Репост из: Bo'z Tumani Birinchi Sektor
2019 йил 23 август куни соат 20:14 Озодлик радиосининг телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида эълон қилинган “Уйи бузилган турғун: Бизга на компенсация берилди, на ëрдам, Андижон вилояти Бўз туманида уйи бузилган аҳолининг ëзишича¸ Обод қишлоқ доирасида улар яшаб турган уйлар бузилган¸ аммо ҳалигача ҳокимият томонидан на ëрдам берилган¸ на компенсация” деб номланган номли мақоласига Бўз тумани ҳокимлиги раддия билдиради.
Ушбу хабарда кўрсатиб ўтилган важлар асоссиз. Туман ҳокими хамда сектор раҳбарлари жорий йилнинг май ойида ҳар бир хонадонга кириб ҳар бир хонадон эгалари билан бирма бир суҳбатлашган ва уйларни бузишга эмас балки, фасад ҳамда том қисмини таъмирлаш учун топшириқлар берилган.
Ушбу уйлар Тошкент-Ўш А-373 магистрал йўли бўйида жойлашган бўлиб баланд бетон тўсиқлар билан тўсилган. Бетон тўсиқ орқасида туман Автойўл ташкилоти балансидаги ички йўл мавжуд бўлиб, ушбу ички йўлга 4 та хонадон эгалари йўл устига ноқонуний молхона ва иншоотлар қуриб олган.
Хабарда кўрсатилган хонадон эгасига ёрдам тариқасида 3 машина шағал олиб келиб берилган.
Ушбу фуқароларни давлат эҳтиёжлари учун бошқа жойга кўчириш мақсадида ёки бошқа мақсадларда ер майдонлари олиб қўйилмаган.
Шундай бўлсада ички йўл устига қурилган 4 та хонадонга қўшимча келишувлар асосида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 4 сотихдан 10 сотихгача ер майдони ажратилган. “Қарор ва қўшимча келишувлар илова қилинади”
Туманда олиб борилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ишларда мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим бўлими ходимлари жалб этилмаган. Ушбу ишларда фақат жамоатчилик асосида ишга олинган фуқаролар ва уй эгалари иш олиб боришмоқда.
Юқоридагиларга асосан бу каби уйдирма хабарлар, Бўз тумани ҳокимлиги ва ҳокимини обрўсизлантиришга қаратилганини инобатга олиб, туман ҳокимлиги ушбу хабарни асоссиз тарқатилганлигини маълум қилади.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.