Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 6 далил
1. Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган;
2. 1494 йили отасининг ўлимидан сўнг 12 ёшида Фарғона ҳокими этиб тайинланган;
3. 1504 йили Шайбонийхон Андижонни ҳам қўлга киритгандан сўнг, 21 ёшли Бобур 200 тача навкари билан Афғонистонга қараб йўл олди ва у ердаги ички низолардан фойдаланиб Қобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатган;
4. 1526 йил апрелида Панипатда Ҳиндистон султони Иброҳим Лўди билан ва 1527 йили март ойида Читора ҳокими Рано Санго билан бўлган жангларда Бобур ўзининг 12 минглик аскари билан хиндларнинг юз мингдан ошиқ сонли қўшинини тор-мор қилади;
5. Бобур 1530 йилнинг декабр ойида 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Аграда вафот этади. Унинг хоки кейинчалик васиятига кўра Қобулдаги “Боғи Бобур”га олиб келинган;
6. Ҳиндистонда 300 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган «Бобурийлар сулоласи»нинг «Буюк мўғуллар» номи билан аталиши Европа тарихчиларининг хатосидир.