Трампнинг сайланиши Ғарб сиёсатидаги ўнглашувнинг энг катта воқеаларидан бири бўлди. Ўнг сиёсий қанот бевосита капиталист режимни қўллаб қувватлаган ҳолда Давлатнинг кучини ошириб бораверади. Трамп сиёсатида ҳақли тарафлар бор, албатта. Америкадаги woke ва транс активизм ҳаракатлари чиндан Ғарбнинг маданий суиқасди эди. Трамп эса Америкада фақат иккита жинсият бор, деб очиқча айтди. Ноқонуний муҳожирлар борасида ҳам керакли масалаларни кўтарди. Аммо, муҳожирлик Американинг илдизидаги ҳолат. Элон Маскнинг ўзи ҳам Жанубий Африкада туғилиб кейинчалик Американ фуқаролигига ўтган, Трамнинг хотини асли словакиялик. Муҳожирлар яратган бир жамиятни улардан тозалаш ички геноциднинг ўзи эмасми?
Бу ҳолатга марксистик тарафлама қарасак, сармоянинг давлат қўлидан монополиялашганини кўрамиз. Ташқаридан, эркин бозор иқтисодиёти бордек, аммо Маск каби миллиардерларгина том маънода ишлай олишади. Бу эса ўз ўрнида эркинлик иллюзияси яратади. Иллюзиялар эса демократик тузумни ич ичидан емиради.
Трампни сайлаганларнинг асосий қисми кўча тилида Average Joe дейиладиган таълимдан йироқ халқ бўлгани ҳам бежизга эмас. Бугун, қараганимизда асосан қайсидир жиноят интернетда шов шув бўлсагина жазо олади. Сиёсатчилар интернетда ўзларини халққа яқиндек кўрсатишадию истаган ишларини қилаверишади. Бу боя айтганимдек, демократияни емирибгина қолмай, демократик тушунчанинг нақд юрагига урилган ханжардек гап. Чунки, бу фақат эркинлик эмас, демократиянинг иллюзиясини ҳам яратади.
Эски даврларнинг отаси, дейди Жижек, авторитар эди. У боласига бувингни кўриб кел, чунки бунга мажбурсан, дерди. Боласининг бувисини кўргиси келяптими ё йўқ, иши бўлмасди. Натижада, бола бу мажбурлаш ва босим остида бир куни портлаб, ўз эркини қўлга киритоларди. Аммо, бугунги, замонавий ота шундай дейди: Бувингни кўришинг мумкин, истасанг албатта. Истамасанг, борма. Бироқ, унутма, бувинг сени жуда яхши кўради.
Бунда бола энди "юқори" дан келган буйруқ эмас, ўз виждони орқали ҳаракатланади. Виждони қийналади ва бувисини кўргани боради. Ўзим истаганим учун бордим, бу менинг эрким, деб ўйлайди. Ҳолбуки, унинг бу ҳаракати отаси томонидан яратилган манипулятив босим натижаси, холос.
Демократик иллюзия ҳам шундай ишлайди. Бу иллюзияда Бодриларднинг "либидинал иқтисод" консептини ҳам кўриш мумкин. Сиёсатчилар айнан халқнинг қитиқ патини қўзғатадиган масалалар, дейлик, дин, миллатчилик, жинсий фарқлар кабиларни кўтаришади. Душман яратилади, муайян зайиф гуруҳлар бегоналаштирилади, нафрат қўзғатилади. Диний тарафлама, Трамп "Инжилда гуноҳ", деб федерал қонунда абортни тақиқлади. Америкадек либерал мамлакатда абортдек оддий тиббий ҳуқуқни тақиқлашғалатидек туюлади, аммо бу бор гап. Ва, ҳамма буни оддий қабул қилади. Ҳитлер Германиясида ҳам яхудийларни кўчадан тўплаш шундай оддий қабул қилинганди. Натижада, ишнинг оддийлиги ё Ҳанна Арендт таъбири билан айтилса, "ёвузликнинг сийқалиги" фашизмни туғдиради.
Американи қайтадан буюклаштириш деганда Трамп нимани назарда тутади? Бу оддий шиорми ё остматнида қандайдир сиёсий дискурс ётибдими? Дискурс ётган бўлса, бу чинакамига фашизмдир. Чунки, Deutschland Uber Alles деганда Ҳитлер ҳам худди шундай қизғин олқишлар билан кутиб олинганди.
Иқтисодий фаровонлик ваъдаси утопиянинг ўзидир. Ваҳоланки, капитализмдаги утопия олтмишинчи йиллардаёқ ўлганди. Демак, Трампнинг утопиясида капитализмдан бошқа тузумлар ҳам бор. Миллатчилик, мен учун эскиргандек. Чунки, Европа ва Осиёда кундан кунга улус давлатлар (nation-state) кундан кунга емирилиб бораётган пайт Америкада миллат барпоси кечикишдан бошқа нарса эмас. Чунки, бутун бошли миллий тушунчани яратиш бутун бошли эстетик маданият ва қомусий мафкурани янгилаш дегани. Бу нуқтада Трамп пуритан қарашларни қайтармоқчидек. (қаранг, Scarlet Letter by Nathaniel Howthorne).