Репост из: Muslimaat.uz
ТАЪЗИЯ
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун».
Muslimaat.uz сайти ҳамда Bintu Sodiq маърифий канали ижодий жамоаси «Хадичаи Кубро» аёл-кизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида кўп йиллар давомида фаолият юритиб келган Хадича опа Қосимованинг вафоти муносабати билан у кишининг аҳли оилаларига, барча яқинларига, шунингдек, «Хадичаи Кубро» аёл-кизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурига кузатилаётган бу марҳумани мағфират қилсин, жаннатларидан жой ато этсин, бу дунёда қилган барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, ҳусни қабул айласин.
Аллоҳ таоло у кишининг оила аъзолари ва барча яқинларига сабр бериб, уларни қазои қадарни иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлари билан сийласин. У Зот Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга улкан ажру мукофотлар ваъда қилади:
«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейдиганлардир. Уларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир».
@bintusodiq
@muslimaatuz