Фильтр публикаций


11. Таҳоратда қўлларни тирсакларгача бўлган қисмини ювиш
Опрос
  •   вожиб
  •   суннат
  •   фарз
207 голосов


10. Таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювган киши
Опрос
  •   агар аъзоларини мукаммал ювса, бир мартаси ҳам таҳоратга кифоя қилади.
  •   яна икки мартадан ювиши шарт.
  •   оёқларини бир марта, қолган аъзоларини яна икки марта ювиши шарт.
200 голосов


Ҳурматни канал аъзолари, айни дамда "маданият ва маърифат"каналида камина ходимингиз иштирокидаги суҳбат эфирга бериляпти!


Таҳоратнинг фарзларини тўғри танланг
Опрос
  •   Қўлни ювиш, юзни ювиш, бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш ва оёқни ювиш
  •   бармоқларни ювиш, юзни ювиш, бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш ва оёқни ювиш
  •   Билакни ювиш, юзни ювиш, бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш ва оёқни ювиш
472 голосов


1. Таҳоратда нечта фарз бор?
Опрос
  •   3 та
  •   5 та
  •   4 та
  •   7 та
537 голосов


🎙АУДИО КИТОБ
📚ФИҚҲ АЛ-БУЙУЪ
✅ ИЖОБ ВА ҚАБУЛ ШАКЛЛАРИ
✍️Муаллиф: Муҳаммад Тақий Усмоний
✍️Таржимон:👇

Андижон шаҳар "ҒИШТЛИ" жоме масжид имоми, Саййид Муҳйиддин Махдум ислом ўрта махсус билим юрти мударриси Ботиржон Тожибоев.

✍️@Botirjon_Tojiboev


#ХОТИРА_ДАФТАРИ

Менга таниш бўлган бир қавм фақат ибодат билан машғул бўлиб илм ҳақиқатларидан ғафлатда қолиб кетди. Уларнинг ҳолини кўриб яна бир бор амин бўлдимки, илм-маърифат инсонни азиз қиладиган Аллоҳнинг фазли экан. ✍️Абулфараж Ибн Жавзий. 📚Сайд ал-хотир. 122 – Б.

✍️@Botirjon_Tojiboev


​​РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ҲАДИЧА ОНАМИЗ
БИЛАН КЕЧИРГАН ҲАЁТЛАРИ

Расулуллоҳ Ҳадича онамиз билан 25 йил бирга ҳаёт кечирганлар. Муҳтарама онамиздан ҳар доим рози бўлганлар. Ҳадича онамиз Расулуллоҳни қаттиқ ҳурмат қилар ва доим у кишини хурсанд қилиш ҳаракатида бўлар эди. У аёлнинг ақл-фаросати ва юксак хулқи Пайғамбаримизни (алайҳиссалом) хушнуд этарди. Ҳадича онамизда бошқа аёлларга ибрат ва намуна бўладиган гўзал фазилатлар мавжуд эди. Шу боис Расулуллоҳ (алайҳиссалом) уни жуда яхши кўрардилар. Макка халқининг тубан ва жоҳилона одатларига хилоф равишда ҳазрати Ҳадича билан оила қурдилар. Жоҳилият даврига мансуб ишлар бу уйда асло кўринмас эди.
Расулуллоҳ (алайҳиссалом) башарият учун бир мўъжиза ва ўрнак бўлганлари каби завжалари Ҳадича онамиз ҳам аёллар орасида юксак хулқ ва феъл-атвори билан гўзал бир намуна эди. Шунинг учун Расулуллоҳ уни «Ҳадичатул кубро» деганлар. Бу сўз «буюк Ҳадича» деган маънони ифода этади. Чунки эрини хурсанд қилиб, бахтли этувчи аёл бўлади. Мана шу Ҳадичатул кубро онамиз икки жаҳон сарвари Расулуллоҳни шундай улуғ хизмати ва муҳаббати билан бахтли қила олган эди. Аёлни бу қадар юксак даражаларга кўтарадиган нарса эса имон бўлади.
Расулуллоҳ шунга биноан: «Аёлга тўрт фазилати ту¬фай¬ли уйланиш мумкин. Биринчиси моли, иккинчиси гўзаллиги, учин-чиси насаби, тўртинчиси динидир. Сен эса динини афзал кўр», деб марҳамат қилганлар. Аёлни шундай юксак даражаларга олиб чиқувчи нарса унинг дини бўлади. Расулуллоҳ Ҳадича онамизнинг вафотидан кейин ҳам доимо уни яхши бир хотира билан ёд этганлар. Ҳадичатул Кубро онамиз Расулуллоҳдан эшитган сўзларини зиёратга келганларга айтиб берар ва уларни тўғри йўлга ундар эди. Бу аёл 25 йил давомида Расулуллоҳни бирор марта ранжитмаган, ҳатто жиндай бўлса-да, дилларини оғритмаган. У Пайғамбаримизга доимо очиқ юз ва самимият билан хизмат қилар эди. 📚АЁЛЛАР САЙЙИДАСИ китобидан

Давоми бор

✍️@Botirjon_Tojiboev


🎙АУДИО КИТОБ
📚ФИҚҲ АЛ-БУЙУЪ
✅ ИЖОБ ВА ҚАБУЛ БОРАСИДАГИ ИХТИЛОФЛАР
✍️Муаллиф: Муҳаммад Тақий Усмоний
✍️Таржимон:👇

Андижон шаҳар "ҒИШТЛИ" жоме масжид имоми, Саййид Муҳйиддин Махдум ислом ўрта махсус билим юрти мударриси Ботиржон Тожибоев.

✍️@Botirjon_Tojiboev


​​Бўрилар ҳақида ҳайратланарли фактлар:

1. Бўри ўлимтик емайди.
2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.
3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.

4. Бўри битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам ҳудди шундай.
5. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади.

6. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

Интернетдан олинди

@Botirjon_Tojiboev


Аббосийлар давридаги ўғриларнинг машҳур бошлиғи Адҳам ибн Асқала вафоти чоғи ўзига эргашган гумашталарига васиятнома ёзиб қолдирибди:
"Аёлларни тунаманглар, қўни-қўшниларни, донишманд илм ва ақл аҳлини ҳамда фақир бечораларнинг уйига ўғирликка тушманглар. Агар бирор уйга ўғирликка тушсангизлар, уйнинг ярмигача тунаб кетишларингиз мумкин. Қолган ярмини уй эгалари яшаши учун қолдиринглар. Асло пасткаш разиллардан бўлманглар!".
Руҳинг тинч бўлгур, эй Ибн Асқала! Сендан кейинги ўғрилар бу васиятингга хиёнат қилиб келишмоқда!... ©Hamidulloh Beruniy

@Botirjon_Tojiboev








​​ИБРАТ

Новосибирск. Бир аёл "Қаердансиз? Кавказмисиз?" деди, "Ўрта Осиёдан, Ўзбекистонданман" дедим. Жавобимни эшитибоқ авзойи ўзгарди, энсаси қотганини намойишкорона билдирди. Гапдан қоладиган одатим йўқ, аламимни олгим келди. "Нимаси ёқмади?" дедим. "Ну, мен сизларни жуда яхши биламан" деди. "Нимани биласиз?" дедим. "Ҳамма нарсани" деб, суҳбатлашгиси келмаганини билдирди. Муомаласи билан ўзини олий табақали зодагон қилиб кўрсатарди. "Қаердан келяпсиз?" дедим, "Ишдан" деди истамай. "Ёшингиз нечада?" дедим, "Аёл кишидан ёш сўралмайди" деди. "Етмишдан ўтганингиз кўриниб турибди, нафақага чиқмаганмисиз?" дедим, "Яшаш учун ишлашим керак" деди. "Фарзандларингиз борми?" дедим, "Ҳа, бир ўғил, бир қизим бор" деди. "Улар ёрдам бермайдими?" дедим, "Ўғлим Питерда, қизим Москвада, бир неча йилдан бери кўрмайман" деди. "Ўша сиз билган Ўзбекистондагилар Россияга келиб ишласа ҳам, ота-онасини бориб кўра олмаса ҳам, уларни ташлаб қўймаслигини, деярли ҳар куни телефон орқали гаплашишини, рўзғорини зиммасига олганини, пул билан таъминлаб турганини, фарзандлари ва ота-онасининг тирикчилиги учун мусофир-мардикор бўлиб юрганини, оиласидан, яқинларидан ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаганини ҳам биласизми?" дедим. Жим бўлиб қолди. Вазият ўзгарди, димоғдорнинг кайфияти тушди, қаршисида миллатини ҳимоя қиладиган, гап келса аямай санчадиган одам турганини сезди шекилли, "Ҳа, биламан. Аслида сизларда оқибат бор, яқинларига меҳр бор" деди. Ичимда "Меҳрингни кучукка, мушукка беравермасдан, эсласанг энсангни қотирадиган ўзбекка ўхшаб ўғлинг билан қизинга берганингдами, сен ҳам меҳр топган бўлардинг" дедим...
©Salim Ayyubiy

@Botirjon_Tojiboev


Бугун 17 декабр - Халқаро ака-укалар, жигарлар куни экан.

Ким гапирса гапирсин,
Дегин мени акам бор.
Армоним йўқ дунёда,
Мени сендай укам бор.

Ака-укалар, оқибатни йўқотмайлик!

@Botirjon_Tojiboev


ТАБРИК

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✍️@Botirjon_Tojiboev


​​ҲАДИЧА ОНАМИЗНИНГ НАСАБИ
ВА ФАРЗАНДЛАРИ ҲАҚИДА
(Давоми, боши ўтган сонларда)

Фотима балоғатга етганида ҳазрат Абу Бакр ва ҳазрат Умар уни ўзларига сўрашган. Расулуллоҳ уларга ҳеч қандай жавоб бермай сукут қилганлар. Аммо ҳазрат Али сўраганида рози бўлганлар. «Жамиъус сиғар»да ҳазрати Фотима ҳақида Расулуллоҳнинг: «Аҳли байтим ичида менинг энг яхши кўрганим Фотимадир» деганлари қайд этилган. Ҳазрати Фотима Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) ҳузурларига келганида, уни меҳр-муҳаббат билан кутиб олар, пешонасидан ўпиб қўяр эдилар.

«Жамиъус сиғар»да келтирилган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Жаннатий аёллар тўрттадир: Марям, Ҳадича, Фотима, Осиё» деб марҳамат қилганлар. Бошқа ҳадисда эса: «Фотима мендан бир жузъдир, уни ғазаблантирган, хафа қилган, мени ғазаблантириб, хафа қилган бўлади» деган¬лари ривоят қилинади.

Ҳазрати Али Ҳазрати Фотима билан турмуш қурди. Фотима учун бир тўшак, икки тегирмон ва бир сув идиши маҳр берилиб турмушга узатилган. Ҳазрат Али Ҳазрат Фотима билан Ҳорис ибн Жўъмоннинг уйида яшадилар. Расулуллоҳ ҳар иккисини ҳам жуда яхши кўрар эдилар. Бир куни Ҳазрат Фотима билан Ҳазрат Алининг ораларида гап қочди. Расулуллоҳ уларни яраштириб қўйдилар. Ўша куни бу ишларидан роса хурсанд бўлдилар. «Энг яхши кўрганим икки инсонни яраштирдим» дея марҳамат қилдилар.

Ҳазрати Фотима ҳижратнинг 11-йили, Расулуллоҳдан олти ой кейин, 28 ёшларида вафот этди. Ҳазрати Али ҳазрати Фотимадан беш фарзанд кўрди. Булар: Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин, Уммукулсум, Зайнаб. Муҳсин кичкиналигида вафот этди. Бошқалари эса узоқ умр кечиришган. Расулуллоҳнинг зурриётлари ана шу зотлардан оламга тарқалганлар.📚АЁЛЛАР САЙЙИДАСИ китобидан

Давоми бор

✍️@Botirjon_Tojiboev


#ХОТИРА_ДАФТАРИ

Улфатлар билан бирга ўтиришни фақат бекорчиларгина хуш кўради. ✍️Абулфараж Ибн Жавзий. 📚Сайд ал-хотир. 599 – Б.

✍️@Botirjon_Tojiboev


АЙЛАНМАС

Ёлғончи дунёга алданма ё ҳу
Бу мажлис тарқалур девон айланмас
Икки эшик бир вайронадир бу
Келган бир кун кетар меҳмон айланмас

Тўғрисидан ўтиб кўр бу йўлларнинг
Юриб кўр ортидан улуғ қулларнинг
Дунё зиндонидир мўмин қулларнинг
Зиндонда бўлган қул осон айланмас

Умр тамом бўлиб дафтар ёпилур
Сирот кўпригию мезон қурилур
Ҳақнинг даргоҳига қуллар терилур
Буйруғи тутилур фармон айланмас

Ҳудоий не шунча пайғамбар
Абу Бакру Умар, Усмону Ҳайдар
Қани Ҳабибуллоҳ, Сиддиқи Акбар
Бунда келган кетар бир жон айланмас

©️Азиз Маҳмуд Ҳудоий

✍️Туркчадан Нусратуллоҳ Аҳмад Жалолуддин таржимаси

✍️@Botirjon_Tojiboev

Показано 20 последних публикаций.

1 126

подписчиков
Статистика канала