Бир йилда 12 баллдан ошган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан камида 6 ой муддатга маҳрум этиладиЎзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини жорий этиш бўйича қонун маъқулланди. Бу билан айрим ҳайдовчиларнинг қоидаларни қайта-қайта бузишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тизим йўлга қўйилмоқда.
Рақамлар охирги беш йилдаги қоидабузарликларнинг 9-10 фоизи такрорий бўлганини кўрсатган. Масалан, 2022 йилда аниқланган 8,7 миллион қоидабузарликнинг 2,7 миллиони такроран содир этилган. 2023 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич янада ошиб, 8,7 миллион қоида бузарликнинг 3,2 миллиони такрорий ҳолатлар бўлган.
Сенат томонидан қабул қилинган янги қонун айнан шу муаммони ҳал этишга қаратилган.
@BOXABAR24 — Куннинг энг тезкор янгиликларидан бохабар бўлинг✅