Қаерда хато қилаётганимни била олмаяпман
Ассалому алайкум. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг 2 ёшли ўғлим ва 8 ойлик қизим бор. Ўғлим жуда ҳам қобилиятли. Кичкина бўлса ҳам уй ишларида менга ёрдам беради. Ҳали тўлиқ гапириб кета олмади-ю, лекин гапларини тушунтира олади. Синглисини жуда ҳам қийнайди, уради. Жуда айёр. Баъзан бир ишни қилиб, синглисига айбни юклайди. Назаримда ёлғон гапиришни бошлаяпти. Оиламизда ёлғон гапирилмайди. Қаерда хато қилаётганимни билолмаяпман. Ўғлимнинг олдида қизғанмаслиги учун синглисини кўп эркаламайман. Яхши ҳам гапираман, қаттиқ ҳам гапириб кўрдим, аммо синглисига нисбатан муносабатини ўзгартира олмаяпман. Камдан-кам ҳолларда синглисини қучоқлаб, эркалаб яхши кўради. Нима қилсам бўлади, маслаҳат беринг.
Психолог жавоби:
Ва алайкум ассалом! Ўғлингиз ҳали жуда кичик, ақлан тушунмаса ҳам, аммо интуицияси, яъни сезиш қобилиятининг ривожланиши сабабидан, унга бӯлган муомала бошқачароқ, синглисига эса бошқачароқ эканлигини билиб, ўзини шундай тутяпти. Ҳақиқатдан ҳам чақалоқ туғилгач, катта фарзандлар ӯзларини ортиқча, кераксиздек ҳис қила бошлайдилар. Гарчанд ота-оналарга болаларини ажратмайдигандек туюлса ҳам, болалар бунинг тескарисини намоён этадилар. Бундай ҳолатларда болаларни ёлғиз қолдирмаслик, каттароқ фарзандларга меҳр-муҳаббатни кўпроқ изҳор қилиб туриш, тез-тез қучоқлаб туриш керак. Катта болаларнинг ўйинчоқларини, уларнинг рухсатисиз кичик фарзандларига бермаслик, кичкинтой йиғласа, онанинг вақти кўпроқ унга кетаётгани туфайли кичкинани сабабчи қилиб кӯрсатмаслик керак. Чунки, онанинг вақти йӯқлиги, чарчаб қолиши ва қийналишининг сабабчиси айнан кичкинтой эканлигини катта фарзандлар ноҳақлик дея ҳисоблаб, она учун "ўч" олиш хоҳиши пайдо бӯлиши мумкин. Она кичкина фарзанди билан банд экан, каттаси билан отаси ёки бошқа оила аъзолари шуғулланиб, онанинг вақти йўқлигини билдирмаслиги керак. Бўш вақт топилиши билан она катта фарзандига эътиборни кучайтириши лозим. Шуни тушуниб олиш керакки, қачондир арзанда, эркатой бӯлган боланинг ўрнини энди бошқаси эгаллаб, у ўзини масъулиятли "катта йигит" дек ҳис қила олмайди ва хоҳламайди ҳам. У ҳали ҳам эркатой бола ва у қанчалар ақлли бӯлмасин, унга "Сен энди каттасисан" каби сўзлар ишлатилмаслиги керак. Ҳамда каттароқ болаларни бекорчи вақти қолмаслиги учун уларнинг вақти банд қилиниши сиздаги вазиятни анча юмшатади. Валлоҳу аълам!
#САВОЛ_ЖАВОБ
Manbaa: muslimaat.uz
T.me/bola_tarbiyasi