#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлгача “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларни рўйхатга олиш, ташхислаш, даволаш, диспансер кузатуви ҳамда йўналтириш жараёнларини ўз ичига олган
беморларнинг рақамлаштирилган маршрути жорий этилади.
📝 Бунда шифокор қабулига
масофадан ёзилиш ҳамда
онлайн консультациялар ўтказиш имконияти яратилади.
✔️
2025 йил якунигача Стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида
сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.
🏢 Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида
Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб (Академик хаб) ташкил этилади.
☑️ Академик хаб илмий-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унга қуйидаги
асосий вазифалар юклатилади, жумладан:
🔹 халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган
халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
🔹 стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг
эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.
Web📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube➡️ BIZ HAQIMIZDA