USTOZIM


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


📰Ta'lim yangiliklari
📚O'quv darsliklari
📔Ko'rgazmalar
📃Hujjatlar
📓Psixologik testlar
barchasi shu kanalda

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Нафақат керакли гапни керакли вақтда айтиш, балки жуда ҳам гапиргинг келган пайтда сукут сақлашни билиш ҳам муҳим.

✍ Жорж Август

Hayot Falsafasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ АХБОРОТИ

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.

➡️Батафсил: https://cbu.uz/oz/press_center/news/665146/


❗️50 ФОИЗЛИК УСТАМА ДАРС СОАТИДАН ТЎЛАНАДИМИ ЁКИ БАЗАВИЙ ТАРИФ СТАВКАСИДАН?

Assalomu ِِаleykum. Agar vaqtingiz bo'lsa, shu murojaatimga qonuniy jihatdan javob bersangiz, judayam xursand bo'lar edim. Men Nukus shahri akademik litseyida ingliz tili fanidan dars beraman. 2022-yil 3-martda Хorijiy tillarni bilish darajasini baxolovchi xalkqaro darajadagi sertifikat "Aptis for teachers" С1 daraja sertifikati yani
chet tili o'qituvchilari uchun 50% ustama haq olish uchun ma'lumotnomani olganman. Dars soatim 36 soat, ya'ni, deyarli 2 stavka. Lekin litsey rahbariyati menga bir bazaviy tarif stavkasining 50% miqdorida ustama to'lashini aytishyabdi. Mening savolim 36 soatimning 50%i miqdorida ustama to'lanishi kerak emasmi? Yoki faqat 1stavka 20 saotimning 50% tolanadimi.Nizomda oqituvchining ,"bazoviy oylik maoshi" deganda o'qitgan saotimiz nazarda tutilganmi yoki faqat bir stavka saoti mi. Itimos, shu masalaga oydinlik kiritib bersangiz. Oldindan kattakon rahmat. Ishlaringizga omad. Ta’lim. Fan. Madaniyat

ЖАВОБИ:

Жуда яхши савол бергансиз.
Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ – 5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Унга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
• таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз, низомда “базавий тариф ставкаси” жумласи қўлланилган. Бу тушунча нимани англатади?

Қаранг! “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)1-бандига кўра:
• базавий тариф ставкаси ― бир ставка дарс соати учун ўқитувчининг маълумоти ва малака тоифасига кўра белгиланган базавий ҳақ миқдори эканлиги белгиланмоқда.
• ўқитувчининг тариф ставкаси эса ― ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдор ҳисобланади.

Энди қаранг! 3-бандида умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун:
- 1-4-синфларда ҳафтасига 18 соат;
- 5-11-синфларда ҳафтасига 20 соат бир ставка миқдоридаги иш юкламаси белгиланган.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра хулоса қиладиган бўлсак, педагог ходимга ПҚ – 5117-сон қарор асосида бериладиган устама базавий тариф ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

❗️Бошқача айтганда, устама 1 ставка дарс учун белгиланган иш ҳақидан келиб чиқиб тўланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔰Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти Республика таълим марказидан "Эстафета"ни қабул қилди

Бугун Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган Табиий фанлар дарсликлари тақдимотига бағишланган халқаро анжуманда эстафета миллий-тадқиқот институтига топширилди.

Яъни, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтига янги фан бўйича ўқитувчилар малакасини ошириш вазифаси юклатилди.

Миллий-тадқиқот институти эртага, 14 июль санасидан умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури асосида Табиий фанларни мактабда сифатли ўқитиш бўйича ҳудудлардан келган ўқитувчилар учун ўқув-семинарни бошлайди.

✅Тез кунда Сиз кутган Табиий фан (Science) бўйича малака ошириш курсларига старт берилади!

Бу тўғрида институтнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали эълон берилади.

Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube


#Биласизми

✅ 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

💰Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

🗓 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

⚠️Таълим муассасаси томонидан барчага кўринадиган жойларга мактаб формасини қаерда ва қандай тартибда харид қилиш мумкинлиги тўғрисида тегишли эълон жойлаштирилади ҳамда ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Aссалому алайкум!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


Муваффақият фақат интилувчан одамгагина насиб қилади. Қийин шароитда тушькунликка тушьадиганларни эса жуда кам йўқлайди.

✍ Жавоҳарлал Неру

Hayot Falsafasi


Oʻqituvchilar haqida haqiqatlar

-Dunyoda bitta kasb bor: oʻqituvchilik. Qolgan kasblar uning hosilasidir.

-Millatning ertasi maktablardan boshlanadi.

-Oʻqituvchi bir umr bola boʻlib qoladi.

-Oʻqituvchi bir vaqtning oʻzida ona, ota, bobo, buvi, aka, opa, doʻst boʻla oladi.

-Oʻqituvchida otaning qattiqqoʻlligi, onaning mehri boʻlishi kerak.

-Hech kimning 30 nafar farzandi yoʻq. Oʻqituvchida esa bor.

-Hamma oʻz bolasini sevadi. Oʻzganing bolasini sevish, unga ta'lim-tarbiya berish esa har kimning ham qoʻlidan kelmaydi.
Buning uchun insonda katta yurak kerak boʻlishi kerak.

-Bolalarni seva olmagan kishidan oʻqituvchi chiqmaydi.

-Oʻqituvchilik--bu hali ustozlik degani emas.

-Oʻqituvchilik--bu kasb.
Ustozlik esa baxtdir.

-Hayotingiz davomida hech boʻlmasa bitta shogirdingiz sizni ustoz sifatida tan olmasa, umringiz shamollarga sovrilibdi.

-Oʻquvchilarim meni ustoz sifatida emas, avvalo, inson sifatida yaxshi koʻrishlarini istayman.

-"Darsimda pashsha uchsa bilinadi"-deydigan oʻqituvchilar rost gapiradi. Ularni faqat pashsha qiziqtiradi.

-Amir Timur dunyoni tigʻ bilan, Navoiy qalam bilan olgan boʻlsa, ustozlar dunyoni boʻr bilan oladi.

--Bu hayotda oddiy sinf rahbar boʻlmaydi. Sinf rahbar boʻldingmi, chida. Mushtni mushtga tugib chida, tishni tishga qoʻyib chida.Sinf rahbarlikni chidaganga chiqargan.

-Bugun sinf rahbarlik olib, uning mas'uliyatiga chidolmay, ertaga tashlab yuboradigan oʻqituvchining oʻzini "tashlab" yuborish kerak.

-Ustoz yaqinmi, ota?
-Ota. Agar u ustoz boʻlsa.

-Haqiqiy oʻqituvchining qahrida ham bolaga nisbatan mehr ufurib turishi kerak.

-Eng yomon oʻquvchimni boshqa sinfdagi 10 nafar eng yaxshi oʻquvchiga alishmayman.

-Oʻquvchingiz hayotiy masalada sizdan maslahat,yordam soʻrayapdimi, demak, ustoz darajasiga yetibsiz, muborak boʻlsin.

-Hech qachon oʻquvchilaringizga odam boʻlmaysan, demang. Uning-ku tanlash imkoniyati bor. Sizda esa hatto shu ham yoʻq.

-Bugungi jinoyat kechagi tarbiyaning mahsulidir.

-Biz--ustozlar oʻquvchilarimizga maktabda emas, hayotda a'lochi bo'lishlari uchun ko'mak berishimiz kerak.

-Ustozning hattoki qadam tashlashi ham tarbiya boʻlishi kerak.

-Shogirdlariga faqat ta'lim bergan oʻqituvchi mutaxassis tayyorlaydi.Shogirdlariga ta'lim-tarbiya bergan oʻqituvchi insonni yetishtiradi.

-Oʻquvchingiz sizni ota-onasining nooʻrin aybidan himoya qilayapdimi, demak siz uning qalbidan joy olibsiz.

-Ustozlar farzandlarining yutuqlaridan koʻra,shogirdlarining yutuqlariga koʻproq quvonadi.

-Yuksaklarga chiqmoqchi boʻlsangiz, pastga tushib oʻquvchilar bilan birga boʻling. Kun kelib ularning oʻzi sizni yuksaklarga olib chiqadi.

Erkin Istamovich.


#Биласизми

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга 2015 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

❕Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.


📌PEREVOD ARIZASINI YANGI(BOSHQA) PLATFORMADA TOPSHIRASIZ!

Avvalgi yili transfer.dtm.uz sayti orqali hujjatlarni topshirish mumkin edi. Bu yili my.dtm.uz saytiga "xorijdan o‘qishni ko‘chirish" bo‘limi qo‘shildi.

Demak, o'qishini xorijiy va nodavlat oliygohlardan ko'chirmoqchi bo‘lgan talabalar ushbu manzil orqali ariza yozishlari mumkin: — my.dtm.uz

Kerakli hujjatlar:
• Ariza
• Pasport (jpg yoki pdf shakli)
• Transkript yoki reyting daftarchasi (jpg yoki pdf shakli)
• Akademik ma'lumotnoma (o'qishni tiklovchilar uchun)

❗️Qabul jarayonlari 15-iyuldan 5-avgustgacha davom etadi. Imtihon jarayonlari abituriyentlar uchun test sinovlari yakunlangach bo'lib o'tadi.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ягона_форма

Қашқадарёлик ўқувчиларнинг ягона мактаб формасига ўтишига тайёргарлик кўрилмоқда

Қайд этиш лозимки, 2022-2023 ўқув йилида Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг жами 699077 нафар ўқувчиларининг ягона мактаб формасига эҳтиёжи аниқланди.

Шундан, кам таъминланган оила фарзандлари сони 20127 нафарни, “Аёллар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 20504 нафар, “Ёшлар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 2831 нафар, “Темир дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 5474 нафарни, жами 48 936 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар", " Аёллар дафтари" оилалари фарзандари учун ягона мактаб формаларини сотиб олинишида туман(шаҳар) ҳокимликларини ташаббуслари орқали имтиёзлар мавжуд эканлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


ҚОҒОЗ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ ОЧИЛМАГАН ХОДИМ ИШДАН БЎШАСА, УНГА ҚАЙСИ ДАФТАРЧА БЕРИЛАДИ?

САВОЛ.
Ходимга қоғоз меҳнат дафтарчаси очилмаган, ЯММТда электрон меҳнат дафтарчаси очилган. Ходим 13 июль кунидан ариза ёзиб ишдан бўшамоқчи, қонун бўйича ишдан бўшаган ходимга меҳнат дафтарчасини беришимиз шарт, лекин қоғоз дафтарча очилмаган ходимларники нима бўлади? Уларга қандай дафтарча беришимиз керак?

ЖАВОБ.

Ҳақиқатдан ҳам, Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан:

➖меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.

Яъни, бу қоидада ишдан бўшаган ходимга шу кунинг ўзидаёқ меҳнат дафтарчаси берилиши шартлиги кўзда тутилмоқда ва Сизнинг ҳавотирингиз шу норманинг ижроси билан боғлиқ.

Бироқ, Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) базаси жорий этилгандан бери, амалда қоғоз меҳнат дафтарчаси бланкаларини ишлаб чиқариш ва муомалага чиқариш тўхтатилган.

Тизим жорий қилингандан бери, қоғоз меҳнат дафтарчалари очилмаган ва янги ишга кираётган фуқароларига айнан мана шу ЯММТ тизими орқали электрон меҳнат дафтарчалари юритилмоқда.

▪️Ана шу амалиётдан келиб чиқиб биздаги фикр шундай, яъни меҳнат шартномаси бекор қилинган куни:

➖қоғоз меҳнат дафтарчаси очилган ва бу дафтарчаси иш берувчида сақланаётган ходимга айнан унинг қоғоз меҳнат дафтарчасини берилиши керак;

➖бироқ ишга кириш даврида қоғоз шаклида эмас, ЯММТ орқали электрон меҳнат дафтарчаси очилган ходимга ана шу электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма берилиши керак. Ва бу кўчирма иш берувчи томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланиши мақсадга мувофиқ бўлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Tabiiy fanlar – ilm-fan olamiga ilk qadam” Tabiiy fanlar yuzasidan o'tkaziladigan xalqaro anjumanda ishtirok eting!

🔰Joriy yilning 13-iyul kuni soat 14:00 da Toshkent shahrida

👉Xalq taʼlimi vazirligi
👉Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi
Respublika taʼlim markazi,
👉Birlashgan millatlar tashkilotining bolalar jamgʻarmasi (UNICEF),
👉A.Avloniy nomidagi pedagoglarni kasbiy rivojlantirish va yangi metodikalarga o‘rgatish milliy-tadqiqot instituti hamkorligida

“Tabiiy fanlar – ilm-fan olamiga ilk qadam”
mavzusidagi Tabiiy fanlar darsliklari taqdimotiga bag'ishlangan xalqaro anjuman boʻlib oʻtadi.

Anjumanda Tabiiy fanlar bo'yicha xalqaro ekspert Filippa Gardom Halm ishtirok etadi.

🔰Anjuman dasturi
🌐Anjumanda onlayn ishtirok etish uchun link

❗️Xalqaro ilmiy-amaliy seminar Respublika taʼlim markazining You Tube va Facebook ijtimoiy tarmoqlari orqali onlayn efirga uzatiladi.


КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ

Бу суратни қўлингизни яхлитлиги, масалан, "Selfi" сурати каби масофага қўлларингизни узатинг (чўзинг) ва суратга қаранг...

➥ Агар сиз 1-дан то 6-гача бўлган сатр қаторларини кўраётган бўлсангиз, демак сизнинг "ўлчамли кўзойнакга эҳтиёжингиз бор!".

➥ Агар сиз 7 ва 8-қаторларни ҳам кўраётган бўлсангиз, демак сизнинг кўришингиз "яхши".

➥ Агар сиз 9-қаторни ҳам кўраётган бўлсангиз, унда сизнинг кўришингиз "жуда яхши".

➥ Агар сиз 10 ва 11-қаторларни ҳам кўраётган бўлсангиз, демак сизнинг кўриш қобилиятингиз даражаси "Аъло" бўлади!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Ҳар бир инсон тирик экан, у бахтлидир ва айнан ҳозир бахтлидир... Чунки у айнан ҳозирга дақиқаларда тирик ва бахтни хис этишга қодирдир...

Шундай экан шукрни бисёр қилайлик. Ассалому алайкум!


Бахт -бу танлов, шунинг учун уни ҳар куни танланг.


Hayot Falsafasi


Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади (мисол учун 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди).

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган.
40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман.
Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак.

Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, имтиҳонларга бепул тайёрланинг (промокод - alltest10000).

Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.


JAVOBLAR

1⃣Ayol Siz uzoq vaqtdan beri his-tuyg'ularingizni, iste'dodlaringizni, istaklaringizni va ehtiroslaringizni yashirib kelmoqdasiz. Qadingizni ko'tarish vaqti keldi. Iloji boricha aniq harakat qiling.

Hammasini keraksiz narsalardan voz kechishdan boshlang va o'zingizning uzoq vaqt davomida boshingizda o'tirgan ideal qiyofangizni anglashga intiling.

O'z hayotingiz va rivojlanishingiz uchun javobgarlikni olishdan qo'rqmang. Bunday sodda echim sizni dunyoni deyarli o'zgartirishga imkon beradi. Ijobiy o'zgarishlar juda tez keladi.

2⃣Barglar Bu holatda sizning ongingiz sizga hayot va rivojlanish uchun to'g'ri yo'lni tanlaganingizni aytadi. Siz yangi narsalarni o'rganishni, g'ayrioddiy faktlarni o'rganishni, o'zingiz tanlagan kasbda rivojlanishni yaxshi ko'rasiz.

Bir yerda to'xtamang. O'z bilim va ko'nikmalaringizni chuqurlashtiring Faqat shu tarzda siz ajoyib ijobiy natijalarga erishishingiz mumkin. Sizning hayotingiz allaqachon ranglar bilan porlamoqda. Biroq, bilimlarni chuqurlashtirish uni yanada yorqinroq qiladi.

3⃣Kapalak Siz noyobsiz. Sizda minglab iste'dodlar bor! Shu bilan birga, siz o'zingizning konfor zonangizda biroz qolib ketdingiz Odatdagi chegaralarni olib tashlash va rivojlanishni boshlash vaqti keldi. Yangi loyihalarni qabul qilishda o'zingizni erkin his qiling, boshqa g'ayrioddiy sohalarda o'zingizni sinab ko'ring.

Yangi boshlanuvchilar uchun har qanday sodda o'zgarishlarni amalga oshirishingiz mumkin. Ishoning omad harakat bilan birga keladi. O'zgarishga bo'lgan qiziqish hayotingizni tanib bo'lmaydigan darajada o'zgartiradi. Barcha qo'rquvlarningizni chetga surib oldinga qarab qadam tashlang


PSIHOLOGRAM


​​#PSIXOLOGIK_TEST

Ushbu testi hozirgi paytda sizga nima kerakligini tushunishga yordam beradi rasmda birinchi bo'lib nimani ko'rdingiz marxamat tanlang👇🏼

1⃣Ayol
2⃣Barglar
3⃣Kapalak

PSIHOLOGRAM


Texnikumni muvaffaqiyatli tamomlaganlar OTMlarga imtihonsiz qabul qilinishini bilasizmi❓

📄 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-sentabrdagi PF-5812-son Farmoni 3-bandiga muvofiq 2022/2023 o‘quv yili qabulidan boshlab texnikumlarda o‘rta maxsus ta’lim dasturlarini muvaffaqiyatli tamomlagan bitiruvchilar o‘z sohasiga mos bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha kirish imtihonlarisiz yakka tartibdagi suhbat orqali oliy ta’lim muassasalarida 2-bosqichdan o‘qishini davom ettirish huquqiga ega.

📃 Vazirlar Mahkamasining 11.01.2022 yildagi 17-son qarori 4-bandiga asosan texnikumni muvaffaqiyatli tamomlaganlar toifasiga texnikumdagi butun o‘qish davrida o‘quv semestrlari yakuniga ko‘ra o‘zlashtirish baholari “5 (a’lo)” va “4 (yaxshi)”, biroq o‘zlashtirish baholarining kamida 50 foizi (tibbiyot oliy ta’lim muassasalari uchun kamida 85 foizi) “5 (a’lo)” bo‘lgan bitiruvchilar kiradi.

🔰 Bunda 2021/2022 o‘quv yilidan boshlab bitiruvchilarni oliy ta’lim muassasasi bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga kirish imtihonlarisiz, yakka tartibdagi suhbat orqali qabul qilish tartibi texnikumni tamomlagan yildan boshlab ikki yil mobaynida tatbiq etiladi.

✅ Yuqoridagi qoidalarga ko‘ra texnikumning bitiruvchi bosqich talabalari bu yil suhbat asosida OTMga o‘qishga qabul qilinishi mumkin bo‘ladi.

❇️ Ushbu nizomning 7-bandiga muvofiq bitiruvchilar har yili 5-iyuldan 25-iyulga qadar Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining rasmiy veb-sayti orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tadilar.

❇️ Nizomga ko‘ra bitiruvchilarni oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha o‘tkaziladigan suhbat jarayoni har yili 10-avgustdan 25-avgustgacha tashkil etiladi.

✅ Shunday ekan bu yil texnikumning muvofaqqiyatli bitiruvchilari hozir ushbu nizomga ko‘ra suhbatga topshirish imkoniyatiga ega.

Показано 20 последних публикаций.

193

подписчиков
Статистика канала