Биласизми?👍 Кўчма савдо объектини жойлаштириш схемасини келишиш тартиби қандай?Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Низомнинг 24-бандига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан «K — SAVDO» ААТ орқали
5 иш куни муддатда келишади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари
5 иш кун муддатда келишмаган тақдирда, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади. Бунда белгиланган муддатда келишилмаган жойлашиш схемаси бўйича кўрилган зарар учун жавобгарлик чоралари тегишли мансабдор шахслар зиммасига юкланади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемасини келишиш рад этилган тақдирда, ушбу ташкилотнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан асослантирилган ва имзоланган хулосани «K — SAVDO» ААТга илова қилиши шарт.
Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube