📚BIZNING KUTUBXONA📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


-Eng sara kitoblar
-Foydali ma'lumotlar
-Audiolar
-Ibratli statuslar
Elektron variantdagi kitoblarni buyurtma qilish uchun: @Hamidxon_Xusanovich

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#хайрли_тун  ✨✨✨✨✨                            
Ҳаёт қисқа. Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказиш ярамайди. Табассум қилинг, севинг,  ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг ва ҳаётдан завқланиб бахра олиб яшай билинг. Токи биздан фақат яхшилик қолсин Қадрдон.
✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙
Хайрли тун!

https://t.me/bizning_kutubxona1


Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

   Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади.
   Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб  келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди.
   Кунларнинг бирида қози туш кўради. Тушида қизини “Муборак” деган ғуломига никоҳлаб бериши айтилади.
   Лекин буни ҳам пайсалга солиб юради. Туш ҳам қайта-қайта кўрилавергач, ғуломини зимдан кузата бошлайди. Бир оз вақт ўтиб унинг солиҳ инсон эканига, хайрли куёв бўлишига ишонч ҳосил қилганидан кейин бу фикрини ёру дўстларига, яқинларига маълум қилади. Айримлари бой-у бадавлат, янада муносиброқ оилалар борлигини билдириб, бу аҳдга рози бўлмаган эса-да, қози қарорида қатъий туради.
   Шундай қилиб, қози қизининг ҳам розилигини олиб, ёшларнинг бошини қовуштириб қўяди.
  
Никоҳдан кейин бир ой ўтиб, қози қизидан хабар олиш ниятида унинг уйига боради. Қизи отасининг келганидан хурсанд бўлади, бироқ кичкина муаммо борлигини маълум қилиб: “Отажон, куёвингиз жуда ҳам яхши. Аммо ҳалигача рўмолимини бошимдан олгани йўқ, никоҳимиздан буён мендан узоқ юради. Сабабини била олмадим: едиради, ичиради, жуда ҳам меҳрибон, фақат қўлини қўлимга теккизмайди”, дейди.
   Қози бу гапдан ҳайрон бўлиб куёвини чақириб, секингина бунинг сабабини сўрайди ва куёвининг жавобини эшитганидан сўнг йиғлаб юборади. Кўзининг нури қизини ўзи истаган одамга узатганига севиниб шукрлар келтиради.

   Куёв одоб сақлаган ҳолда қайнотасига бундай дейди: “Отажон, сиз катта шаҳар қозисисиз. Олдингизда турли одам келиб-кетади, уйингизга ҳам турли ҳадялар юборишади. Аллоҳ таолонинг менга берган омонати ва ҳадяси бўлган қизингиз ўша шубҳали нарсалардан еб қўйгандир деб андиша қилдим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг танадаги ҳаром луқма таъсири фақат қирқ кунда кетиши ҳақидаги сўзларини ўрганган эдим. Ҳурматга сазовор аёлимни қирқ кун пешона терим билан топган ҳалол луқма билан боқишни хоҳладим, токи Аллоҳ насиб этиб, туғилажак фарзандларимиз ҳам солиҳлардан бўлсин”.

ХАДИС

“Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг”, дедим. У зот: “Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки бир одам оғзига бир луқма ҳаромни солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди”, дедилар” (📚Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насоий ривоятлари)

Азизларим! Сизгаям шу мирзо йигитга ўхшаган куёвлар насиб қилсин! Роббим ўғил билан сийлаган бўлса, ўғиллариз шу йигитга ўхшасин, дея ҳикоямни тугатдим.


Жуда кўп одамлар ўзлари ишлаб топмаган пулларини ўзларига керак бўлмаган нарсаларга, ўзларига ёқмаган одамларни ҳайратга солиш учун сарфлайдилар.

💵Уилл Смит

http://t.me/bizning_kutubxona1




​​🎉 Ўзимизга рухсат беришни ўрганамиз.

☺️ Рухсат бериш бу- хохиш истакларимизни амалга ошириш учун ўзимизга рухсат бериш оркали амалга оширилади.

✳️ Масалан, бугундан мен ўзимга бахтли яшашга рухсат бераман, деб айтишингиз мумкин.

⚠️ Хаммамиз нимагадир бошқалардан рухсат кутиб яшаймиз, рухсат беришмаса асабийлашамиз, сиқиламиз.

✅ Аслида рухсатни ўзимиздан бошлашимиз керак.

♻️ Ўзингизга истаганингизни қилишга, бажаришга ёки эришишга рухсат берсангиз, бошқалар рухсат беришига хожат қолмайди.

💰Фаровон ҳаёт кечиришимга рухсат бераман!

🎁 Истаган нарсаларимга эга бўлишимга рухсат бераман!

😇 Орзуларим амалга ошишига рухсат бераман!      
💫 Хаётимда мўжизалар рўй беришига рухсат бераман!     

✈️ Саёҳат қилишимга рухсат бераман!        
                                                   
❤️ Ўзимни севишимга рухсат бераман!

💞 Ўзимга севилишга рухсат бераман!

🌺Хозирга кунда хаётингизда нимага эришган бўлсангиз ва нимага эга бўлсангиз бу барчаси сизнинг ўзингизга берган рухсатингиз орқали булади.




🎧 Audio Kitob (2-qism):
AHADQULI HOLMUHAMMAD O‘G‘LI — “SAVDOGARLAR USTOZI YOHUD HAQIQIY OMAD KALITI”

📚 Ikkinchi qismda sizni kutmoqda:
• Savdo bo‘yicha chuqurroq bilimlar,
• Omad kalitlarini hayotda qo‘llash usullari,
• Muvaffaqiyatli tadbirkorlarning sirli strategiyalari!

https://t.me/bizning_kutubxona1


🎧 Audio Kitob:
AHADQULI HOLMUHAMMAD O‘G‘LI — “SAVDOGARLAR USTOZI YOHUD HAQIQIY OMAD KALITI”

https://t.me/bizning_kutubxona1


Hayotingiz davomida kerakli va foydali bo‘lgan darslar jamlanmasi!
Ushbu audiokitob sizga savdo sirlarini, haqiqiy omad kalitini va muvaffaqiyatga erishish yo‘llarini ochib beradi.

👉 Tinglang, o‘rganing va hayotingizni o‘zgartiring!

https://t.me/bizning_kutubxona1




ҚАБРГА КЎМИЛГАН КОВУШ

Андижон вилоятида бир неча кун олдин бир аёл ҳаммани олдида эски ковушини олиб, қабристонга кўмиб келди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.

Бироз вақт ўтиб, аёл вафот этди. Ортидан эса уч кун ўтиб эри ҳам вафот этди. Бу сирли ўлимлардан ҳайратга тушган маҳалладошлар маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, яқинда дафн қилинган ковуш кўмилган ерни текширишларини маслаҳат берди.

Одамлар қабристонга бориб, ковуш кўмилган жойни очганларида, ҳайратдан лол қолишди. Ковуш ичида бир хат бор эди…

Хатни очиб ўқишганда, ҳамманинг кўзларига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

“Ҳар гал шу ковушга қараганимда, қалбим ўртанади. Аллоҳ мени 10 та ўғил билан сийлади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим. Улар учун уйқусиз тунлар кечирдим, оч қолган кунларим бўлди. Оёқларимда куч қолмаса ҳам, уларни боқиш учун ҳаракат қилдим. Аммо шу 10 та фарзандим улғайиб, ўз ҳаётини йўлга қўйгач, менга ҳатто битта янги ковуш ҳам олиб беролмади…”

Кўз ёшлари билан ёзилган бу хатда она шундай давом этган эди:

“Фарзандлар оналарининг оёқлари нима учун оғришини биладиларми?

Атрофдагилар жим эшитишарди. Хатда она шундай давом этганди:

• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган, шунинг учун ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлиб, озуқа киндиги орқали она танасидан олади.
• Агар она яхши овқатланмаса, ҳомила озуқанинг етишмаслигини она танасидан қоплайди.
• Натижада она суяклари ва тишларидан кальций ажралиб, болага ўтади.
• Шунинг учун кўп оналар ёши ўтиши билан тишларидан ажралади, тизза ва оёқларида оғриқ пайдо бўлади.

“Агар фарзанд онасининг тиззалари ёки оёқлари нима учун оғриётганини билганида, у фақат ўзини ўйлаш эмас, балки онасини рози қилиш ҳақида ҳам бош қотирган бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: ‘Жаннат оналар оёғи остидадур’ демаганлар.”

Она хатнинг охирида шундай деб ёзган эди:

“Мен бу ковушни энди қайта кўришни истамайман. Чунки у менинг на ранжимни, на севгимни, на интиқлик билан кутган меҳримни ҳис этадиган фарзандларим йўқлигини кўрсатади… Шу сабабли, уни қабристонга кўмиб келдим.”

Бу хатни ўқиган одамлар жим туришди. Ҳеч ким бир оғиз сўз айта олмади. Она умри давомида фарзандларига бор муҳаббатини берган, аммо қарилик чоғида улардан эътибор топмаган эди.

Фарзандлар баъзан оналарининг қийинчиликларини, уларга бўлган қарздорликларини унутиб қўядилар. Она ҳаққи энг улуғ ҳақдир. Уни англаган инсон бахтлидир.

Аллоҳ таоло бизларни тарбия қилган ва ҳозир ҳам биз учун қайғураётган ота-оналаримизнинг умрига барака берсин! Вафот этганларига раҳмати ва мағфирати билан мукофотласин!




Айт, қачон севгимга ишонасан, ёр...

🎤Шаҳриёр




Мажнундан мажнундирман,
Найлади ишқинг мани...

🎤Феруза Жуманиёзова


Кайфиятингиз руҳингиз денгизида ёқимли бўлган барча ҳисларингизни ўз тўлқинида олиб сузсин!
Урилган қирғоқларингизга меҳрдан муҳр, муҳаббат из қолдирсин!
Табассум елканининг шамоли майин юзларга урулиб тураверсин!
Баҳорнинг тароватини уйингизга, кўнглингизга олиб бораверсин азизим!❤️
https://t.me/bizning_kutubxona1


#хайрли_тонг                            
Ҳаёт гўзал ва бетакрор, уни севинг ва унга ширин ўй-хаёлларни, ширин хотираларни беринг. Ва албатта у ҳам сизга яна хам ширин ва қалбингизга қувонч берувчи дақиқаларни яшаб кўриш имкониятини, бахтли лаҳзаларни бера бошлайди...
Ассалому алейкум Қадрдон! Бошланган янги кунингиз барокатли бўлсин!

http://t.me/bizning_kutubxona1


Ассалому алайкум 🤗
Хайрли тонг азизларим 🤗
Сиз учун тонгги аффирмациялар 🤗
😍Менинг қалбим муҳаббатга тўла ва мен муҳаббатни кўраман!
😍Мен ҳар онда завқланиб яшашни биламан.
😍Мен доимо мақсадларимга шаҳдам қадам ташлаб бораман!

Бу аффирмацияларни шошилмасдан ўқинг ва қабул қилинг! ❤️

http://t.me/bizning_kutubxona1


🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🌺•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌺•🌸•Динимиз - Ислом
•🌺•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌺•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌺•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌺•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌺•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌺•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌺•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌺•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌺•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌺•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌺•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


📖📚http://t.me/bizning_kutubxona1

Показано 20 последних публикаций.