Репост из: Toshkent viloyati hokimligi
#Расмий
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Тошкент вилоятидан сайланган сенатор Тоиров Маҳмуджон
Маҳмуджон Тоиров 1952 йили Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 1977 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог.
Маҳмуджон Тоиров меҳнат фаолиятини 1969 йили “Ўқитувчи” нашриётида бошлаган. У мазкур нашриётда муқоваловчи, корректор, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. Маҳмуд Тоиров кейинчалик Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш қўмитасининг болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бош муҳарририяти муҳаррири сифатида фаолият кўрсатди.
Маҳмуджон Тоиров 1984-2019 йилар давомида Паркент тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатди. 1999 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари.
Маҳмуджон Тоиров “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон халқ шоири” унвони билан тақдирланган. ЎзЛиДеП аъзоси, сенатор.
@toshvilpressa