Best of Kokand 🔍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Продажи


📡Все лучшее в Коканде и долине. Товары, услуги, места, объявления и вакансии. Новости и интересные факты.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Продажи
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛵 Мопед ва скутерларга давлат рақам белгиларини олиш тартиби, ҳамда тўлов миқдори билан танишиб олинг

❗️Энди скутерчилар ҳам права ва техпаспорт олишга мажбур!

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
2025 йил учун Очиқ бюджет (open budjet) лойиҳалари тақвими эълон қилинди.

Унга кўра, биринчи мавсумга 1 февраль куни старт берилади.

Иккинчи мавсум 15 июлдан бошланади.

Ташаббусли бюджет жараёни натижалари 1-мавсум 21 март куни, 2-мавсум 1 сентябрь куни эълон қилинади.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳаси

2025 йилдан бошлаб тиббиётнинг бирламчи бўғинида қуйидагиларни назарда тутувчи трансформация босқичма-босқич амалга оширилсин:

оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш;

кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш;

марказлашган лабораториялар ташкил этиш, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш;

вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш;

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
👆Ўзбекистон мудофаа сиёсатининг 10 та асосий тамойили

Глобаллашув давом этаётган ва халқаро муносабатларнинг бутун тизими ўзгариб бораётган шароитларда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият халқаро ва минтақавий хавфсизликка хавф-хатар ҳамда таҳдидлар кўлами кенгайиб бораётганлиги — геосиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши, можаролар ва танг вазиятларни куч ишлатиб ҳал этишга бўлган ёндашувнинг устунлик қилиши, куч ишлатиш, шу жумладан оммавий қирғин қуролини қўллаш эҳтимоли ошганлиги, ҳарбийлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизм фаоллашганлиги, ахборот макони ва кибермаконда ўзаро кураш кучайганлиги билан тавсифланади.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳрида "Халқ ва армия бир тану-жон" шиори остида оммавий ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда

Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси

Ўзбекистон Республикаси ҳеч бир давлатни ўзининг душмани деб ҳисобламайди ва барча мамлакатлар билан муносабатларни мамлакат миллий манфаатларининг устуворлиги асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро наф кўриш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, барча низоли масалаларни тинч воситалар ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш, давлатлараро шаклланган чегараларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини тан олиш асосида қуради.

Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!
14-январь Ватан ҳимоячилари куни

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳрида қишки таътилда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда

Хусусан, 25-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар кураш, шахмат, шашка, ментал арифметика, китобхонлик, инглиз тили, математика, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳарбий тайёргарлик тўгаракларида вақтларини мазмунли ўтказмоқда.

Мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфларини ташкил этиш тажрибаси бугун ўтказилган семинарда муҳокама этилиб, шаҳримизнинг барча мактабларида жорий этилиши кутилмоқда.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳаси

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга туширсин:

бир сутка давомида камида ўн минг қадам юришни тарғиб қилиш;

юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;

оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль бериш;

аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛽️ 2024 йил декабрь ойида жами 130,4 минг тонна автобензин шундан 94,7 минг тонна АИ-80 русумидаги автобензин биржа савдоларида сотиш учун жойлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими Гулҳаё Эргашева маълум қилди.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

"Тараққиёт стратегияси" маркази жамоаси барча юртдошларимиздан 2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳрида аҳолини ҳарбий ватанпарварлик тадбирларига жалб этиш азалдан яхши анъанага айланган

Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Қонун посбонларини бугунги касб байрами муносабати билан самимий қутлаймиз.

Жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сизларнинг хизматингиз беқиёс.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонингизга файзу барака, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳрида ёшларни ўрта махсус таълимга жалб этиш, касб ва ҳунарларга ўқитиш чоралари кўрилмоқда

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю Китайской Народной Республики Си Цзиньпину в связи с многочисленными человеческими жертвами и пострадавшими в результате сильного землетрясения в уезде Динжи города Шигацзе на юго-западе Китая.

Глава нашего государства передал слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳрида бокс бўйича мураббий янги Гиннес рекордини ўрнатмоқчи

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!

Қўқон шаҳрида 14-январь Ватан ҳимоячилари куни арафасида, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда АҚШга ташрифи давомида Президент Дональд Трамп билан оммавий ахборот воситалари олдида бўлиб ўтган мулоқоти

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📱 Бугунги кунда ҳисобварақ-фактура ва касса чеклари 100% электрон шаклда расмийлаштирмоқда

АОКАда Солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова иштирокида ўтказилган брифингда бизнес ривожи ва солиқ тушумлари юзасидан маълумот берилди:

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйингиз иссиқлигини сақлашга ёрдам берувчи лайфхак

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram

Показано 20 последних публикаций.