UzAuto Motors Cobalt Midnight сотишни бошлайди
UzAuto Motors 22 ноябрдан ташқи кўриниши ва функциялари билан ажралиб турадиган Cobalt автомобилларининг GX-Style AT Plus ва GX-Midnight AT версиялари учун шартномалар қабул қилишни бошлайди.
Контрактация соат 10:00 дан
savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Cobalt Midnight мавжуд версиядан 7,3 миллион сўмга қиммат. Автомобилни харид қилиш учун тўловни етти кун ичида амалга оширилиши керак.
Биринчи босқичда сотувга чиқадиган Cobalt Midnight’нинг ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда сотувга чиқариладиган Cobalt Midnight’нинг интерьерга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган.