Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу китобни ўқигач янаҳам камроқ сўзлайдиган бўлдим…


Майли сизларни қийнамайман лекин барибир тополмадингиз, ўша куни билиб оласиз 🤫


Ҳали хеч ким тополмади нимани назарда тутганимни 🤫


14-феврал қандай кун ким топади?


Бахт ҳақидаги тасаввуримиз кичрайиб бормоқда…

Ўлчовларимиз ўзгаришига сабаб биздаги “филтр” қобилияти йўқлигида.

Ижтимоий тармоқлардаги “бахтлилар” ҳаётини, ҳаётимиз мақсадига айлантириб олганмиз.

Бахтни моддият билан боғлаб қўйдик.

Аслида бахт не эканлигини унутяпмиз. Натижа эса норозилик, ношукрликка олиб келмоқда…


Мен фарзандларимга баъзи вақтларда кимёвий қўшимчалари бор маҳсулотларни олиб бераман.

Лекин хеч қачон уйимизга кирган болага (хаттоки укамнинг қизи бўлса ҳам) нон беришдан аввал ҳам онасидан руҳсат сўрайман.

Бошқа ота оналарнинг фарзанд тарбиясидаги қадриятларини қадрлайман. Бегона болалар қўлига ширинлик обаки дон-донлар тутмайман!

Ва менинг фарзандларимга ҳам мени руҳсатимсиз таом тутишлигига мутлақо қаршиман!

Бу мавзу ўз ичига (мактабгача таълим муассаларида байрам кунлари ширинлик олиб келувчи ота оналар, кўчада ширин болакайга хўрозқанд тутувчи) инсонларга тегишли!


Анкета тўлдирган қизлар билан мулоқот қилдик. Улардаги асосий муаммо молиявий томон билан.

Ўсишни ўрганишни исташади лекин молия сабабли буни ортга суриб келишмоқда.

Тез кунларда замонавий касбларни ўрганиш ва шахсий ривожланиш дарсликлари омма юзини кўрай деб турибди. Азиз обуначиларим учун мутлақо бепул дарслик тайёрлаяпмиз. Ўйлайманки бу дарсликлардан сўнг сиз уй бекаси ёки талаба бўлишингизга қарамай молиявий саводингиз ошиб ўз маблағингизни ишлаб топишни ўрганасиз.

Ўйлайманки бу лойиҳа кўплаб аёл қизларимизга манфаатли бўлади.

Сиздан ягона талаб ишонч ва ҳиммат 😊


Менга яна бир мен керак бўляпти 🥺
Жуда кўп нарсага улгуришим керак шу ойда🥲


Тонгдан кунни бошлаймай ундан барака излаш телбаликдир…


Ассалому алайкум ! 🌙

Сизларни навбатдаги мутолаа марафонимизга таклиф қилмоқчимиз! Рамазон деб аталмиш меҳмон эшик қоқай деб турибди, уни муносиб кутиб олайлик.

Марафонда “Руҳий тарбия” асарининг биринчи жузини биргаликда мутолаа қиламиз.

Бошланиш санаси: 14-феврал
Қўшилиш учун: @bintuxabib_admin га мурожаат қилинг.

Мутолаачиларнинг маъсулиятини ошириш ва бошқа ташкилий масалалар сабаб 20.000 сўм тўлов белгиланган.

Мавзуларни мустаҳкамлаш мақсадида: тест синовлари қўшимча тавсиялар берилади.

Сафимизга қўшилинг ва рамазонни муносиб қарши олинг ☺️

@bintuXabib


Стартга оз қолди☺️
Улгириб қолинг! Рамазонга муносиб тайёргарлик кўринг ✔️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бола тилидан…


🥺


Қабул тугашига икки кун қолди, март ва апрел ойларида мутолаа марафони бўлиши эҳтимоли жуда паст, чунки бошқа режалар бор☺️


Қадрингиз бўлмаган жойдан қадр изламанг!

Сизни қадриятларингтз ерга урилса ёки меҳнатингиз эвазига кам маблағ беришса, ўз устингизда ишланг етук мутаҳассисга айланинг.

Ўқинг, ўқинг, ўқинг асло тўхтаманг. Меҳнатингиз маҳсулини кўрганларнинг ўзи сизга иш беради, маблағ ҳам яхши бўлади.

Декабрда боғчага ишга киролмай, смм соҳасида бир курсни олдим. Ўқидим лекин ўзим билганча видеоларни жойлай бошладим. Курсдаги айтилганларга амал қилмадим. Орадан хеч қанча ўтмай мен билан бирга ўқиган бир қизнинг саҳифаси анча ривожланган эди.

Курсни қайта кўриб мен ҳам жидду жаҳд қилдим ва 60 кунда 8000 обуначи тўпладим😍


Марафон иштирокчилари китобларни ҳам шайлаб қўйишди😍

Иштирок этиш учун @bintuxabib_admin га ёзинг ✔️


Боғчанинг ичидаги муҳит рекламадаги осмон ўпар мақтовлар ер билан осмончалик фарқ қиларди.

Умуман олганда ёмон эмас, лекин менинг фарзанд тарбиясидаги қадриятларимга зид қадриятлар бор эди. Буни кейинроқ англадим.

•болаларга истаган вақти сув берилмасди
•эътиқодни бузувчи гарчи кўз илғамасада болага таъсир қилувчи мультфилмлар
•органик таом дея калорияси паст таомлар
•боғча опа жисмоний зўравонлик қилмасада кўз қарашларидан болалар қўрқиб туришарди

Қайси боғчалигини сўраманг айтмайман, ҳозир муҳит ўзгаргандир балки орадан йиллар ўтгани учун ҳам ёзяпман. Изоҳда ҳам фитна қўзғаманг.

Юқорида айтганимдек на болаларим боғчага боролмагани на ўзим ишда қололмаганим учун ўша вақт ҳафа бўлиб юрганман…

Демоқчи бўлганим дуоларимизда энг яхшисини сўраб асли хойрли бўлганини сўрашни унутиб қўйишимиз!

Давоми бор…


Ишлаган вақтим мен билан бирга бир блогер ҳам дарс берарди.

Савиямиз, билим даражамиз у бераётган дарс бўйича бир хил хаттоки меники юқори эди. Мен “техничка” у “устоз”. У учун қаътий қоидалар йўқ истаган вақтида келиб 30 дақиқа дарс ўтиб кетарди ва фарзанди учун ҳам боғча бепул эди.

Мен у блогерга нисбатан хасад билан ёзмаяпман бу гапларни, ачинганим, жамиятимизда инсонларнинг мавқеъи ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони билан ўлчаниши эди.

Мен ҳам блогер бўламан ҳалими сенларни дедим аччиғим келиб ўша вақтлар😁
Блогер бўлиш қайда? Унинг учун билм, тажриба керак. Нимадан бошлашни ҳам билмасдим. Онда сонда яқин дугоналаримнинг саҳифасида админлик қилиб турардим. Лекин бу учун маблағ сўрашга ботинолмасдим, савобку деб индамай кетардим. Рости ҳам менда на ёзиш маҳорати на блог юргизишда бошқа кўникмалар бўлган. Қайдан ҳам маблағ сўрардим?


Бундан икки йил аввал инстаграмда бир боғчанинг рекламасини кўриб жуда болаларимни шу боғчага бергим келган…

Аномал совуқ, машинамиз ҳам тихирлик қилиб ишламай қоларди. Нима бўлмасин барибир шу боғчага борамиз деб чин кўнгилдан ният қилдим.

Нуфузли гўша бўлганлиги сабаб тўловлари ҳам арзон эмасди. Бизда ундай маблағ йўқ эди. Боғча мудирасига бориб нима иш бўлсаҳам қиламан мени ишга олинглар деб ариза ташлаб келдим.

Мени ишга олишди, фақат ойлигим фақат биргина фарзандимга етарди…

8:00 дан 18:00 гача иш, қатъий интизом. Форма кийиш керак, болалар кўп муҳитҳам мен учун оғир бўлган. Икки кун ишладим кейин эса сизни ўзимиз чақирамиз деб айтишди. Иккинчи кунни ўзида 18 та болани бир ўзимга ташлаб кетишди. Табиийки эплолмадим. Орадан вақт ўтди, мудирага ўзим қўнғироқ қилдим ва сиз чаққон эмас экансиз бизга ойоғидан ўт чақнайдиган қизлар керак дедилар… болаларим 4 кун боғчага бориб истмалаб қолишди. Ва қайтишга бизда имкон йўқ эди. Ўша вақтлар олий маълумотли бўла туриб хаттоки энг кам ойлик ишга ҳам ярамадим деб жуда ҳафа бўлгандим. Дипломим бўйича ишлашга турмуш ўртоғим рухсат бермаганлар. Лекин роббимнинг фазли билан бу ишларнинг ҳикматини хойрини ҳалигача ҳис этиб келмоқдаман…

Давом этайми?


Репост из: BINTU XABIB
Жамоавий мутолаа📚

Бир неча инсон билан жамоавий мутолаа қилиш. Бунда китоб танланади. Ва кунлик вазифалар кун сўнгида хисобот берилади.

-афзалликлари, бошқа инсонларнинг китоб ўқиётганини кўриб сизда ҳам иштиёқ уйғонади

-маъсулият ортади

-ўзаро фикр алмашиш мавзуни чуқурроқ тушунишга сабаб бўлади

Мен ҳам икки йил аввал мутолаани бир бошлаб бир ташлаб қўярдим. Дугонамнинг тавсияси билан гуруҳ очиб китобларни биргаликда ўқий бошладик. Алҳамдулиллаҳ ҳозир китоб ўқиш кунлик рутинага айланган. Шу боисдан ҳам блогимда мутолаа марафонлари ташкил қилиб тураман.
Ҳали ёзилмаган бўлсангиз ёзилиб олинг янги марафонимга ☺️


Сизлар учун ажойиб лойиҳа тайёрлаяпмиз😍

Показано 20 последних публикаций.