларди. Атрофда ундан бошқа ҳеч ким йўқ. Ёлғиз ўзи.

- Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, - дедим. Тинчимни буздинг дегандек, ажабланиб қаради-да:

- Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, - дея саломимга алик олди.

- Асрни ўқидингизми?

- Йўқ.

- Аср вақти кириб қолди. Ўқиб олайлик.

Энди намоз бошламоқчи бўлиб турсам, ҳалиги йигит қибла тарафга қараб бир табассум қилди. Кимга табассум қилди, нима учун қилди, билолмадим. Йигитнинг оғзидан чиққан кейинги сўз эса мени батамом довдиратиб қўйди:

- Хурсанд бўлавер. Мана, яна жамоа намози!

Тоғам менга ҳайрон бўлиб қаради. Мен ўзимни билмаганга солиб, намозга қулоқ қоқдим. Хаёлим эса ҳамон ўша сўзда эди.

- Хурсанд бўлавер. Мана, яна жамоа намози!

Ким билан гаплашяпти? Ҳеч ким йўқ-ку! Кимсасиз бир ташландиқ масжид-ку бу. Ё жиннимикин?

Намоздан кейин ўгирилиб ортимга қарадим. Йигит ҳамон тасбеҳ айтиш уммонида ғарқ эди. У билан сўраша бошладим:

- Биродар, аҳволингиз яхшими?

- Яхши. Алҳамдулиллаҳ.

- Кечирасиз, сиз мени намоздан чалғитдингиз-да.

- Нега?

- Намоз ўқиётганимда: «Хурсанд бўлавер, мана яна жамоа намози!», дедингиз. Йигит кулди ва нима қилибди? - деди.

- Ҳеч нарса. Фақат ким билан гаплашдингиз?

Йигит табассум қилиб, ерга қаради. Бир неча сония жим туриб қолди. Айтсамми-айтмасамми, дегандек ўйланарди.

- Сизни телба деб ўйламайман. Кўринишингиздан туппа-тузук одамга ўхшаб турибсиз. Биз билан намозни жуда қойиллатиб адо этдингиз, - дея гапимни давом эттирдим. Шундан сўнг йигит менга қараб:

- Масжид билан гаплашгандим, - деди.

Сўзлари бамисоли бир бомбадек таъсир қилди. Бу одам жиннимикин, деган ўйга бордим.

давоми 👇🏻 👇🏻 👇🏻


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойдан кеган уртоги😂😂😂

Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Карате )) 👍🏻👍🏻

Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тугри жовоб тополмаганингда 😂😂😂

Бу Менинг Бахтим

ДУСТЛАРГА УЛАШИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEmYiDMpc5byXQSLzA

@bumeniningbaxtim_uz



Показано 20 последних публикаций.

16

подписчиков
Статистика канала