Боқи Полвон Жомеъ Масжид


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Боқи Полвон" жомеъ Масжидининг
Расмий Телеграм саҳифаси.
Масжид Имом-ҳатиби:
Саматов Абдуллоҳ.
Масжид манзили
"Фаровон" МФЙ,
Қўқон кўчаси, 129-Уй
Диний саволлар учун @masjidim
Каналдан маълумот олинганда
Манба кўрсатилиши шарт!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?



1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ🚀

Масжидим ⤵️

@BOQIPOLVONMASJIDI


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилиш (оғиз ва тишларни тозалаш)га буюрган бўлар эдим", - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.


Шарҳ: Ислом – поклик, озодалик динидир. Шунинг учун мусулмонларни ҳар бир ибодатга киришишидан олдин тозаланиш, ғусл, таҳорат, покланишга буюради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари сабабли уларга ҳар таҳоратда мисвок қилишни буюрмаганларининг ўзиёқ бу ишга қанчалар аҳамият берилганини кўрсатиб турибди. Сийрат китобларидан маълумки, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларига қадар мунтазам мисвок қилганлар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳадис

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳусни хулқдур. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир", - дедилар".
Имом Муслим ва Термизий ривояти.


Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради: "Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми ? " дедилар. "Ҳа", дедим. "Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам" дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

ДУОДА ФОТИҲАГА ҚЎЛ ОЧИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Каримжон Мирзаев,
Косонсой тумани “Шайх Зуннуни Мисрий” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ

САЛАФЛАРГА ЭРГАШГАН ЗОТЛАР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Ботиров
Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОГОҲЛИК

ЁМОН ГУНОҲЛАР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳикмат

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, (ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш) офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
🤲 ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги, вилоятдаги барча имом-домлалар, www
ravza.uz сайти жамоаси Наманган вилояти, Поп тумани "Сой" жоме масжиди имом хатиби Абдуғаффор домла Нишоновнинг падари бузрукворлари Набижон отанинг вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оила, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

🕌 Жаноза бугун соат 11да Чоркесар қишлоғида уйларида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳадис

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 29-ЯНВАРЬ, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 29 ЯНВАР (1446ҳ - 29 РАЖАБ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:27
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:06 |   | 06:51
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:44 |   | 15:54
☪️ Шом           ⏰ 17:29 |   | 17:29
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:45 |  | 18:55

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


#duo_sunnat_farzand_namoz

ФАРЗАНДЛАРИ НАМОЗХОН БЎЛИШИНИ СЎРАШ ДУОСИ

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾

Ўқилиши: "Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи".

Маъноси: "Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин" (Иброҳим сураси, 40-оят).

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ🚀

Масжидим ⤵️

➡️ @BOQIPOLVONMASJIDI


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Маъруза

Олимлар кимлар?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Ҳикмат

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда.
У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?
(Тур сураси, 48-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
📿 Каъбул Аҳбор роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Аллоҳнинг зикри билан уйларингизни нурга тўлдиринглар. Уйларингизга намозларингиздан бўладиган хурсандчиликни олиб киринглар. Каъбнинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, уларнинг номлари само аҳлига маълумдир. Улар: “Фалончининг ўғли фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти”, дейишади” .
“Арш атрофида асаларининг овози каби акс-садо берувчи зикрлар бор. Улар ўз соҳибини эслайди”.

💠 Абдуллоҳ ибн Шақийқ деди: “Каъб айтади: “Субҳаналлоҳ” (Аллоҳ покдир), “Алҳамдулиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин) “Лаа илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) ва “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ буюкдир) зикрлари Аршнинг атрофида асалариларнинг ғувиллаши каби эшитилади. Улар ўз эгасини ва унинг солиҳ амалларини зикр қилиб туради”.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#кун_ояти

АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ.

وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ.

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."
(Нур сураси, 31-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Янгиликлар

🔹 УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

✅Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот амалга оширилмоқда.

🔹Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

🟢Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.

🔹Мусохон домла динимиз таълимотларида ота онага ҳурмат, комил инсон фазилати, ҳар бир ишда ўртачилик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, ғулвуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирилди.

🤩 Шунингдек учрашувда илмсиз фатво бериш, шаръий масала айтиш, жамоада тафриқа, бўлинишлардан сақланиш ва бидъат-хурофотларни тарк этиш иллатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бўлиб ўтган мулоқотда йиғилганлар ўз миннатдорчилигини баён қилишди. Мулоқот учрашувлар жойларда давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

⚜️ Аллоҳ уни яхши кўради.
⚜️ Бадани соғлом бўлади.
⚜️ Фаришталар қўриқлайди.
⚜️ Ҳовлисига барака ёғилади.
⚜️ Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
⚜️ Қалбини "мулойим" қилиб қўяди.
⚜️ Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
⚜️ Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
⚜️ Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди!

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.